Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух тумани ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

×

 2020-02-25 13:40:58    206

PDF yuklash
Chop etish


Сух тумани ҳокимининг янги ўринбосари тайинланди

Сух туман ҳокимлигининг мажлислар залида фаоллар йиғилиши бӯлиб ӯтди. Йиғилишда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, фаоллар йиғилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хатамов Жамшед Мухторович қатнашди.

Йиғилишга туман ҳокими Фаррух Усаров раислик қилди ва олиб борди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18-февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги №ПФ-5938-сонли Фармони ижросини таъминлаш” масаласи кўриб чиқилди.

       Йиғилишни туман ҳокими Ф. Усаров очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18-февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармоннинг мазмун моҳияти ҳақида маълумот берди. Президентимиз томонидан оилавий ажримлар, ёшлар саломатлиги, эрта туғруқлар, маънавий-ахлоқий тарбия билан боғлиқ кўрсатиб ўтилган муаммоларга ечим топиш, уларни ҳамжиҳатликда бартараф этиш лозимлигини туман ҳокими алоҳида таъкидлади. «Оила – муқаддас» деган азалий ва эзгу ғоя қадрсизланиб, минг йиллик миллий қадриятларимиз завол топар экан, бу каби оғриқли ҳолатларни камайтириб бўлмайди. “Маҳалланинг катта ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши тўғрисидаги Президентимиз томонидан берилган топшириқлар туман миқёсидаги барча масъул раҳбарларга катта масъулият юклайди” – деди туман ҳокими сўзлари давомида.

Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари Ж. Ҳатамов Фармон мазмун-моҳиятига кенг тўхталди ва янги тизимга кўрсатилган номзодлар билан таништирди. Айни вақтга қадар фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш буйича Сўх тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман булими раиси вазифасида ишлаб келган Фазлиддин Додокаримов туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, Ф. Додокаримовнинг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ўринбосари, ҳамда бўлим бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаолиятини ошириш бўйича ўринбосари тайинланди. Йиғилишда тайинланган раҳбарлар сўзга чиқиб олдиларга қуйилган мақсад ва вазифаларни сидқи дилдан бажаришга оид ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

             Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати