Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

24 февраль санасидаги тарихий кунлар

×

 2020-02-24 09:39:55    209

PDF yuklash
Chop etish


24 февраль 1994 йил - Лина Черязова фристайл бўйича Олимпиада чемпиони бўлди

1994 йил 24 февраль- Норвегиянинг Лиллихаммер шаҳрида бўлган 17 қишки Олимпиадада ҳамюртимиз Лина Черязова фристайл бўйича Олимпиада чемпиони бўлди.

24 февраль 1998 йил - Тошкент педагогика институтига университет мақоми берилган кун

Педагогика университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети – малакали педагог ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлайди. 1935 йил 14 сентиябрда Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факультети негизида ташкил этилган. 1953-98 йилларда Тошлент педагогика институти деб номланган. 1998 йил университет мақоми берилган. 1947 йилдан озарбайжон шоири ва маърифатпарвари Низомий номи билан аталади. Университет математика ва информатика, физика ва астрономия, кимё ва экалогия, биология ва инсон ҳаёт-фаолияти муҳофазаси, география ва иқтисодий билим асослари, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, педагогика ва психология, касб таълими, мусиқий таълим, ўзбек тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти (рус, қозоқ, карейс), чақириққача ҳарбий таълим, хорижий тиллар ва адабиёт, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш, мактабгача таълим ва болалар спорти, дефектология, жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, меҳнат таълими йўналишлари бўйича бакалаврлар ҳамда шу йўналишларга кирган 37 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайди. Таркибида 11 факультет (математика-физика, табиий фанлар, санъат, педагогика ва психология, бошланғич таълим, дефектология, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, чет тиллар, чақириққача ҳарбий таълим ва жисмоний тарбия, касб таълими), 58 кафедра, магистратура бўлими, малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, таълим жараёнини ташкил этиш ва олий таълим муассасаларига илмий-методик ёрдам кўрсатувчи ўқув методик бошқарма, олий ўқув юртлариаро ўқув-методик маркази, мониторинг ва ички назорат каби 18 марказ ва бўлим, аспирантура, доктарантура, ихтисослашган илмий кенгаш, кутубхона (1 млн.га яқин асар), университет тарихи музейи бор.

24 февраль 2014 йил - Шуҳрат Арслонов Германияда дзюдо бўйича бронза медалини қўлга киритган кун

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шуҳрат Арслонов (-81 кг) Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида ўтказилган Гран-При турнирида бронза медалига сазовор бўлди.
Олимпия Миллий қўмитасининг аxборот xизмати xабар беришича, Шуҳрат Арслонов дастлаб голландиялик Ван де Камера Нилни, сўнгра эса Константин Тип (Молдова) ва Сиражуддин Магаметовни (Россия) енгиб, ярим финалда америкалик Стевенс Трависга имкониятни бой берди. Учинчи ўрин учун кечган мусобақада россиялик Станислав Семеновни енган спортчи якунда совриндорлар сафидан ўрин эгаллади. Гран-При туркумига кирувчи мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 55 давлатидан 400 нафардан зиёд дзюдочилар иштирок этди.
24 февраль 1955 йил - APPLE
APPLE. Бутун дунёга машхур APPLE компаниясининг асосчиси Стив Жобс (англ. Steven Paul "Steve" Jobs)1955 йил 24 февраль куни Сан-Франсискода туғилган.
24 февраль 1918 йил - Эстония Мустақиллиги куни
Эстония – Шарқий Европада, Болтиқ денгизи бўйидаги давлат. Майдони 45,2 минг км2. Пойтахти – Таллин шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 15 уездга бўлинади. Эстония ҳудуди Шарқий Европа текислигининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган. Эстония қирғоқ чизиғининг узунлиги 3780 км. Қирғоқлари, айниқса, ғарбий ва шимолий-ғарби кўп парчаланган, қўлтиқ ва қўлтиқчалар кўп. Эстония ҳудудида 1500 дан ортиқ орол ва оролча бор. Ер юзасининг катта қисми пасттекислик. Ғарбий қисми ва Ғарбий Эстония архипелаги ороллари ҳамда шарқий чеккасининг аксарият қисми пасттекислик. Эстониянинг шимолий ва марказий  қисми баландлиги 160 м гача бўлган тўлқинсимон текислик. Виртсъярв кўлидан жанубий-шарқда Эстония ҳудудининг энг баланд қисми – Хаанья (баландлиги 318м), Отепя қирлари, улардан ғарбда Сакала қири бор. Асосий қазилма бойликлари: ёнувчи сланец, фосфорит, қурилиш материаллари, торф, сапропел, шифобахш балчиқлар. Иқлими денгиз иқлимидан континенталликка ўтувчи оралиқ иқлим, шарқи ва жанубий-шарқида континенталлик ортиб боради. Эстония аралаш ўрмонлар зонасида жойлашган. Ҳудудининг 40% ўрмон; унинг 2/3қисми игна баргли дарахтлар. Шимолий-ғарбий қисми ва оролларда кенг ўтлоқлар бор. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: сут эмизувчилардан лось, елик, кобон, малла қуён, оқ қуён, бўри, тулки; қушлардан қур, каклик, карқур, булдуруқ, иволга ва бошқалар яшайди.
24 февраль 2015 йил - Миланда "Модалар ҳафталиги" бошланадиган кун
2015 йил 24 февралдан  3 мартгача Милан модалар ҳафталиги байрами. Дунё бўйича мода оламида марказий воқеалардан биридир ва мода билан бирга яшайдиган шаҳар учун энг асосий ҳисобланади. Миланда бўлган ҳар бир одам биладики, бу шаҳар учун бундан ҳам муҳимроқ воқеа йўқ. Шунга кўра, Миландаги Модалар ҳафталигига бутун дунёдан машҳурлар тўпланиб, йиғилишади. Миландаги Fashion Wiik тадбири “Катта Мода тўртлиги” қаторига киради – Лондон, Нью-Йорк ва Париждаги Мода ҳафталиги билан биргаликда мода саноатида қобиқ пайдо қилади. Ўз вақтида бутун жаҳон мода тўпламларининг асосий намойиши Нью-Йоркда старт олади, кейин эстафетани Лондон қабул қилиб олади, ундан кейин Милан ва “Катта мода тўртлиги”намойишини Париж якунлайди. Миландаги Модаҳафталигида Италиянинг деярли ҳамма йирик мода уйлари – Versace, Etro, Prada, Cavalli, Dolce & Gabbana ва кўплаб бошқа мода Олимпига кўтарилаётган брендлар иштирок этадилар. Милан мода ҳафталигининг Эгаси ва бошқарувчиси бу– мода Миллий Уюшмаси, савдо-сотиққа эга бўлмаган ташкилотлардир. Биринчи мода ҳафталиги Миланда 1958 йилда бўлиб ўтган ва шундан кейин шаҳарни бу воқеасиз тасаввур этиш мумкин эмас. Модалар ҳафталиги пайтида Милан бутун дунёдан келган саёҳатчилар билан тўлади ва улар машҳур топ-моделлар иштирокидаги намойишларни кўриб ранглар ва ҳаёт байрамини кўришга ошиқадилар.Муҳим тадбирлар жуда кўп ва турли-туманлигидан ҳаммани ром ва ҳайрон қолдиради.
24 февраль 1934 йил - Мексика байроғи куни
Мексика байроғи куни. 1937 йил 24-февраль куни Мексика давлати президенти генерал Ласаро Карденас томонидан асос солинган ва ҳар йили давлат байрами сифатида нишонланади.
24 февраль 1960 йил - актёр, режиссёр Тўраев Исxоқ Латипович таваллуд топган кун
Тўраев  Исқ  Латипович  (1960.24.2, Шаҳрисабз  тумани) – актёр , режиссёр Ўзбекистон  Распубликаси  санъат  арбоби  (1998). Тошкент  театр  ва  рассомлик  санъати  институтини  тугатган (1983). Ўз  фаолиятини  1976-77  йилларда  Шаҳрисабз  халқ театрида  ҳаваскор  актёр  сифатида  бошлаган. 1983-85  йиллар  Сурхондарё  театрида, 1985-87  йиллар  Қашқадарё  театрида  актёр. 1991-93  йилларда  “Мулоқот” театр-студиясида  актёр, режиссёр  ёрдамчиси  сифатида  фаолият  кўрсатган. 1993 йилдан  Эски  мачит” театр-студиясининг  бадиий  раҳбари. “Аёл  алвасти  ёҳуд  ҳароратли  айиқ” (П.Мериме), “Шайх  Санъон” (ўзи  Шайх Санъон  ролида, Ф.Атторнинг  “Мантиқ  ут-тайр”,  Навоийнинг  “Лисон  ут-тайр”  достонлари  асосида),  “Найман  она  нидоси” (Жўламон  ролида, Ч.Айтматовнинг  “Асрга  татигулик  кун”  асари  асосида, “Қобил  ва  Ҳобил” (Қобил  ролида, Байроннинг  “Каин” асари  асосида), “Рақсу  Самoъ” (Шоҳ  Баҳром  ролида, Навоийнинг  “Сабъаи  сайёр”  асари  асосида) каби  спектаклларни  саҳналаштирган. ”Манқуртларга  берманг  дунёни” номли  театрлашган  томошаси  мамлакатимизнинг  барча  вилоятларида  намойиш  этилди.
Манба: http://taqvim.uz/uzc