Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух туманида янги аҳолига хизмат кӯрсатиш мажмӯаси барпо этилди

×

 2020-03-04 17:28:16    179

PDF yuklash
Chop etish


Сух туманида янги аҳолига хизмат кӯрсатиш мажмӯаси барпо этилди

         Бугун Сухда тадбиркорлик жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Президентимиз томонидан тадбиркорликни қӯллаб-қувватлаш учун берилаётган эътибор ва соҳа вакилларига яратиб берилаётган шароитлар бунга асосий омил бӯлиб хизмат қилаётир.

         Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининнг 2019 йил 21 сентябридаги 793-сонли қарорида АГҚС (автомобилларга газ қӯйиш станциялари) ҳудудида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул wi-fi зоналари ташкил қилиш тавсия этилган. Сух туманида 2019 йилда “Гузари омади Одина” масъулияти чекланган жамияти таркибида туманда ягона бӯлган АГҚС ташкил этилди. Куни кеча ушбу станция ҳудудида Вазирлар Маҳкамасининг 793-сонли қарори асосида ташкил этилган шохобчаларнинг тақдимот маросими бӯлиб ӯтди. АГҚС ҳудудида аҳолига савдо ва хизмат кӯрсатиш шохобчалари – тез овқатланиш мажмӯаси, ошхона ва меҳмонхона бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

         Тақдимот маросимида туман ҳокими Фаррух Усаров иштирок этди. Нуроний отахон ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган тақдимот маросимида янги мажмӯанинг рамзий лентаси қирқилиб, тадбиркорга ушбу комплекснинг рамзий калити топширилди. Тадбирда сӯз олганлар энг аввало, Ӯзбекистонда тадбиркорлик ривожига кенг шароитлар яратилгани ва бунинг барчаси инсон манфаатини кӯзлаб амалга оширилаётганини таъкидлаб ӯтдилар. “Бизнинг мақсадимиз халқимиз фаровонлиги, туманимиз ободлигига ҳисса қӯшиш. Олдимизда ҳали режаларимиз кӯп. Президентимизнинг бизларга берилаётган эътибори ва яратиб берган қулайликлар асосида кӯзлаган барча эзгу ниятларимизга етамиз, албатта” – дейди “Гузари омади Одина” МЧЖ раҳбари М. Нурматов.

“Сух – ором” мажмӯасининг бунёд этилиши ва фойдаланишга топширилиши Сух тумани халқи учун муносиб совға бӯлди десак, муболаға эмас. Инвестиция дастури бӯйича умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион сӯм эвазига бунёд этилган бу янги мажмӯа хизматидан набалки Сух тумани аҳолиси, балки бугун Сухга ташриф буюрган меҳмонлар ҳам самарали фойладанишаётир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати