20 02 тарих саҳифаларида
2020-02-20 14:30:40 293
20 февраль 1870 йил - Нью-Йоркдаги Метрополитен-музейи очилган кун
Метрополитен-музей – АҚШ нинг (Нью-Йоркда) энг йирик марказий санъат музейи. 1870 йил 20 февралда очилган. Шаҳарнинг марказий боғида жойлашган. Форт-Трайон боғида бўлими бор. Экспонатлари, асосан, шахсий коллекциялардан музейга тортиққилинган санъат асарларидан иборат. Америка рангтасвири ва ҳайкалтарошлиги, қуроллар, Узоқ ва яқин Шарқнинг қадимий санъати, Қадимий Миср санъати, Юнонистон, Қадимий Рим ва Ислом санъати, ўрта аср санъат асарлари (бўлими), мусиқа асбоблари, гравюра ва литографиялар, Европа рангтасвири, 20-аср санъати, китоблар музейи, болалар музейи, костюм институти (мато ва кийимлар тўплами) ва бошқа бўлимлар мавжуд. Метрополитен-музейда жаҳон санъатининг кўпгина нодир ёдгорликлари, жумладан, Ғарбий Европа рангтасвирининг шоҳ асарлари, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида яратилган амалий санъат асарлари ҳам сақланади.
20 февраль 1940 йил - Том ва Джерри номли мултипликацион жуфтлиги илк маротаба экранга чиқарилган кун
Машҳур мушук Том ва сичқонча Джерриларнинг ўзаро алоқаси тўғрисидаги мултсериал 1940 йилда Уилям Ханн ва Джозеф Барбей томонидан яратилган ва 20 феврал куни экранларда биринчи бор пайдо бўлган. Мултфилмнинг кўп қисмларининг мавзуси мушук Томнинг сичқончани тутишини муваффақиятсизлиги ва натижада олинган турли ҳил шикастланишлар ҳақида. Баъзи қисмларида мултқаҳрамонлар бир-бири билан муросага келса-да, Том Джеррини доим таъқиб этишини тушуниш қийин. Том-тўқ ҳаворанг мушук, биринчи бор Джаспер номи билан пайдо бўлган. Мушук доим сичқонга қопқон қўяр, лекин унга тез-тез ўзи тушиб қолади. Бошидан, Томда Джеррини ейиш нияти йўқ, лекин у доим сичқон билан ўйнашади ва турли мусобақалар уюштиради. Баъзида улар душманликларини унутиб, ўзаро дўст бўлиб қоладилар. Етарли даражада қизиққон Том ўзининг эгасини гапига қулоқ тутишга ҳаракатқилади, лекин шу ўринда уй ва кўча мушуклари қонунига бўйсуниб яшайди. Джерри-жигарранг сичқонча- мушук Томнинг турлиқувлашли ўйинлари учун аниқ нишондир. У мустақил ва мослашган ҳаёт кечиради, Том билан бўлган қувлашмачоқлардан ташқари ошхонадаги музлатгичдан фойдаланиб, ўзининг егулик заҳирасини тўлдиради ёки дам олади. Мултсериал 1940 йилдан то голивуднинг МГМ студияси 1958 йилда ёпилгунга қадар яратилган. 1961 йилда МГМ мултфилм ишлаб чиқариш ҳуқуқини Праганинг Джин Дейч бошчилигидаги Рембрант Филмс студиясига сотиб юборади. Рембрант Филмс 13та қисм чиқаради ва бу қисмлар мултфилм тарихида энг ёмони деб тан олинган. 1963 йилда мултфилм ишлаб чиқарилиши яна Голливудга Чака Джонс студиясига қайтади ва 1967 йилгача давом этади. Кейинчалик Том ва Жерри қайтадан Ханна-Барбера томонидан яратилган мултсериалларда (1975-1977, 1990-1993) ва Филмейшен Студиос (1980-1982)да пайдо бўлишди. 1940-1958 йиллар давомида Ханна-Барбера томонидан яратилган мултфилмнинг биринчиқисмлари энг зўрлари деб топилган ва Оскар кинотақдимотининг еттита совринига сазовор бўлган. 1940 йил Уильям Ханна ва Джосеф Барбери томонидан Ханна-Барбери студияси ташкил этилди ва биринчи мартта шу йилнинг 20 февралида мушук ТОМ ва сичқон JERRY нинг саргузаштлари катта экранларда намойиш этилди. ТОМ & JERRY.
20 февраль 2009 йилит - 20 февраль – Бутунжаҳон ижтимоий ҳақиқат куни
“Бутунжаҳон ижтимоий ҳақиқат куни” байрами 2007 йилда БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилди, бу байрам ҳар йили 2009 йилдан бошлаб нишонланиб келинмоқда. Бош Ассамблея томонидан БМТга аъзо бўлган давлатларга шу куни ижтимоий ривожланишга эътибор қаратиш мақсадида миллий мақомдаги тадбирлар ўтказишни таклиф қилди. Байрамни ўтказиш мақсад - дунё бўйича ночорликка барҳам бериш, иш билан таъминганликни ташкил қилиш,эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги, ижтимоий фаровонлик ва ижтимоий ҳақиқат ҳамма учун каби масалалар бўйича халқаро алоқаларни ривожлантиришда ёрдамлашишдир. БМТ учун дунё миқёсидаги юксак вазифа инсон қадр-қимматига ҳурмат кўрсатиш ва рағбатлантиришни ривожлантириш масалари ижтимоий ҳақиқатга интилишнинг энг марказида туради.
20 февраль - Халқаро олчали пирог куни
Қишнинг кунида қандай олча тўғрисида гап кетиши мумкин деб ўйлаётгандирсиз? Сўнгги йилларда олчани ҳам яхлатиб музлатгичда сақлаётганлар ҳам анчагина. Демак, бунга сабаб бор. Чунки, 20 февраль куни бутун Америка ва бошқа давлатларнинг сиз билан бизга ўхшаган одамлари олчали пирог кунини нишонлашади. Бундай урф қаёқдан келди? Бу куннинг расмий таърифи қанчалик ғалати бўлмасин, айтиш жоиздир. Бу Америка президенти Джордж Вашингтоннинг бир пайтларда айтган гапи “Ёлғон гапиролмайман. Мен олча дарахтини чопиб ташладим”. Нима бўлмасин, байрам қилишга бу ҳам сабаб бўла олади. Айниқса, байрамда бир биридан ширин олчали пирогларнинг бўлиши, америкаларда олчали пирог олмали пирогдан кейинги иккинчи ўринда туради.
Пироглар тўғрисида қизиқарли омиллар
Олчали пирогни Америкада Вашингтонгача ҳам пиширишган. Олчали ташқари, олмали, ёнғоқли, каштанли, лимонли, гўштли ва бошқа кўпгина пироглар тайёрланган. Уларнинг ҳаммасини биргина “формула”-начинка билан тўлдирилган юмшоқ хамирдан ташкил топган юпқа ёпиқ саватча бирлаштиради. Гарчи, XVI асрлар ушбу хамирни умуман еб бўлмасди, чунки у қаттиқ бўлиб, фақатгина начинка учун идиш ўрнини осарди. Пенсильванияга кўчиб келагн голландлар уни ўзлаштириб, қайта ишлаб, XIX асрга келибгина америкалар ҳаётида бу хамир юмшоққина бўлди.Шу даражада улар ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб қолдики, ҳаттоки унинг рецептини ҳеч қаерда тарқатишмас эди. Ҳар қандай кам тажрибага эга бўлган уй бекаси пирог пиширишни билади деган тахмин бўларди. Ҳаттоки, Вермонт штатидаги бир аёл 1877 йилда бир йилда ўзи тарафидан тайёрланган пишириқларни ҳисоблаб чиқди: унга кўра, 157 тортлар, 421 пирог ва 2140 пончиклар тайёрланилган. Улар орасида албатта, олчали пирог ҳам бўлган. Инглизлар эса биринчи олчали пирогни қиролича Елизавета Iўзи пиширган деб айтишади. Қироличанинг ошхонада қанча муддат қолиб пирог пиширганига ишониш қийин албатт. Лекин тарих чиройли ёзилганини инкор қилолмаймиз. Ўзингизни қиролича ёки Вермонтдаги аёл қиёфасида кўришни истасангиз музлатгичда сақлаётган олчаларни олиб, дарров олчали пирог пиширшга киришинг.
20 февраль 2000 йил - Халқаро она тили куни
Халқаро она тили куни ЮНЕСКО нинг 1999 йил 17 ноябрдаги асосий конференциясида асос солинган бўлиб, 2000 йилдан буён февраль ойининг 21 кунида нишонланади.
20 февраль 1904 йил - Шоир Чустий таваллуд топган кун
Чустий
(1904-1983)
Чустий мумтоз адабиётимиз анъаналарини давом эттирган шоирлар сирасига киради. Шунга кўра у Ҳабибий, Собир Абдулла, Чархий каби ғазалнавис ва қўшиқчи шоирлар қаторида муносиб ўрин эгаллайди.
Чустий – шоирнинг адабий тахаллуси бўлиб, у Наманганнинг Чуст шаҳрида 1904 йил 20 февралда таваллуд топган. Асл исми-шарифи Набихон (Набихўжа) Нуриллахўжа ўғли . 1916 йилда ўлкада ҳукм сурган ўзгариш ва бебошликлар туфайли ўн тўрт жонли Набихонлар оиласи Қўқонга кўчиб бориб, тўқувчилик ишлари билан шуғулланади.Бўлажак шоир ҳам 12 ёшидан ота касбига меҳр қўяди, оилага ёрдамлашади. Айни пайтда эски мактаб ва мадрасаларда таълим олади.
Чустий 1940-43 йилларда Муқимий номидаги мусиқали драма театрида аввал адабий эмакдош, сўнг директор лавозимида хизмат қилади. 1944- 1945 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Адабиёт жамғармасида директор бўлиб ишлайди. Сўнг нашриётларда таржимон сифатида фаолият кўрсатади.
Чустий бутун умри давомида 20га яқин шеърий тўплам яратган ва нашр эттирган бўлиб, улар жанр ва услуб жиҳатидан бой ва ранго-рангдир. Унинг “Қўзғолон” (1942), “Шамшир” (1943), “Лолазор” (1945), “Ҳаёт завқи” (1951), “Гул мавсуми” (1969), “Ғазаллар” 91978), “Ёд этинг камтарин Чустийни ҳам” (1984) каби қатор шеърий мажмуалари қаторида “Зафарнома” (1939), “Тириклайин жаннатга кирган кампир” (1939), “Кийикнома” (1940), “Гул садоси” (1949), “Уйғуробод” (1948), “Боғи Эрам” (1978) каби достонлари ҳам китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган. Шунингдек, шоирнинг мумтоз адабиётимиз анъаналаридан озиқланган “Ҳаётнома” (1988), “Садоқат гуллари” (1992), “Кўнгил тилаги” (1994) каби девонлари китобхонга Шарқ ахлоқи фалсафасини сингдиришда муносиб роль ўйнайди. Унинг сўнгги “Кўнгил тилаги” девонига кирган бир қатор ғазаллар, мухаммас ва маснавийлари бу жиҳатдан муҳим қимматга эгадир.
Унда шоир авлодларга,ўғил-қиз, набираларга, келажакка мурожаат қилар экан:
Жаҳонда бебаҳо гавҳарга ўхшанг,
Ҳаёт осмонида ҳулкарга ўхшанг,-
деб даъват қилади.
У бошқа муаллифлар билан ҳамкорликда “Даврон ота”, “Қурбон Умаров” ва “Жасур оила” каби саҳна асарларини ёзган. Ҳофиз, Собир Термизий, Мирза Ғолиб, Али Сардор, М.Турсунзода асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Чустий 1983 йил 12 августда вафот этган.
Манба: http://taqvim.uz/uzc