Сух туманида тарихий музей ташкил этиладиган бўлди
2020-02-22 18:19:24 153
Сух туманида тарихий музей ташкил этиладиган бўлди
Ёшларга бўлган муносабат, уларга берилаётган эътибор давлат сиёсати даражасидаги масала эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар муаммолари билан яшаш барча даражадаги раҳбарларнинг бирламчи вазифасидир, деган фикрни қайта-қайта такрорлайди. Мазкур оҳанг давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган навбатдаги мулоқоти чоғида ҳам сезилиб турди. Бу эса, ҳудудларда фаолият олиб бораётган раҳбарлар зиммасига катта масъулият юклайди. Ёшлар билан доимий алоқада бўлиш, улар билан очиқ мулоқот қилиш, муаммо ва камчликлари устида ишлаш, уларни таҳлил этиб, ҳал қилиш бевосита туман, шаҳар ва ё вилоят раҳбари зиммасида эканлиги бу масаланинг долзарблилигидан ҳам далолатдир. Жойларда ўтказилаётган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам юқорида келтирилган фикрларимизнинг яққол мисолидир.
Бугун Сух туманининг Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 27-сонли УЎТ мактабида тасдиқланган режа асосида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувининг навбатдагиси бўлиб ўтди. Учрашувда ушбу ҳудуд мактабларида таҳсил олаётган талабалар туман ҳокими Фаррух Усаров билан учрашдилар. Маълумот ўрнида: ушбу ҳудуд туманнинг биринчи сектор таркибига киради ва унда 9 та умумтаълим мактаблари жойлашган бўлиб, ушбу таълим даргоҳларида 8 500 нафардан ортиқ талаба ёшлар таҳсил олишади. Айтиш мумкин, ҳудуд ёшлари, айниқса, мактаб ўқувчиларига улар таълим олаётган таълим муассасаларида барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Бироқ, камчиликлар ҳам бор.
Шуни ҳам алоҳида қайд қилиш лозимки, ҳудуд мактабларида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус доирасида арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Учрашув давомида бунга туман ҳокими раҳнамолигида ташриф буюрган раҳбарлар ҳам амин бўлишди. Маълумки, бешта муҳим ташаббус ёшларни санъатга қизиқтириб, истеъдодини юзага чиқариш, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этиш, китобхонликни тарғиб этиш, хотин-қизларни иш билан таъминлашни ўз ичига қамраб олади. Мактаб ҳовлисида ташкил этилган спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, ёш санъаткорлар томонидан намойш этилган бадиий чиқишлар, китобсевар ёшлар учун ташкил этилган китоб савдоси растаси, ёш чевар ва пазандаларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган маҳсулотлари бурчаги барчага бирдек кайфият бағишлади.
Туман 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мураббийлари ва ўқувчиларининг дилтортар наволари ва кўй-қўшиқлари садоси остида бошланган учрашув ҳам қизиқарли ва мароқли ўтди. Туман маданият ишлари бўлими мудири Илҳомжон Мажидовнинг маълумотига кўра, бу йили мусиқа ва санъат мактабининг ташкил этилишга 5 йил тўлади. Мактаб маъмурияти ҳам ушбу тарихий санага ўзишга хос ҳозирлик кўришаётир.
Учрашув аввалида туман ҳокими сўзга чиқиб, энг аввало, Президентимиз томонидан ёшларга бўлган ва берилаётган эътибор ҳақида гапириб, қилинаётган барча ишлар ўсиб келётган баркамол авлод келажагини ўйлаб амалга оширилаётгани, ёшларнинг муаммо ва камчликларини ҳал этилишида ҳар бир раҳбар бевосита вазифадор эканлигини алоҳида таъкидлади. “Мамлкатимиздаги ёшларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик ҳеч қачон камаймайди ва сўнмайди, балки тобрра кучайиб боради, чунки бу мўҳтарам Президентимизнинг эътибор марказидаги масаладир” – дея таъкидлади туман ҳокими ўз сўзи давомида.
Дарҳақиқат, берилаётган эътибор боис, ёшларимиз ҳам, айниқса, Сухлик ёшлар барча жабҳада ўз қобилиятларини намоён этиб келишаётир. Чунончи, яқинда Фарғона шаҳрида спортнинг ушу тури бўйича ўтказилган вилоят очиқ чемпионатида ушбу ҳудуд мактабларида таҳсил олаётган уч нафар ёш спортчининг совриндор бўлиб келиши ҳам берилаётган эътиборга нисбатан жавобдир. Учрашув давомида ёш спортчилар – Ш. Ҳасанбоев, М. Пўлатжонов, И. Ваҳобжоновларга ушбу мусобақанинг биринчи, иккинчи ва учинчи даражали дипломлари, медаллари ва эсдалик совғалари тантанали равишда туман ҳокими томонидан топшрилди. Шунингдек, ушбу спортчиларнинг мураббийси Азамжон Аюбовга ҳам Ўзбекистон Республикаси ушу федерацияси Фарғона вилояти бўлимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Сўнг бевосита учрашуда иштирок этган ёшлар ўз муаммолари ҳақида туман ҳокимига мурожаат этишди. Мурожаатлар асосини мактабларда беш ташаббус доирасида ташкил этилган тўгаракларни моддий-техник захирасини бойитиш мақсадида асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва шу масалаларда ҳоким томонидан кўмак кўрсатиш лозимлиги ташкил этди. Учрашувда туман ҳокими томонидан ҳудуднинг 17, 18, 27-сонлиУЎТ мактаблари ва 3-ИДУМ талаба ёшларига спорт анжомлари берилди ва қизлар учун ташкил этилган тўгаракларга зарурий асбоб-ускуна ва дастгоҳлар яқин кунларда бериладиган бўлди. Шунингдек, талаба ёшлар таклифига биноан, туман марказида тарихий музей ташкил этиш ва Қалъача маҳалласида ёшларнинг бўш вақтларини мароқли ўтиши учун кутубхона бунёд этиш масалалари туман ҳокимлигининг дастурий режасига киритилди.
Учрашув сўнгида ёшлар туман ҳокими Фаррух Усаров билан эсдалик суратга ҳам тушишди. Яна бир гап: Сух иқлими ўзига хос бўлиб, туман марказига нисбатан баҳор учрашув бўлиб ўтган ҳудудга бир ой олдин келади ва Сух туман халқ таълими бўлими мудири А. Темировнинг маълумотига кўра 27-сонли УЎТ мактабида баҳорий ишлар аллақачон бошлаб юборилган. Мактаб маъмурияти яхши кайфиятлар ила мана шундай ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан баҳорга пешвоз чиқишмоқда.
Туманда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида ўтказилаётган ана шундай учрашувлар ҳам катта аҳамиятга эга. Ташкил этилаётган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Сух тумани бўлими мутасаддийларнинг ҳам хиссаси чексиз эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. “Ҳоким ва ёшлар” учрашувининг навбатдаги тури Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида кўтаринкилик билан ўтди десак, хато бўлмайди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати