Сух туманидаги МТТлар ҳаётидан қисқа сатрларда
2020-03-02 16:58:01 180
Сух туманидаги МТТлар ҳаётидан қисқа сатрларда
"Болаларни ёшлигидан китобга бўлган муҳаббатини ошириш, болаларни Ватанга, ота-онага бўлган муҳаббатини шеърлар, эртаклар орқали ошириш" бўйича Сух туманининг биринчи сектори ҳудудида жойлашган 15-сонли мактабгача таълим ташкилотида 15, 16,17,18,19 -сонли мактабгача таълим ташкилотлари иштирокида "Китоб-офтоб" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда туман хокими Ф. Усаров, ички ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаев, Давлат солиқ инспекцияси бошлиги Ф. Тўрабоев, туман "Ёшлар иттифоқи" вакиллари иштирок этишди. Қувонарлиси шундаки, ҳомийлар ёрдамида 15 МТТ китобхонаси бадиий адабиётлар билан бойитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 19 декабрда қабул қилинган ПҚ-4067-сонли қарорига асосан 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тўлиқ реконструкциядан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. 21-сонли мактабгача таьлим ташкилотининг реконструкцияси учун жами 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарф этилиб, қурилиш ва таъмирлаш ишлари “Хушбахти-Сўҳробзод” қурилиш фирмаси қурувчилари томонидан олиб борилди. Ушбу таълим-тарбия масканининг қамров қуввати 50 ўринни ташкил этади. Замон талабларига жавоб берадиган, ҳар томонлама қулайликларга эга мазкур масканда барча шароитлар яратилган бўлиб, тўлиқ замонавий инвентарлар, юмшоқ мебель ва ўйинчоқлар билан таъминланган. Мактабгача таълим ташкилотининг хоналари миллий, маданий, тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан жиҳозланган. Мактабгача таълим ташкилотининг ташқи томонида эса болалар спорт майдончаси, ёзги айвонча, эртаклар шаҳарчаси замон талаби даражасида қуриб битказилди.
Ўтказилган тадбирларда Фаргона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ю. Ходжаева, туман хокими Ф. Усаровлар иштирок этишди. Қувонарлиси, тадбирда Қалъача халқи катта бир шодиёна билан қатнашиб, фарзандларига яратилган шароит учун Президентимизга ўзларининг миннатдорчилигини билдиришди.
Сух туманидаги тадбиркор Мўҳридинов Шўҳратжон томонидан ташкил килинган “Болажон” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида Президентимиз томонидан илгари сурилган ҳаётий 5 ташаббуснинг бажарилиши бўйича тадбир ўтказилди. Мазкур таълим даргоҳида болаларни таълим-тарбия олишлари, тил ўрганишлари учун замонавий таълим дастурлари ва технологиялари татбиқ этилиб, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган. 25 нафар болажонлар мактабгача таълимга қамраб олинган.Тадбирда "Гулноз", "Қалдирғоч", "Хиромон", "Ҳамал", "Фариштамоҳ", "Булбулча" номли оилавий нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти тарбиячилари қатнашишди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати