Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви - муаммоларга ечим топилаябтими?

×

 2020-03-10 17:20:17    173

PDF yuklash
Chop etish


“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви - муаммоларга ечим топилаябтими?

         Мамлакатимизда ёшларни билим олиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Буни тўрт томони пурвиқор тоғлар билан уралган олис Сух тумани мисолида кўришимиз мумкин. Бугунги кунда туманда барча жабҳалар қатори таълим тизимида рўй бераётган ӯлкан янгиланиш ва ўзгаришларни сўнги йилларда давлатимиз томонидан яратиб берган имкониятлар самараси десак айни ҳақиқатдир. Туманда баъзи бир мактабларни ҳисобга олмасак, қолган мактаблар замон талаблари асосида таъмирланиб, ўқув дарсликлар билан таъминланган, таълим муассасаларининг моддий техник базаси мустаҳкамланиб бормоқда. Бироқ, баъзи бир мактабларда синфхоналарнинг етишмаслиги, таълим сифатини оширишда тўсқинлик қилаётгани ачинарли ҳол албатта. Эътиборли жиҳати шундаки, утган йил давомида туманда янги мактаб ҳамда қушимча бинолар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилгани юқорида айтиб утилган муаммоларни ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Айнан шу ва шу каби муаммолар куни кеча бӯлиб ӯтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туманнинг Ғазнов маҳалласида яшовчи ёшлар томонидан билдирилди.

         21-сонли УӮТ мактабида бӯлиб ӯтган учрашувда асосан Ғазнов маҳалласида яшовчи ёшлар иштирок этишди. Билдирилган ҳар бир муаммога муносабат билдирар экан, туман ҳокими Фаррух Усаров ҳудудларда ташкил этиб, ӯтказилаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви шунчаки хӯжакӯрсинга ӯтказилмаётганлиги, билдирилган ҳар бир таклиф ва баён этилаётган ҳар бир муаммо ва камчилик эътиборга олинишини таъкидлади. Бу галги учрашув ҳам бундан мустасно эмас. Қайд қилиш лозим, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари сабаб келажак авлодни қийнаётган анча муаммоларга ечим топилди, лекин муаммо ва камчликлар ҳам борки, уларнинг ечилишига вақт ва маблағ лозим. Бугун ёшлар, айниқса, мактабларда таҳсил олаётган қизларимизда касбга бӯлган иштиёқ ортиб бормоқда. Бунга Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус асосий омил бӯлиб хизмат қилаётир. Туман ҳокимининг бевосита кӯмаги асосида мактабларда ташкил этилган тӯгаракларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда. Ёшлар мурожаати сабаб шу кунгача йигирмадан ортиқ тикув машинкалари ва мини-печлар қизларга тақдим этилди. Спорт тӯгаралкларига берилаётган асбоб-анжомларидан эаса, ёш спортчилар миннатдорчилик ила фойдаланишмоқда. Берилаётган эътибор ва ҳал қилинаётган камчиликлар учун ёшлар туман ҳокимига миннатдорчилик билдиришди.

Сух тумани халқ таълими бӯлими мудири А. Темировнинг маълумотига кӯра, бугунги кунда Сух тумани мактабларида Президентимизнинг белгилаб берган бешта ташаббуслари туфайли 103 та мусиқа ва санъатга йӯналтирилган тӯгараклар ташкил этилган. Ушбу кӯрсаткич спорт соҳасида 196 та, компютер саводхонлигини ошириш йӯналишида  38 та, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида 48 та, хотин-қизларни иш билан таъминлаш йӯналишида 38 тани ташкил этади. Жами бӯлиб, ушбу тӯгаракларга 34 686 нафар ёш ӯғил-қизлар жалб этилган.

         “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви жараёнида мактабларда ташкил этилган тӯгарак аъзолари тадбир иштирокчиларига ташаббуснинг барча йӯналиши бӯйича ӯз маҳоратларини намойиш этишди. Албатта, илгари сурилган бешта ташаббус орқали барча соҳаларда янги истеъдодлар етишиб чиқмоқда. Улар Сухнинг ва албатта буюк Ватанимизнинг келажагини таъминлайдиган ёшлардир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати