«Yoshlar kelajagimiz» билан Сух тумани Давлат хизматлари марказига бизнес-саёҳат
2020-03-03 16:06:07 197
«Yoshlar kelajagimiz» билан Сух тумани Давлат хизматлари марказига бизнес-саёҳат
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Сух туман Кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги 5-сонли УЎТ мактаби етакчиси бошчилигидаги 11-синф ўқувчиларини туман марказида жойлашган Давлат хизматлари марказига бизнес-саёҳат ташкил этилди.
Бизнес-саёҳат давомида корхона раҳбари М. Саидаҳматов томонидан корхона иш фаолияти, аҳолига яратилган қулайликлар, яъни эндиликда бир неча ташкилотларга бормасдан туриб шу ернинг ўзида муаммоларни ҳал қилиш ва керакли хужжатларни олиш имконияти яратилганлиги ҳақида тушунтирилиб, иш жараёни билан яқиндан таништирилди ҳамда уларга давлат хизматлари ҳамда марказ фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Фуқароларга яратилган шароитлар ва янги қўшилган хизматлар тўғрисида бизнес-саёҳат иштирокчилари тушунчалар олишди, шунингдек, марказ ходимлари томонидан ёшларга электрон навбатнинг ишлаш тартиби, ўз ўзига хизмат кўрсатиш инфо киёскидан фойдаланиш қоидалари тўғрисида маълумотлар берилди.
Бизнес-саёҳат давомида марказ ходимлари томонидан ўқувчи-ёшларга солиқ туловчининг ИИН(СТИР) рақами олишларида давлат хизматлари кўрсатилди. Битирувчиларга олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун ДХМ орқали ҳужжат топширишнинг афзаллик томонлари ҳам тушунтирилди.
Бизнес-саёҳатда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари ва жамғарманинг туман филиали ходимлари томонидан керакли жавоб олиб, корхона хизматларидан фойдаланиб кўришди. Ўтказилган бизнес саёҳатда 10-нафар ёшлар иштирок этишди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати