Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оммавий сайёр қабуллардан аҳоли розими?

×

 2020-02-24 17:36:17    209

PDF yuklash
Chop etish


Оммавий сайёр қабуллардан аҳоли розими?

         Куни кеча Сух туманининг Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида Сух тумани ҳокими Фаррух Усаровнинг оммавий сайёр қабули ӯтказилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳоли билан ишлаш, халқ муаммо ва камчиликларини бартараф этиш йӯналдишидаги ишлар Сух туманида Президентимиз белгилаб берган яхлит тизимга айланиб қолган. Зотан, ҳудудларда муваффақиятлар сони ортаётган бӯлсада, камчиликлар ва муаммолар ҳали ҳам бор. Улар оз эмас. Шунинг учун, жойларда ӯтказилаётган ҳоким ва аҳоли учрашуви айни ана шу муаммо ва камчликларини ечилишига хизмат қилмоқда. Лекин шуни ҳам тан олиб қайд қилиш керакки, аксарият мумаммоларни ечилишига вақт ва албатта, маблағ лозим. Ана шу ҳаётий ҳақиқатни тӯғри англаган инсонгина масъулият нималигини тушуниб етади. “Муаммо ҳал бӯлмаса, бундай учрашув ва сайёр қабулларни ташкил этилишига не ҳожат?” дейдиган фуқароларимиз ҳам орамизда бор. Лекин тан олиб қайд этиш лозим, Республикамизда аҳоли дарду муаммоларини тинглаш, уларни бартараф этиш тизими асосида йӯлимизда ғов бӯлиб турган  анча-мунча камчиликлар ҳал этилаётир.     

         Учрашувда туман ҳокими раҳбарлигида туманда фаолият олиб бораётган ташкилот-корхона ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари, депутатлар ва сектор таркибига кирувчи идоралар вакиллари иштирок этишди. Учрашув аввалида  туман ҳокими Фаррух Усаров сӯзга чиқиб, Республикамизда маҳалла органига бӯлган эътибор ва ғамхӯрликлар, ӯзини ӯзи бошқариш ораганларига берилаётган имтиёз ва қулайликлар давлат сиёсати даражасида эканлигини таъкидлаб ӯтди. Қилинаётган барча ишлар инсон манфаатига қаратилгани билан аҳамиятли эканлиги ҳам ҳоким томонидан алоҳида таъкидланди.

         Сӯнг учрашув иштирокчилари туман ҳокимига муаммо ва камчиликлари ҳақида гапиришди. Аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар тингланди.Соҳибкор маҳалласи туман марказидан 40 километр узоқликда жойлашган бӯлсада, лекин бу ҳудудда ӯтган йили ободончилик йӯлида кӯп ишлар қилинди. Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш мақсадида амалга оширилган ишлардан халқ миннатдор, лекин юқорида таъкидлаганимиздек, ӯз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар ҳам бу ҳудудда оз эмас. Девайрон – Тул йӯналишидаги йӯлларни шағаллаштириш, минерал ӯғит билан таъминлаш шохобчасини ушбу ҳудудда ташкил этиш ва маҳсулот нархига эътибор қаратиш, чорвачиликни ривожлантириш бӯйича Соҳибкор ширкат хӯжалиги тасарруфида чорвачилик фермасини ташкил этиш, Тул маҳалласида жойлашган шифо масканига 30 ӯринли стационар ташкил этиш, аҳолини қийнаётган электр энергияси таъминотидаги трансформаторлар ҳолати ва табиий газ етишмовчилиги муаммоси, баҳорги мавсумда экинларни суғориш учун маҳалла насосига алоҳида трансформатор ӯрнатиб бериш масаласи, ичимлик суви муаммосини бартараф этилишида амалий кӯмак кӯрсатиш лозимлиги, тадбиркорликини ривожлантириш учун олинадиган кредитларда амалий ёрдам бериш, хотин-қизларни доимий иш ӯринлари билан таъминлаш каби муаммолар туман ҳокимига ҳудуд аҳолиси томонидан баён этилди.

         Билдирилган фикр ва мулоҳазалар, шунингдек, муаммоларни ечилишида туман ҳокимлиги ва шахсан туман ҳокими бевосита шуғулланиши таъкдланди. Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, туман аҳолиси бевосита ҳоким билан мулоқот қилиш имкониятига эгалар. Муаммоларни телефон орқали билдиришлари ёки туман ҳокимининг ижтимойи тармоқлардаги саҳифасига баён этишлари мумкин. Тумандаги аҳолига ҳокимнинг ташриф қоғози телефон рақамлари билан тарқатиб берилган. Аксарият муаммолар жойида ҳал этилишига эришилди ва вақт, шунингдек, маблағ талаб этиладиган муаммолар туман ҳокимининг дастурий режасига киритилди.

         Соҳибкор маҳалласида яшовчи фуқаро Пирматов Шермуҳаммад тадбиркорликни ривожлантириш учун маҳаллада автомобилларга техник кӯрсатиш шохобчаси бунёд этгани, лекин зарурий асбоб-ускуна ва замонавий дастгоҳлар олиш учун кредит олишда қийнаётгани маълум бӯлди. Туман ҳокими учрашувдан сӯнг бевосита тадбиркор билан у бунёд этган шохобчада учрашиб, кредит олиши учун тадбиркорга керакли тавсиялар берди ва тадбиркорга сифатли хизмат кӯрастиш учун туманда фаолият олиб бораётган банк мутасаддийлари керакли топшириқлар олишди.

         Хулоса ўрнида шуни айта оламизки, аҳоли билан ўтказилган ушбу оммавий сайёр қабулга келган ҳар бир фуқаронинг дардига қулоқ тутилиб, муаммоларнинг ечимига эътибор қаратилди. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, халқ манфаатини шахсий манфаатдан устун қўйиб фаолият олиб бориш ҳар бир раҳбарнинг биринчи галдаги вазифасидир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати