Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугунги сана тарих зарварақларида

×

 2020-02-21 09:57:12    193

PDF yuklash
Chop etish


21 февраль 1992 йил - Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил этилган кунз

Ўзбекистон  Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо соҳасидаги янги стратегияси қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади: ташқи иқтисодий фаолият, экспортни рағбатлантириш, хорижий инвестициялар жалб этиш, ташқи савдони эркинлаштириш, ташқи савдо алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш; жаҳон товарлар (капиталлар,хизматлар) бозорларининг комплекс маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш, ички ва ташқи бозорлар истиқболларини ҳамда самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг аҳволини чуқур таҳлил этиш ва ривожланишини прагноз қилиш, хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо иқсодий муносабатларни ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; иқтисодиётни ривожлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва бошқалар.

                Мустақил Республиканинг ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги янги сиёсати жаҳондаги жуда кўп мамлакатлар билан кўп томонлама алоқаларни кенгайтиришда ўз ифодасини топмоқда. Ҳозир Ўзбекистон 140 дан ортиқ давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатган. Шулардан 42 таси ўзаро савдода қулайлик бериш режими тадбиқ этилган, 47 та давлат билан эса инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш бўйича битимлар имзоланган (2006). Ўзбекистоннинг Осиё, Яқин Шарқ, Европа ва Американинг 70 дан ортиқ давлатлари билан савдо-иқтисодий  ҳамкорлиги йилдан-йилга ривожланиб бормоқда.

21 февраль - Бутунжаҳон экскурсоводлар куни

Бугунги кунда гидлар вазифасини ўқимишлилар айрим холларда эса илмий даражаси юқори кишилар бажаришмоқда. 21 феврални бугунги кунда дунё шаҳарларининг кўпчилиги – айниқса, туризм маркази ҳисобланганлари – Бутунжаҳон экскурсоводлар кунини нишонлайдилар. Бу касб қачон пайдо  бўлганини аниқ айтиш қийин, аммо у давлатлараро алоқалар пайдо бўлиши билан боғлиқ. Одамлар турли шаҳар ва давлатларга саёҳатлар уюштира бошлаганларидан сўнг  улар гидлар ёрдамисиз ҳаракатланишга қийналишган.

Ўтган асрнинг ўрталарида тарихни яхши билган ўқимишли ҳар бир киши ўзини экскурсовод деб ҳисоблаган. Бу йўналишда илгари асосан тарихчилар, филологлар ва шунга тегишли факультет талабалари ишлашган. Лекин ХХ-асрнинг 70-йилларида экскурсоводларга бўлган талаб ошди ва махсус тайёргарлик даражасига эга бўлган кишиларгина экскурсовод номи билан атала бошланди. Хозирги кунда дунёда“Туризм”га ихтисослашган бир неча олий ўқув юртларида экскурсоводлар тайёрланади. Олий маълумотли кишилар бу иш билан шуғулланишган, уларга қшйилган талаблар эса қуйидагилардан иборат эди: тўғри нутқ ва психология негизи билимлари. Экскурсоводлар кунига бағишланган байрамда турли шаҳарларда хилма-хил тадбирлар ўтказилади. Латвия иттифоқи ҳамма талабгорларга Рига бўйлаб бепул экскурсиялар уюштиришади, Араб Амирликларида эса бу байрам муносабати билан дунё бўйича энг чиройли ҳисобланган масжидни кўриб чиқиш имкониятини яратилган. Россияда  ҳам туристик соҳа вакиллари бу байрамни нишонлашади. Байрам муносабати билан  одатда,  форум ва семинарлар бўлиб ўтади, мутахассислар ўзларининг билим ва малакалари, ўз соҳалари ютуқлари билан фикр алмашишади. Кўпчилик экскурсоводлар яна бир катта байрам – 18май  Халқаро музейлар кунини ҳам нишонлайдилар.

21 февраль 2014 йил - Бременда Самба карнавали

21 февраль (2014 йил учун сана) Бременда Самба карнавали ўтказилади. «Bremer Karnaval” – Бу Германиядаги йирик самба мусиқа карнавалидир. Самба карнавали бу –   оташин мусиқали ва серҳаракат  бразилия рақсининг ёрқин томошасидир.Бутун Германиядан раққослар ушбу кўча карнавалида иштирок этиш учун, минглаб сайёҳлар эса ушбу ёрқин байрамни томоша қилиш учун ташриф буюришади.

Бремен бу Германиянинг қадимий ва тарихий шаҳри бўлиб, бу ерда кўплаб ёдгорликлар, музейлар, гавжум шаҳар ҳаёти мавжуд, бироқ унинг энг ажралиб турадиган жиҳати бу ҳар йили анъанавий равишда февраль ойида икки бўлиб ўтадиган  самба карнавалидир.

Самба – Европада 20 асрда пайдо бўлган, бироқ иккинчи жаҳон урушидан кейингина машҳур бўлган бразилия рақси.Самба мусиқаси мараками ва дўмбира ижросида пайдо бўладиган ўзига хос ритмга эга.Бугун ушбу серҳаракат ритмли бразилия рақси нафақат замонавий Бал дастурларига балки рақс ихлосмандларининг кундалик ҳаётига кириб улгурган.    Бремен карнавали тарихи чорак асрни ташкил этади. У 1985 йили маҳаллий мусиқа мактаби самба клуби ташаббуси билан бразилия мусиқаси ва рақси байрами ўтказилган пайтда пайдо бўлган. 

Оташин самба ихлосмандлари ўзларининг кўча фестивали байрамларини ўтказишган, бу байрам бир неча йил ичида шаҳар аҳолисининг меҳрини қозониб, ҳаммага манзур бўлганидан кейин, уни анаъанавий ҳар йили Бремен ҳокимияти қўллаб-қувватлаши билан ўтказиладиган бўлди.

Карнавал болаларнинг чиқишлари билан бошланади. Бир неча йил ичида бу бразилча кеча тезда ҳақиқий карнавалга айланди, самба садолари уни ҳеч қачон тарк этмайди.

Йилдан-йилга унинг иштирокчилари сони ортиб бормоқда, булар яна пайдо бўлган самба клублари раққослари,  зарбли ва духовой оркестрлар, театр жамоалари,  ва Бременлик, Германиянинг бошқа вилоятларидан ва қўшни давлатлардан шунчаки хоҳловчилардир.

Шимолий Германия жўшқинлиги билан машҳур бўлмасада, карнавал шаҳарда ҳурсандчилик қила олишларини исботлаб туради. Вазмин шаҳарликлар байрам костюмларни кийиб ўзларини рақс ихтиёрига топширишади.  Германиядаги энг катта самба карнавалининг барабан мусиқаси ва маскарад рақслари шаҳарни ларзага солади. Карнавал пайти Бремен шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари қандай  телбаликларга қодирлигини тассаввур ҳам қилмайсиз.Байрамга тайёргарлик ўз ишига пухта бўлган немисларда 11 ноябрь роппа-роса саот 11 дан 11 минут ўтганда бошланади. Бу Бремен карнавалига ҳаракатлар бошланишини ўзига хос очилишидир. Ушбу кунда карнавал уюшмаси келгуси карнавал дастурини, иштирокчилар сонини, чиқишларни ва бошқаларни муҳокама қилишади.Карнавалнинг бошланишидан аввал кўпгина дўконларда костюм, тақинчоқлар ва грим сотишади. Махсус “бирлашма” ва “гуруҳлар”  ҳазилкашлик билан мусиқа машқ қилишади, ҳазиллар ёзишади ва костюмлар ўйлаб топишади.Карнавалнинг ўзи жума куни бошланади. У маскарад костюми кийган болаларнинг шаҳар марказига  тантанали юриши, ёш мусиқачи ва раққосларнинг чиқишларидан бошланади. Кейин эса ташаббусни катталар  қўлга олишади.Улар учун эрта тонгдан кечгача самба янграйди ва рақс майдончалари тайёрлашади. Кечки пайт эса шаҳарнинг бир неча очиқ майдонларида самба гуруҳларининг чиқишлари ва беллашувлари бўлиб ўтади.  Ҳар йили карнавал мавзуси ўзгаради, бироқ самба ритми ва фестивалнинг ёрқин ранглари ҳар доим қолади. Келгуси куни катта кўча паради ташкил қилиниб, унда улкан қўғирчоқлар, ранг-баранг байрам либослар,  фантастик декорациялар тикланган платформалар яъни “ҳайвонлар карнавали”, кейин эса барабанчилар беллашуви  бўлиб ўтади.Кечки дастур клубларда ва очиқ ҳавода бўлиб ўтадиган рақс кечаларидан иборат. Тунда эса  ақл бовар қилмас костюмларда баллар бўлиб ўтади. Бу ҳаммаси ресторан ва кўнгил очар жойларда бразилча мусиқага оташин рақслар билан якунланади.  Қисман хурсандчилик кўчаларга тарқалиб ясаниб олганлар табиий жараёнга айланади. Бремендаги самба карнавали бу – ҳақиқий тентаклик, бунда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари масхарабоз ва ҳайвон кўринишларига кириб, чин юракдан хурсандчилик қилиш учун Бременкўчаларида ёғилиб кетишади.Ҳа айтгандай, немислар фақат хурсандчилик эмас, яхшигина меҳмон ҳам қилишади. Анъанавий равишда байрамда дастурхонига  сосиска, тоблаб пиширилган гўшт, карам тортилади. Ҳар йили карнавал мавзуси ўзгаради, бироқ самба ритми ва фестивалнинг ёрқин ранглари ҳар доим қолади.

Манба: http://taqvim.uz/uzc