Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди
2020-03-05 16:20:32 140
Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди
Бугун Сух тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессиясида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, тумандаги корхона ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, махалла фуқаролар йиғини раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Сессияга туман ҳокими Фаррух Усаров раислик қилди ва уни олиб борди.
Сессия кун тартибига тӯртта масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27-декабрдаги “Муҳаммад Ал Хоразмий” номидаги мактабда ўтказилган учрашувлар вақтида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида туманда ёшларни бандлигини таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг тақдимоти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”-ги ПФ-5633 сонли фармонига асосан Сух туманида 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида тумандаги 4-та сектор раҳбарларнинг ҳисоботи, туманда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликга қарши курашиш ҳамда диний муҳитни соғломлаштириш буйича 2020 йил 2-ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ички ишлар бӯлими бошлиғининг ҳисоботи, Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари қӯйилиб, депутатлар томонидан муҳокама этилди.
Кун тартибидаги биринчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27-декабрдаги “Муҳаммад Ал Хоразмий” номидаги мактабда ўтказилган учрашувлар вақтида берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида туманда ёшларни бандлигини таъминлаш юзасидан юзасидан сессия иштирокчиларига мултимедиа орқали 2019 йилда қилинган ишлар ва янги 2020 йилда қилиниши режалаштирилган чора-тадбирлар диаграмма ва инфографикаларда туман ҳокимининг тақдимоти сифатида намойиш этилди. Қайд этилдики, ҳудудларда бӯлаётган сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувларнинг асосий масаласи ҳам шу: ёшларни доимий иш жойи билан таъминлаш ва уларга зарурий шарт-шароитлар яратиб беришдан иборат. Тақдимот давомида 2020 йилда бу йӯналишда қилинажак ишлар режаси тузилиб, ҳамкорликда ёшларга амалий ёрдам кӯрсатиш ва уларнинг муаммо-камчиликларини ечиш юзасидан туманда тизимли ишлар олиб бориш лозимлиги таъкидланди.
Шундан сӯнг, сессияда иккинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”-ги ПФ-5633 сонли фармонига асосан Сух туманида 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан тумандаги 4-та сектор раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди. Сектор раҳбарлари туман ҳокими Фаррух Усаров, туман прокурори ёрдамчиси П. Тошпӯлатов, туман ИИБ бошлиғи С. Саидмӯсаев ва туман Давлат солиқ инспекцияи бошлиғи Ф. Тӯрабоевлар депутатлар ҳузурида ўзлари бириктирилган сектор ёшларининг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар таҳлили билан депутатларни таништирдилар. Секторлар раҳбарлари бевосита ҳудудларда қўлга киритилган муваффиқиятлар ҳақида гапириб, энг асосий масала аҳоли дарду муаммолари билан яшаш, халқнинг камчликларини ечишда бирдану биржон бўлиб фаолият олиб бориш замон талаби эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Сессия давомида кун тартибининг навбатдаги учинчи масаласи - туманда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликга қарши курашиш ҳамда диний муҳитни соғломлаштириш буйича 2020 йил 2-ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида сессия иштирокчилари туман ИИБ бошлиғи С. Саидмӯсаевнинг ҳисоботини тинглашди. Туман ички ишлар бӯлими бошлиғи сессия кун тартибига қӯйилган ушбу долозарб масала ҳақида ӯз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, жиноятчиликни олдини олишдаги саъй-ҳаракатлар йилнинг 2 ойи давомида ӯз самарасини берганлиги тӯғрисида гапирди. Ӯтган икки ой давомида жиноятчилик кӯрсаткичлари кескин камайган бӯлсада, лекин қилиниши лозим бӯлган ишлар жуда кӯп. Бу йӯналишда изчил ва мустаҳкам ҳамкорлик лозимлиги таъкидланди. Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бизнинг миллатга хос бӯлган менталитет, катталарга нисбатан ҳурмат, кичикларга бӯлган иззатдек қадриятларни тиклашимиз лозим. Бунда маҳалла ва нуронийлар роли жуда катта. Лекин афсӯслар бӯлсинки, баъзи ҳудудлдарда бу ишга кӯпчилик панжа ортидан қарайди. Баъзи маҳаллаларда аҳоли билан ишлаш тизими, ёшлар ӯртасида тарғибот-ташвиқот олиб бориш ишлари ӯз ҳолига ташлаб қӯйилган. Лекин бу соҳада муваффақиятларимиз ҳам бор, лекин улар барчаси ӯзимизнинки, биз муаммонинг келиб чиқиши ва уни ҳал этиш юзасидан самарали фаолият олиб боришимиз лозим. Агар жиноятчиликни жиловлашда биртану биржон бӯлиб, ҳамкорликни йӯлга қӯймас эканмиз, кӯзланган натижамизга умуман эриша олмаймиз – дея таъкидлади туман ичики ишлар бӯлими бошлиғи. Масала юзасидан сессия иштирокчилари ӯз саволларига жавоблар олишди.
Шундан сўнг, сессиядаги тӯртинчи масала кўриб чиқилди. Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари юзасидан иштирокчилар туман Кенгаши депутати Ф. Додокаримовнинг маърӯзасини тингладилар. Депутатлик одоби юзасидан иштирокчиларга зарурий ҳуқуқий маълумотлар берилди.
Сессия давомида қӯйилган масалалар бӯйича депутатларнинг музокаралари тингланди. Масалалар юзасидан сессия иштирокчилари ӯзаро фикр алмашдилар ва шу билан Халқ депутатлари Сух тумани Кенгашининг учинчи сессияси якунланди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати