Сухда 111-ёшли Мўҳтарамхон-момо яшайди
2020-03-09 16:33:00 209
Сухда 111-ёшли Мўҳтарамхон-момо яшайди
Инсон – улуғ хилқат. Шундай экан, у ҳамиша қадрга, эъзозга муносиб. Айниқса, бу муқаддас заминда аёлларни эзозлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш, давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Зеро, озод ва обод Ватанимизнинг хар бир дадил одимида, эришаётган ютуқларида аёлларимизнинг муносиб ҳиссаси бор. Истиқлол йилларида давлатимиз раҳбарининг юксак этибори боис, аёлларнинг жамиятдаги роли ва мавқеи ошди. Эътироф этиш керакки, бугун кай бир жабхада бўлмасин мамлакатмиз аёллари фидокорлик намунасини кўрсатиб келмоқдалар.
Сух заминида умргузаронлик қилаётган, юз билан юзлашган онахонларнинг умр йўллари бугунги давр одамларига ибрат мактаби десак, муболаға эмас. Чунки бу нуроний онахон ва бир асрлик умрини меҳнат ва машаққат ила ўтказган момоларимизнинг ҳаёти турли ҳодиса ва воқеликларга тўла. Улар бугун эътибор ва эъзозга лоийқ. Туман ҳокими бошчилигидаги бир гурўҳ раҳбарлар бугун ана шундай онахонларнинг меҳмони бўлишди. Тумандаги юз билан юзлашган, ёшлари юздан ошган онахонларга ҳурмат-эҳтиром нишонаси сифатида байрам совғалари топширилди.
Туман ҳокими Фаррух Усаров, тумани ДХХ бошлиғи, туман чегара қушунлари ҳарбий қисми командири, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, туман маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман "Нуроний" жамғармаси раиси таркибидаги гурўҳ туман ҳудудида яшовчи фахрийлар оилаларига ташриф буюришди. 111 ёшли Мўҳтарамхон Қосимова, 109 ёшни қаршилаган Нишонбиби Қурбонова, 100 билан юзлашган момо Раҳимахон Мадалиева, умрининг 98-баҳорига етиб келган меҳнат фахрийси Субҳинисо Юнусова, ҳаёт довонининг 90 дан ошган Мўҳтарамхон Додобоеваларга меҳмонлар ташрифи олам-олам қувонч бағишлади.
"Одам учун ва айниқса, биз аёллар учун ҳаётдаги энг асосийси бу - эътибор. Шукроналар бўлсинки, биз бугун Президентимизнинг бевосита эътиборидамиз. Юртбошимизнинг табрик сўзларини тинглаб, Ўзбекистон аёллари энг бахтли аёллар эканлигига амин бўлдим. Бундай эътибор, бундай эъзоз ва эҳтиром ҳеч бир даврда, бирон бир замонда бўлмаган. Бунинг учун, Президентимизга раҳмат, илойим бизнинг ёшимизга етсин давлатимиз раҳбари ва тинч-тотув Ватанимизга асло кўз тегмасин" - дея Раҳимахон-момо дуога қўл очдилар.
Дарҳақиқат, гулдек гўзал ва нотакрор, баҳор янглиғ мафтункор аёлларимизни қанчалик эъзозласак, таърифласак арзийди. Зеро, оила деб аталмиш муқаддас қўрғоннинг шамчироғи бўлган оналарни таъриф этмоққа тил ожиз. Президентимиз таъбири билан айтганда “биз дунё гўзаллигини, ҳаёт фалсафаси ва маъно-мазмунини, авваламбор аёл сиймосида, унинг фидоий қалби, вафо ва садоқатида кўрамиз, ҳис этамиз”. Халқаро хотин – қизлар кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида давом этаябти.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати