“ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
2020-03-05 16:26:21 184
“ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
Ҳаммамизга маълумки бутун Республикамиз миқёсида Президентимиз томонидан илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчи йўналиши - ”Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар уртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш буйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтириш” доирасида чора-тадбирлар ўтказилмокда. Куни кеча туманимизнинг 4-сектор ҳудудида Сух тумани халқ таълими бўлими ҳамда туман Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида тасдиқланган режа асосида “Ёш китобхон” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда тумандаги 7, 8, 9, 10, 11, 12, 25-сонли УЎТ мактаблари ва 1-сонли ИДУМ талабалари иштирок этди.
Танлов низомига кўра, 1-сонли ИДУМ ўқувчилари ўзлари ўқиган бадиий адабиётлардан намуналар келтириб, шарҳлаб беришди ва ҳакамлар ҳам берилган саволларига аниқ жавоблар олишди. Айтиш лозим, танловда иштирок этган барча ўқувчиларнинг танловга яхши тайёргалик кўриб келганликлари уларнинг чиқишларида аён бўлди. Танловда иштирок этган 7-сонли УЎТ мактаб ўқувчиларининг фаоллигини алоҳида таъкидлаш лозим. 1-сонли ИДУМнинг 8-синф ўқувчиси Сайҳуна Муродова ўзи ўқиган китоб - ”Тумарис” ва адиб Жек Лондон ҳақида муфассал сўзлаб бериб, ҳакамларнинг саволларига аниқ жавоб берганлиги иштирокчилар ва жюри аъзоларида яхши таассурот қолдирди.
Танлов давомида сўз олганлар бугунги кунда Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлардан яхши фойдаланиб, кўпроқ янги китоблар ва бадиий адабиётларни мутолаа этиб, бўш вақтларини китоб ўқишга сарфланишларини таъкидлаб ўтдилар. Дарҳақиқат, китоб мутолаасига банд бўлган баркамол авлод етук инсон бўлиб вояга етади. Сух тумани АКМ мутахассиси Т. Бобоева ҳам сўзга чиқиб, янги ташкил этилган Ахборот кутубхона марказининг захира фонди янги бадиий адабиётлар билан бойитилганини қайд этиб ўтди ва таъкидладики, кутубхонада ёшлар ва барча ёшдаги китобхонлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиб қўйилган.
Кўрик-танловда маҳалла фаоллари, туман АКМ ходимлари, ҳамда 9-сонли УЎТ мактаб ўқитувчилари иштирок этиб, танлов қатнашчилари маҳоратига баҳо беришди. Қайд этиш лозим, танлов юқори савия ва шаффофликда ўтди. Тадбир охирида фаол бўлган ва намуна кўрсатган “Ёш китобхон” иштирокчиларига танлов ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалар топширилди. Мазкур танлов тасдиқланган режага асосан барча таълим муассасаларида ўтказилади.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати