Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Давлат солиқ инспекцияси секторида туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

×

 2020-02-17 15:42:35    70

PDF yuklash
Chop etish


Давлат солиқ инспекцияси секторида туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

         Сафедкон маҳалласи Сух туманининг 4-сектор ҳудудида жойлашган бўлиб, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини таркибига киради. Ушбу ҳудудда 425 та оила мавжуд бўлиб, аҳолиси салкам 1500 нафарни ташкил этади. Айтиш лозим, ушбу ҳуддуда ҳам ўзига яраша камчилик ва муаммолар бор. Маҳаллада яшовчи фуқаро 80-ёшли отахон Нарзидин Қўзиевнинг сўзларига кўра, берилаётган эътибор туфайли ушбу маҳаллада ҳам кўп ишлар амалга оширилди. Амалага ошрилган ишлардан маҳалла аҳли миннтадор, лекин мавжуд муаммо ва камчликларни ечилишида Сафедконликлар туман раҳбарларига умид кўзи билан қарашмоқда. Шунинг учун, кеча, якшанба куни туман ҳокимининг маҳалла аҳли билан учрашуви бўлиб ўтди ва ушбу оммавий сайёр қабулда муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечими борасида маслаҳатлар қилинди.

         Туман ҳокими Фаррух Усаров учрашув аввалида аҳоли дарду муаммолари билан яшаш, камчиликларни ечилишида ҳар бир раҳбар масъулият билан ёндашиб, фаолият олиб боришини таъкидлаб, маҳалла аҳлини қийнаётган муаммо ва камчиликлар негизини бирга топиб, ҳал этилишида доимий кўмакдош бўлишини қайд этиб ўтди. Таъкидландики, Президентимиз томонидан аҳоли билан ишлашдаги механизм доимий равишда барқарор бўлиши, халқ раҳбарларнинг ишидан ва уларнинг фаолиятидан ҳақли равишда рози бўлиши ҳақида айтилган сўзлари давр ва замон талаби эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бугун Республикамизда маҳалланинг ривожланишида ҳар биримиз “Обод ва хавфсиз маҳалла” мезонига таяниб фаолият олиб боришимиз зарур. Бунинг учун, ҳар бир маҳалла раиси энг аввало, масъулият ҳиссини теран англаши лозим, аҳолини ўзига эргаштириб, иш олиб бориши лозимлиги қайд этилди.

           Учрашув давомида маҳалла аҳли бевосита ҳудуддаги камчилик ва муаммолар ҳақида туман ҳокимига мурожаат этишди. Маҳалла аҳли томонидан асосан ҳудудаги мавжуд йўлларнинг аҳволи, табиий газ таъминотидаги узилишлар ва ушбу манбанинг етишмовчилиги, ёш болаларни тўлиқ қамровини амалга ошириш учун мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш, ичимлик ва суғориш суви таъминотидаги муаммолар, маҳалла кўчаларига ичимлик суви тармоғини тортиш масаласи, электр энергияси таъминотидаги камчликларни бартараф этиш учун юқори кучланишдаги трансформатор ўрнатиб бериш масаласи, шунингдек, маҳаллада мавжуд симёғочларнинг аҳволи, маҳаллага скваж бунёд этиш учун маблағ ажратилгани, лекин ушбу маблағ ўзлаштирилмагани ва скваж қурилиши қоғозда қолиб кетганлиги, ёшларни бўш вақтларини мазмунли  ўтказиш мақсадида маҳаллада янги кутубхона ва мини-стадион қуриш лозимлиги ҳақида мурожаатлар қилинди. Маълум бўлишича, маҳаллага 1980 йили табиий газ қувури тортилган, салкам беш йил сафедконликлар ушбу неъматдан баҳра олиб, умргузаронлик қилишган, лекин, мана 30 йилдирки, ушбу манбадан маҳалла аҳли батамом маҳрум бўлиб қолганлар. Ҳобуки, атрофдаги маҳаллаларда табиий газ таъминоти яхши йўлган қўйилган (маҳалла аҳлининг маълумотидан). Шунингдек, маҳаллада тик қудуқ, яъни скваж бўлсада, баҳор мавсумида ушбу қурилма хизматидан маҳалла аҳли 15-20 дақиқа фойдаланадилар холос. Ҳолбуки, скваждан фойдаланиш маблағлари вақтида тўлаб борилади. Айниқса, 2 150 метр масофадаги маҳалланинг асосий кўчалари шағаллаштиришга мўҳтож. Ичимлик сувини таъминлаш мақсадида тортилган пластмасса қувурлари қарийб ҳар ойда таъмирланади. Ҳудуддаги трансфомрматор хизматидан ҳам аҳоли ва скваждан сув тортиш учун фойдаланиши сабабли маҳаллада тез-тез электр энергияси таъминотида узилишлар кўзга ташланади.

         Туман ҳокими ҳам ўз навбатида қилинган барча мурожаатларга муносабат билдириб, кўндаланг бўлиб қолган камчликларни  ечилиши учун мутасаддий раҳбарларга топшириқлар берди ва қайд этилдики, билдирилган фикр ва мулоҳазалар, шунингдек, тилга олинган муаммо ва камчиликлар албатта, ечилади. Лекин бунинг учун вақт ва маблағ лозим. Туман ҳокимининг таклифига биноан, маҳаллада бўш турган иншоотларда шерикчилик асосида мактабгача таълим ташкилоти ва кутубхона ташкил этиладиган бўлди. Шунингдек, қайд этилган 2 150 метр масофадаги маҳалла йўлларига қорлар кетиб, иқлим яхши бўлганда, шағал тўкиш ишлари бошлаб юбориладиган бўлди. Туман газлаштириш идорасининг мутахассиси томонидан ҳам билдирилган муаммолар ҳақида тушунтириш берилди. Апрель ойидан бошлаб, туман газлаштириш идораси томонидан ҳар бир хонадонга замонавий газ ҳисоблагич ва редуктор ўранатиб берилиши ва шу сабаб, келгуси йилдан табиий газ таъминоти яхшиланиши таъкилданди. Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг маълумотига кўра, билдирилган муаммолар юзасидан вилоят бошқармасига хат билан мурожаат этилган ва мавжуд камчликлар ҳам маҳаллада тизимли ва қонун доирасида ҳал этилади.

         Учрашувдан сўнг туман ҳокими бир гурўҳ раҳбарлар ва маҳалла фаоллари билан ҳудуд қабристонидаги аҳволни ўрганди ва ушбу ҳудуд ободончилиги ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Туман ҳокимлиги, мутасаддий идора ва корхоналар кўмаги ва ҳам маҳалладаги саховатпеша инсонлар ҳамкорлигида қабристон атрофи замонавий девор билан иҳота этиладиган бўлди. Шунингдек, шерикчилик асосида бунёд этиалажак замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси ҳам кўздан кечирилди. Шунингдек, маҳалла аҳли билан бевосита уларнинг хонадонларида ҳам сўҳбатлар қилинди. Маҳалладаги шағаллаштиришга мўҳтож бўлган кўча мурожаат этган фуқаролар иштирокида кўздан кечирилди.

         Албатта, қилинаётган ҳар бир иш ва амал инсон манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Президентимиз таъбири билан айтадиган бўлсак – “Халқимиз шуни яхши билиши керак: олдимизда узоқ ва машаққатли йўл турибди. Барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, ишимизни мукаммал ва унумли бажарсак, замонавий билимларни эгаллаб, ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради”.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати