Беш ташаббус ижроси амалда
2020-02-20 08:33:30 198
Беш ташаббус ижроси амалда
Қайд этиш лозимки, бугун бевосита Президентимиз томонидан ёш авлодга бўлган эътибор доирасида Ресупбликамизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол тариқасида мактабгача таълим Вазирлигининг ташкил этилиши ва шу билан бирга мактабгача таълим тизимига бўлган эътиборни келтиришимиз мумкин. Шу эътибор доирасида болажонларимиз ҳаётида илк бор янги таълим тизимига асосланган “Илк қадам” ўқув дастури яратилди. Бу дастур асосида болажонларимиз тўлиқ замон талабларига мос таълим ва тарбия олмоқдалар. Зеро ёшлари буюк юрт қудратли бўлади.
Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида Сух туманида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётир. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, беш ташаббус доирасида нафақат умумий ўрта таълим муассасларида, балки мактабгча таълим ташкилотларида ҳам турли хил тадбирлар ташкил этилиб, ўтказилмоқда. Бу эса, болажонларимизнинг кўнглида санъатга, спортга, компьютер саводхонлигига, китобхонликка ва албатта, касбга бўлган меҳр-муҳаббат ва иштиёқини юксалтиришига хизмат қилиши табиий ҳол. Зотан, “Ёшликда олган билим тошга ўйилган нақшдир” деб бежиз айтишмаган доно халқимиз.
Сух тумани икинчи сектор ҳудудида жойлашган 6-сонли МТТ да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг мактабгача таълим ташкилотлари кесимида ижросини таъминлаш мақсадида биринчи ташаббус “Ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган ташаббуснинг амалий ижроси” мавзўсида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими Фаррух Усаров, туман прокурори, икинчи сектор раҳбари Ф. Абдувалиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасининг Сух тумани бўлими мудири М. Ботировлар иштирок этишди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Фаррух Усаров сўзга чиқиб, ушбу тадбирни ташкил этган МТТ маъмуриятига ўз миннатдорчилигини билдирди. Таъкидландлики, Президентимиз томонидан белгилаб берган бешта ташаббус ижроси барчанинг зиммасига катта масъулият юклайди, зеро ушбу ташаббуслар ёшларимиз келажагини кўзлаб амалга оширилаётир.
Тадбир давомида иштирокчилар “Зумрадойлар давраси”, “Моҳир қўллар”, “Пазандачилик сирлари”, “Рақс ижроси”, “Театр саҳна кўриниши”, “Монолог шеър ижроси”, “Китобхонлик – саводхонлик”, “Расссомчилик маҳорати” йўналишлари бўйича болажонларнинг чиқишларини томоша қилишди. Тадбирда иккинчи сектор ҳудудида фаолият юритаётган 1, 2, 3, 4, 5, 6, 22 вам 23-сонли МТТ ларнинг мудира, тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирок этишди.
Тадбир давомида сўз олганлар Президентимиз томонидан илгари сурган бешта ташаббус ўзининг долзарблилиги, ҳаётийлиги билан болажонларимиз ва ёшларимиз тақдирида алоҳида ўрин эгаллашини қайд этиб ўтдилар. Ушбу мавзўдаги тадбирлар туманнинг барча МТТ ўтказиладиган бўлди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати