Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух тумани 30 ёшда

×

 2020-03-02 14:06:32    281

PDF yuklash
Chop etish


Сух тумани 30 ёшда

         Сух тумани вилоятимиз миқёсида алоҳида жуғрофик аҳамиятга эга ҳудуд ҳисобланади. Тўрт томони пурвиқор тоғлар билан ўралган, Қирғизистон Республикаси иҳотасида бўлган анклав туманда асосан тожик тилига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилишади. Мустақиллик шарофати ила туманда кўп ўзгаришлар, ободончилик ишлари олиб борилиб, бундай хайрли амаллар бугун ҳам ўзининг мантиқий давомини топмоқда.

         27 февраль куни Сух тумани аҳолиси учун тарихий ва унутилмас сана эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. 27 февраль 1990 йил Риштон тумани тасарруфида бўлган Сух совхозига туман мақоми берилди. Бугун ушбу тарихий санага 30 йил тўлди. Туманнинг 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Сух тумани ҳокими Фаррух Усаров ташаббуси билан Сухнинг 30-йиллик юбилейи кенг нишонланди. Тадбирда корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, туман ривожига ҳисса қўшиб фаолият олиб борган фахрийлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

         Тадбир аввалида Сух тумани ҳокими Фаррух Усаров сўзга чиқиб, 27 февраль куни туманнинг ҳар бир фуқароси учун унутилмас ва тарихий кун эканлиги, кўҳна ва навқирон Сух бой тарихга эга ҳудудлардан бири эканлиги, Президентимиз эътиборлари асосида Сух кундан-кунга чирой очиб бораётгани ва бу ишларда меҳенаткаш Сух халқининг ҳиссаси улканлигини  таъкидлаб ўтди. Қайд этилдики, туманнинг ташкил топиши ва унинг ривожида кўп инсонларнинг меҳнати синган. Туманнинг биринчи ҳокими, Сух фарзанди - Баҳодиржон Обиджонов ана шундай инсонларнинг биридир.

         Тадбир давомида Сух туманининг биринчи ҳокими Баҳодиржон Обиджонов сўзга чиқиб, Сухнинг туман сифатида ташкил топишидаги ҳаракатлар ва тарихий воқеалар ҳақида гапирди. “Бугунги Сухнинг кўрку чиройини 30 йил олдиндаги туман сиймоси билан таққослаб бўлмайди. Чунки ушбу муддат давомида, айниқса, мустақиллик йилларида  Сух туманида кўп ўзгаришлар ва янгиланишлар, асрга татигулик ишлар амалга оширилди. Барча ўзгариш ва ислоҳотлар, янгиланишлар замирида бевосита Президентимиз ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг эътибори ва ғамхўрлиги, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси кучли бўлган меҳнаткаш халқимизнинг меҳнати мужассам. Туманни обод қилишдек эзгу ният билан фаолият олиб бораётган туман ҳокими Фаррухбек Усаров ва туманимиз меҳнаткашларининг саъй-ҳаракатларида ўлкан зафарлар тилайман” деди Баҳодиржон Обиджонов.

         Туман санъаткорларининг Ватанни мадҳ этувчи қўшиқларига уланиб кетган тадбир ва янграган тароналар иштиркочилар кайфиятига янада кўтаринкилик ва ўзгача рўҳ бағишлади. Туман ҳокими Фаррух Усаровнинг ташаббуси билан ҳар йли 27 февраль санаси Сух туманининг ташкил топган куни сифатида нишонланадиган бўлди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати