Аёл - бу қадр, аёл –бу эъзоз...
2020-03-09 17:53:23 165
Аёл - бу қадр, аёл – бу эъзоз...
Сўнгги икки йил давомида давлатимиз раҳбарининг юксак этибори боис, аёлларнинг жамиятдаги роли ва мавқеи ошди. Эътироф этиш керакки, бугун қай бир жабҳада бўлмасин, мамлакатмиз аёллари фидокорлик намунасини кўрсатиб келмоқдалар. 8 март халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, Сух туманида булиб ўтган тадбирларда, юқоридаги сўзлар яна бир карра ўз ифодасини топди. Туман марказида жойлашган “Шоҳжаҳон” мажмўасида бўлиб ўтган тадбирда, мактабгача таълим тизими ва тиббиёт соҳасида фаъолият курсатаётган аёллар иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар, мамлакатимизда аёлларни эъзозлаш, хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш замирида онага бўлган эҳтиром муҳим ўрин эгаллаши хусусида тўхталиб ўтдилар.
Айтиш мумкинки, ўтган 2019 йил туманда фаолият олиб бораётган мактабгача таълим соҳаси вакиллари учун анча баракали йил бўлди. Чунки давлатимиз эътибори ва бевосита Юртбошимизнинг ғамхўрликлари туфайли Сух туманида 5 та замонавий мактабгача таълим ташкилотлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Туман мактабгача таълим ташкилоти бўлим мудири Г. Усмонованинг маълумотига кўра, бугунги кунда тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида жами бўлиб 567 нафар аёллар фаолият юритишади. Бундан 190 нафарини педагог ходимлар, 31 нафарини туман бўлимидаги аппарат ходимлари ташкил этишади. Бошқача қилиб айтганда, соҳадаги фаолият олиб борадиган ходимларнинг 98 фоизини аёллар ташкил этади.
2020 йил туманнинг тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ҳаётида алоҳида ўринга эга. Чунки соҳада фаолият олиб боратган ходимларнинг камтарона меҳнатлари Президентимиз томонидан муносиб қардланаётир. Даҳиятхон Саидбекова Сухнинг биринчи аёл шифокорларидан. Бутун умрини тиббиёт соҳасига бағишлаган Даҳиятхон-опанинг қувочни чексиз бугун. Президентимизнинг Фармони билан Даҳиятхон Саидбекова давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” ордени соҳибаси бўлди. Шунингдек, Даҳиятхон-опа Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар Қўмитасининнг қарорига асосан “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди. Қўшалоқ байрамлар оғўшида тантанали тадбирда иштирок этган соҳа вакиллари бундай эътибор учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини самимий сўзлар ила баён этишди. “Салкам 400 нафар тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган аёлларимиз ичидан менинг камтарин меҳнатимни муносиб қардлаган Юртбошимизга мингдан-минг раҳмат. Бу нафақат менинг мукофотим, балки бутун Сух тибиёт ходимларининг мукофоти. Бу мукофот менга янада куч ва ғайрат бағишлайди ва бутун маҳоратимни соҳа ривожига бағишлашга астойдил ҳаракат қиламан”- дейди биз билан сўҳбатда Даҳиятхон-опа Саидбекова.
Аёлларнинг жамиятдаги мавқеини юксалиши ва мўнис опа-сингилларимизнинг меҳнатларини муносиб рағбатлантирилиши бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зотан, халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Юртимизда оналарни шарафлаб, мўҳташам ҳайкаллар бунёд этилгани ҳам шундан далолат беради. Биз она тимсолида Ватанимизни, унинг гўзал ва бетакрор қиёфасини кўрамиз. Она-Ватан деган ибора бежиз айтилмаган, бунда чуқур маъно бор. Тадбирда қайд этилганидек, аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадриятдир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати