КУТУБХОНА – ЗИЁ МАСКАНИ
2020-03-03 16:17:20 243
КУТУБХОНА – ЗИЁ МАСКАНИ
Мўҳтарам Юртбошимизнинг 2019 йил 7 июндаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида" ги 4354-сонли қарорига мувофиқ Республикамизда 186 та Ахборот кутубхона марказлари ташкил этилди. Шу жумладан, Сух туманидаҳам. Айтиш жоизки, илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусининг 5-чиси "Хотин-қизларни иш билан таъминлаш" мақсадида туман Ахборот кутубхона маркази мутахасислиги буйича 10 нафар 30 ёшгача булган ўғил-қизлар иш билан таъминланди.
Куни кеча Сух тумани ҳокимининг бирнчи ўринбосари М. Шарипов, АБКМ раҳбари Р. Жонизоқов, Фаргона вилояти АБКМ мутасаддий ходимлари туман Ахборот кутубхона марказига ташриф буюрдилар. Меҳмонларнинг ташрифи чоғида туманда янги ташкил этилган Ахборот кутубхона марказига иш билан таъминланган ёшлар билан сўҳбат ўтказилди. Сўҳбат сўнгида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Шарипов АКМнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, янги нашрдан чиқарилган бадиий адабиётлар билан кутубхона фондини тўлдириш, мебель жиҳозлар билан таьминлаш ва янги ташкил этилган Ахборот кутубхона марказини очилиш маросимини юқори савияда ўтказишларига амалий ёрдам кўрсатишни, ҳамда ушбу зиё масканида янги фаолият бошлаган ёшларга омад ва зафарлар тилади.
Сўҳбат чоғида қилинажак ишлар ҳам муҳокама этилди. Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббус асосида мунтазам тадбирлар ўтказиш АКМ маъмурияти кундалик режасига киритилди.
З. Ғаниев – Сух тумани АКМ директори