Яхши ният ва эзгу мақсад билан бошланган иш бесамар кетмайди
2020-03-10 17:14:20 184
Яхши ният ва эзгу мақсад билан бошланган иш бесамар кетмайди
Юртимизнинг ҳар бир куни янги ислоҳот ва ӯлкан ӯзгаришлар жараёни сифатида кўзга куринаётган бир пайтда, мамлакатимизда фасллар келинчаги – баҳорнинг кириб келиши ва Наврӯз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш мақсадида шаҳару қишлоқларимизни, яшаш манзилларимизни обод масканга айлантириш муҳим омил бўлиши табиий ҳол. Тоғлар бағридаги олис Сух туманида ҳам мана шу эзгу мақсадни шиор этган ҳолда маҳаллий аҳоли ҳашарлар ташкил этишаётир. “Ӯтган йили маҳалламизда бошланган ҳашар бугун ҳам давом этмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳуҳудимиздаги қабристонни янада ободонлаштиришдан иборат. Асосан маҳалладаги ёшларнинг ташаббуси билан бугун муқаддас қадамжода ушбу йӯналишдаги ишлар олиб борилмоқда” – дейди биз билан сӯҳбатда Қалъа маҳалласида яшовчи фуқаро Илҳомжон Қориев.
Бугун маҳалла қабристонида ободонлаштириш ишлари билан бирга ушбу муқаддас манзилни кенгайтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бевосита олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишиш мақсадида ташриф буюрган туман ҳокими Фаррух Усаров мутасаддийлар ташаббусини қӯллаб-қувватлаб, ободончилик ишларини янада кенгайтириш ҳақидаги таклиф ва тавсияларини берди. Саховатпеша инсонлар кӯмагида ва моддий қӯллаб-қувватлаш туфайли замонавий “Samsung” экскаватори ёрдамида қабристон ҳудуди кенгайтрилмоқда. Ӯтган йили қабристонга олиб борадиган салкам 500 метр масофадаги йӯл асфалтлаштирилган эди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бевосита туман ҳокими ташаббуси билан тумандаги барча қабристонларда бугун ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳудудлардаги муқаддас қадамжоларнинг аксарияти асфалтлаштирилди. Бундай эзгу иш ва амаллар туманнинг Янгиариқ ва Офтобрӯ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам олиб борилаётир. Янгиариқ маҳалласида умргузаронлик қилаётган, асосан ана шундай эзгу амаллар ташаббускори бӯлган Нурмуҳаммад Аҳмедовниннг маълумотига кӯра, ӯтган йили маҳалланинг қабристонида жойлашган жаназахонада катта ёнғин бӯлиб, ушбу маконни янгидан қуриш масаласи кӯтарилган эди. Саховатпеша иноснларнинг кӯмагида ёнғин содир бӯлган жойда янги шийпон қад ростлади. Зиёратчиларга қулай шароит яратиш мақсадида бугун бу ерда янги бинолар ва таҳоратхона қурилиши бошлаб юборилган.
Ҳукуматимиз ва бевосита Президентимизнинг эътибори туфайли бугун Сух туманида 11 та жоме масжиди мавжуд бӯлиб, Сухликлар ибодатларини ушбу масканларда эмин-эркин адо этишмоқда. Шунингдек, ушбу иншоотларнинг таъмирига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Давлатимиз томонидан берилган беғараз моддий ёрдам ва маҳалладаги тадбиркорлар кӯмаги туфайли Тул маҳалласидаги жоме масжиди бугун янгича қиёфа касб этган. Масжидда барча шарт-шароитлар муҳайё. Таҳоратхоналарда исссиқ сув таъминоти ҳам йӯлга қӯйилган.
Энг асосийси, бӯлаётган янгиланишлардан халқ миннатдор. Эзгу мақсад ва яхши ниятлар билан бошланган ишлар бесамар кетмаслигини теран ангалаган Сухликлар юрт ободончилигига ҳисса қӯшиш мақсадида астойдил бел боғлаб меҳнат қилишаётир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати