БРАЙЛЬ ЁЗУВИДАГИ КИТОБЛАР ТОПШИРИЛДИ
2020-02-19 14:06:59 180
БРАЙЛЬ ЁЗУВИДАГИ КИТОБЛАР ТОПШИРИЛДИ
Миллий масс-медиани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда "Кўнгил кўзи" лойиҳаси доирасидаги китоблар карвонидан 10 турдаги, 100 донадан ортиқ Брайль ёзувида чоп этилган ўқув қўлланмалари ва жаҳон адабиёти намуналари Фарғона шаҳридаги кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасига ва унинг Қўқон шаҳридаги филиалига топширилди.
Таълим муассасаси раҳбари Нозимжон Ҳошимов кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун лойиҳа раҳбарларига, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига самимий миннатдорлик билдирар экан, тақдим этилган китоблар таълим муассасаси кутубхонаси фондини бойитиши билан бирга ўқувчиларнинг дунёқарашини юксалтиришда, таълим жараёнида юқори натижаларга эришишларида муҳим омил бўлишини таъкидлаб ўтди.
Китобларни топшириш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Умиджон Жабборов, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси масъул ходимлари – Бўрибой Омонзода, Отабек Эркабоев, вилоят Ахборот кутубхона маркази директори Шоҳидбек Аслонов ҳамда “Фарғона” нашриёти директори Назиржон Ҳошимов иштирок этдилар.
Фарғона вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси