Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Уйда ўтириб ҳам, кутубхона аъзоси бўлиш мумкин

×

 2020-02-25 13:32:05    101

PDF yuklash
Chop etish


Уйда ўтириб ҳам, кутубхона аъзоси бўлиш мумкин

         Республикада ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилишнинг ҳозирги шароитида ахборот кутубхона фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришларга ва халқаро амалиётга мос бўлиши зарур. Шу муносабат билан ахборот кутубхона маркази фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш устувор вазифага айланмоқда.

         Сух тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Ф. Абдувалиевнинг ташаббуси билан Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида сектор кутубхонаси ташкил этилди. Сектордаги кутубхонадан 22-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари, Офтобру маҳалласида яшовчи китобсевар фуқаролар самарали фойдаланиб келишмоқда. Кеча ушбу ташкил этилган кутубхонага туман прокурори Ф. Абдувалиевнинг таклифига биноан Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Мухторович Ҳатамов, туман ҳокими Ф. Усаров, ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник С. Сайидмўсаев, Сух ТВ бош муҳаррири Ф. Миршариповлар ташриф буюришди. Ташриф давомида Ахборот кутубхона маркази ходимларининг 22-сонли умумтаълим мактаби маъмурияти билан ҳамкорликда тайёрланган адабий-бадиий тадбири намойиш этилди. Тадбир “Китоб билим манбаи” мавзўсида ташкил этилиб, унга мактабнинг 3-синф ўқувчилари жалб қилинди. Ўқувчи ёшларнинг Ватан, она, мактабга бағишланган шеърлари иштирокчиларга манзур бўлди ва туман ҳокими Ф. Усаров томонидан ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.

         Қайд этиш лозим, Сух тумани ахборот кутубхона маркази ходимлари  кунлик режаларидан ташқари ҳам турли ишларни олиб боришмоқда. Жумладан, Сух тумани Ахборот кутубхона маркази буйича мутахассислар Г. Эргашова ва Ҳ. Усмоновалар Ровон шаҳарчаси Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини Ободлик кучаси 43 - уйда яшовчи фуқаро, 1-чи гурух ногирони Низомжонов Равшанжон Раҳмонзоданинг уйига ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад Р. Низомжоновни бадиий китоблар билан таъминлаш, вақтини мазмунли ўтказиш ва кутубхона фойдаланувчиси рўйихатига киршизишдан иборат, яъни китобхонлар сафини кенгайтириш. Туман АКМ мутахасислар томонидан фуқаронинг талабига биноан бадиий китоблар олиб борилди ва ушбу китоблар ҳақида фуқарога тушунтиришлар берилди. Маълум бўлишича, Р. Низомжонов бадиий адабиётга бўлган қизиқиши баланд бўлиб, келгусида "Улуғбек хазинаси", "Саманта" ва "Садридин Айни" номли китобларни олиб куелишларини мутахассислардан илтимос қилди. Китобхоннинг илтимосига кўра, унга русча-ўзбекча луғат китоби ҳам бериладигна бўлди.

         Дарҳақиқат, китоб билим манбаи ва инсон комиллигининг асосидир. Шунинг учун, китобга ошно бўлган инсоннинг қалби ҳам ҳар доим эзгуликларга интилади. Сух туман Ахборот кутубхона маркази директори Зафаржон Ғаниевнинг маълумотига кўра, йил давомида шунга ўхшаш китобхонлик тадбирлари туманда мунтазам ўтказиб борилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати