Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оиладаги уч йиллик тушунмовчиликларга барҳам берилди

×

 2020-02-25 14:55:24    202

PDF yuklash
Chop etish


Оиладаги уч йиллик тушунмовчиликларга барҳам берилди

         Оила муқаддас маскан. Унинг тинч-тотувлигини сақлаш, ўзаро меҳр-оқибат маконига айлантириш, фарзандларга тўғри тарбия бериб, уларни инсонийликнинг азалий қадриятлари асосида вояга етказиш, ҳамжиҳатликни йўлга қўйиб, намуна бўлишида албатта, ота-оналарнинг роли жуда катта. “Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака қочади” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз. Леки “шоли курмаксиз бўлмайди” деганларидек, ҳаётда оила деган муқаддас қўрғонда тушунмовчиликлар, жанжаллар бўлиб туради. Бу табиий ўол. Бундай ҳолатларга ҳар куни дуч келади инсон. Агар ҳар биримиз оила нақадар мўътабар ва муқаддас масканлигини тўғри англаб етсак, унинг мустаҳкамлигига ҳар доим ҳаракатда бўламиз.

         Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фурқатжон Домуллоевнинг сўзларига кўра, у раислик қиладиган маҳаллада ана шундай оила бор. Яраштириш комиссияси томонидан бир неча маротаба оилани тиклашга, эр ва хотин ўртасидаги тушунмовчиликларга барҳам беришга уринган, лекин натижасиз. Бу хабар туман ҳокими Фаррух Усаровга ҳам келиб тушди ва ташкил этилган комиссия аъзолари билан туман ҳокими Мулгон маҳалласига келиб, ушбу оила аъзолари билан учрашишди.

         Маълум бўлишича, маҳалланинг “Спортчилар” кўсчасида яшовчи фуқаролар, яъни эр-хотин – Қошоев Дилшўх ва Райҳон Мамасиддиқовалар ўзаро тушунмовчиликлар туфайли мана уч йилдирки, айро истиқомат қилишади. Табиийки, уч йилдан бери келин отасининг уйида яшайди ва қилинган ҳаракатлар самарасиз қолаверган. Ўртада эса, фарзандлари бор. Қошоевлар хонадонига ташриф буюрган туман ҳокими, Сух туман прокурори Ф. Абдувалиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаев, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қилзлар қўмитаси раиси О. Тўхтабоева, "Оила маркази” вакиллари, ичики ишлар бўлими хотин-қизлар билан ишлаш профилактика инспектори ва жамоатчилик намоёндалари оила аъзолари билан сўҳбатлашишди.

         Сўҳбат давомида Президентимизнинг оила мустаҳкамлигига қаратилаётган эътибор, оилавий ажримларнии олдини олиш, ёшлар саломатлиги, эрта туғруқлар, маънавий-ахлоқий тарбия билан боғлиқ муаммоларга барҳам бериш каби кўрсатмалари ҳақида оила аъзоларига айтиб берилди. Маълумки, халқимиз азал-азалдан «Оила – муқаддас» деган азалий ва эзгу ғояга таяниб иш кўришган. Оила мустаҳкамлиги унинг фаровонлиги ва ундаги ўзаро меҳр-оқибат ва муҳаббат нишонасидир. Агар оилага оид шаклланган минг йиллик миллий қадриятларимиз завол топса, оила пойдеворига дарз кетиши табиий ҳол. Демак, ҳар бир инсон энг аввало, оиласининг мустаҳкамланишига ҳаракат қилиши ва фарзандларининг бахту камолини кўзлаб иш тутиши лозим.

         Тушунутириш ишлари  ва давомли сўҳбат натижасида уч йиллик тушунмовчиликларга барҳам берилди. Энг асосийси, энди ёш қизалоқ отаси ва онасининг бағрида камол топадиган бўлди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати