- Bosh sahifa
- Yangiliklar
17 февраль санасидаги тарихий кунлар
×
17 февраль 1863 йил - Халқаро Қизил хоч қўмитаси ташкил топган кун
17 февраль — Халқаро Қизил хоч қўмитаси ташкил топган кун (1863 йил, Женева) ХАЛҚАРО ҚИЗИЛ ХОЧ ВА ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ҲАРАКАТИ - умумжаҳон, инсонпарварлик ҳаракати. 1863 йилда асос солинган. Мазкур ҳаракат 3 тузилма — Халқаро Қизил хоч қўмитаси (ҲҚХҚ); Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим Ой жамиятлари федерацияси (ХҚХ ва ҚЯОЖФ): Қизил Хоч ва Қизил ярим Ой Миллик жамиятлари (МЖ)дан иборат: Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим Ой ҳаракати уччала тузилмасининг фаолият ваколатлари Халқаро Қизил Хоч ва Қизил ярим Ой ҳаракатининг Устави (1986) ва Севилья битими (1999) асосида белгиланган. Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси инсонпарварлик ташкилотидир. Асосан, қуролли тўқнашувларда жабрланганлар, қуруқлик ва денгиздаги ярадор ва бемор ҳарбий хизматчилар, ҳарбий маҳбуслар, фуқаро аҳолига ёрдам бериш, шунингдек, ҳарбий низолар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ажрашиб қолган ҳамда бедарак йўқолган шахсларни қидириш вазифасини бажариб, бетараф воситачи сифатида инсонпарварлик ёрдами кўрсатади.Тинчлик соҳасидаги фаолият учун Нобель мукофоти билан тақдирланган (1917, 1944, 1963 йиллар). Қароргоҳи Женева шаҳрида. Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярйм Ой жамиятлари федерацияси 1919 йил тузилган инсонпарварлик ташкилоти. Дунёнинг 181 мамлакати Миллий жамиятларини бирлаштиради(2004). Асосан, табиий офатларга тайёрланиш ва уларга муносабат билдиришда Миллий жамиятларга ёрдам бериш, табиий офатлар, техникавий ва саноатдаги авариялар, фалокатларда алоҳида халқаро инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга оид амалларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, аҳоли саломатлиги профилактикаси,энг муҳтож кишиларга қараш ва уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни таъминлаш, аҳолини 1-ёрдам кўрсатишга ўқитиш, кўнгиллиликни ривожлантириш вазифаси билан шуғулланади. ХҚХ ва ҚЯОЖФ фаолиятини Котибият таъминлаб туради. У Женева шаҳрида жойлашган. Қизил Хоч ва Қизил ярим Ой Миллий жамиятлари — хукуматлари Женева конвенцияларига имзо чеккан мамла-катлардаги Миллий жамиятлар. Қоидага кўра, ҳар бир мамлакатда фақат битта Қизил Хоч ёки Қизил ярим Ой Миллий жамияти тузилиши мумкин. Ўзбекистон Қизил ярим Ой жамияти 1925 йил ташкил этилган бўлиб, 1992 йилда мустақил Миллий жамият мақомига эришди. 1995 йилда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси томонидан эътироф этилиб, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил ярим Ой жамиятлари федерациясига аъзо бўлди.
17 февраль 1936 йил - Тўрақўрғон тумани ташкил этилган кун
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани. Вилоятнинг марказий қисмида жойлашган. 1936 йил 17 февралда ташкил этилган. Майдони 0,33 минг км2. Аҳолиси 165 минг киши, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қозоқ, қирғиз, тожик, рус, татар, уйғур, украин, яхудий ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Туманда 1 шаҳар (Тўрақўрғон), 1 шаҳарча (Оқтош), 8 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Тўрақўрғон шаҳри.
Туманнинг шимолий-шарқий ва жанубий қисми текислик, ғарбий қисми эса тоғ этаклари ва Ертикан, Боқибаланд, Кенгкўлсой, Наҳор ва Резаксой адирларидан иборат. Иқлими кескин континентал. Туманнинг жанубий қисмидан Сумсарсой сойлари оқиб ўтади. Шимолий Фарғона, Мош каналлари ҳам мавжуд.
59 умумий таълим мактаби, қишлоқ хўжалик ва саноат-транспорт касб-ҳунар коллежлари, касб-ҳунар лицейи бор. “Камалак” болалар истироҳат боғи, 56 жамоат кутубхонаси, Ибрат адабиёт музейи, шон-шуҳрат ва устоз-мураббийлар музейлари, маданият саройи фаолият кўрсатади.
Спорт, кураш мактаблари, 2 стадион, спорт заллар, футбол, қўл тўпи, мини футбол майдонлари, 7 теннис корти, 2 сузиш ҳавзаси мавжуд.
Туманда 28 тиббиёт муассасаси, туман марказий касалхонаси, поликлиника, “Шаханд” санаторийси ва бошқалар аҳолига хизмат кўрсатади. Меъморий ёдгорликлардан Ғойибназар қози мадрасаси (1892), Фалосбон бува (1860), Лангарбиби мақбаралари (18-аср), Сирли (1895), Баланд (1895), Омонбойбува (1890), Бозорбоши (1860), Мирза Ҳамдам (1883), Исоқхонтўра (1806) масжидлари; қадимий Ахсикат шаҳрининг харобалари бор. 1971 йил 1 сентиябрдан “Давр” туман газетаси нашр этиладит.
17 февраль 2014 йил - Ўзбек паралимпиячиси Осиё рекордини янгилаган кун
2014 йил 24-февраль куни Ўзбек паралимпиячиси Осиё рекордини янгилади. Дубайда паралимпиячилар ўртасида енгил атлетика бўйича Гран-при турнирида Фаxриддин Ҳамроев 1500 метрни 4 дақиқаю 03,94 сонияда югуриб ўтди. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида паралимпиячилар ўртасида бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича Гран-при турнирида Фаxриддин Ҳамроев Осиёнинг янги рекордини ўрнатди. ЎзА xабар беришича, мусобақанинг эркаклар ўртасидаги 1500 метр масофага югуриш баҳсида паралимпиячи Фаxриддин Ҳамроев 4 дақиқаю 03,94 сонияда югурди. Натижада, Ҳамроев Осиёнинг янги рекордини ўрнатди.
Яна бир спортчи Убайдулла Имомқулов 800 метр масофага 2 дақиқаю 07,20 сонияда югуриб, олтин медалга сазовор бўлди.
Узунликка сакраш баҳсида жаҳон чемпионати совриндори Дониёр Солийев 6,56 метрга сакраб, кумуш медални қўлга киритган бўлса, Миран Саxатов 5,49 метр натижа билан тўртинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон Миллий паралимпия ассотсиатсиясидан олинган маълумотларга кўра, Дубайда дунёнинг қирққа яқин давлат вакиллари иштирок этаётган турнирда Ўзбекистон шарафини саккиз нафар паралимпиячи ҳимоя қилди.
2014 йил 17-февраль куни Енгил атлетикачилар Осиё чемпионатида саккизта медалга эришди
Xитойда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги ВИ Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учта олтин, тўртта кумуш, битта бронза - жами саккизта медал билан умумжамоа ҳисобида тўртликдан жой олди. Бу ҳақда ЎзА xабар бермоқда. Xитойнинг Xанчжоу шаҳрида ўтган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига дастлабки олтин медални ядро улоқтириш баҳсларида барча рақибаларини ортда қолдирган София Бурҳонова келтирди. Истеъдодли спортчи ядрони 16 метру 80 сантиметр узоқликка улоқтириб, xитойлик Виан Кани йигирма, Xитой Тайпейи вакиласи Лин Чиа-Йингни йигирма саккиз сантиметрга ортда қолдирди.
Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Светлана Радзивил баландликка сакраш баҳсларида 196 сантиметрлик белгини забт этиб, энг юқори натижани қайд қилди. У иккинчи ўринни эгаллаган xитойлик Ксинжан Женгдан беш сантиметрга ўзиб кетди.
Терма жамоа ҳисобига учинчи олтин медални Анастасия Журавлёва келтирди. Эътиборлиси, уч ҳатлаб сакраш бўйича олтин медалга икки нафар Ўзбекистонлик спортчи — Анастасия Журавлёва ҳамда Александра Котлярова даъвогарлик қилди. Кескин ва муросасиз рақобатда ёш спортчи Александра Котлярова иккинчи ўринни эгаллади.
Узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган истеъдодли атлет Даря Разниченко 6 метру 30 сантиметр натижа билан иккинчи ўринни эгаллаб, терма жамоа ҳисобига кумуш медал қўшди. Кўпкураш баҳсларида 3985 очко жамғарган Юлия Тарасова ҳам мусобақани иккинчи ўринда якунлади. Эркаклар ўртасидаги мусобақаларда Леонид Андрейев кўпкураш бўйича иккинчи, Руслан Қурбонов уч ҳатлаб сакрашда учинчи ўринни эгаллади.
Ёпиқ иншоотлардаги қитъа чемпионати Осиё енгил атлетика ассотсиатсияси томонидан 2004 йилдан буён ўтказиб келинади. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳар икки йилда ташкил этиладиган мусобақаларда шу пайтгача биттадан олтин ва кумуш, бешта бронза, жами еттита медал жамғарган эди.
17 февраль - Халқаро Меҳр кўрсатиш куни Халқаро меҳр кўрсатиш куни - норасмий байрам бўлиб, бир қатор халқаро хайрия ташкилотларининг ташаббуси билан ташкил этилган.Уларнинг фикрича бу байрам дунёвий аҳамиятга эга. Токиода 1998 йил 13 ноябрда Дунё бўйича Меҳр кўрсатиш ҳаракатининг биринчи конференцияси ўтказилди. Бу тадбирда Япония, Австралия, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Сингапур ва Таиланд иштирок этдилар. Улар бу байрамнинг 17 февраль куни нишонланишини жорий этдилар. Кейинчалик бу байрамга кўпгина Европа давлатлари қўшилдилар. Бу байрам дунё бўйича 17 февраль куни яшаш жойи, фуқаролиги ва миллатидан қатъий назар нишонланиши керак. Меҳр кўрсатиш байрами ташкилотчилари бу куни нафақат меҳрли ва бегоналарнинг кулфатларига куйинчак бўлиш кераклиги, балки беғараз ва чексиз меҳр кўрсатиш кераклигини уқтиришмоқда. Айрим давлатларда байрам куни таниш ва нотаниш одамларга гул тақдим этилади. Бу куни ҳеч бўлмаганда уч нафар нотаниш кишиларга хушомад кўрсатилади. Шу орқали уларнинг кайфиятини нафақат бу кун, балки бир ҳафтага кўтаришган деб ҳисоблашган. Улар ўз навбатида бошқаларнинг кайфиятини ҳам кўтаришади. Бу куни ота-оналарга ва дўстларга уларни қанчалик яхши кўришлари ҳақида айтилади. Сиз ҳам бунга уриниб кўринг. Ҳаттоки сиз ҳар куни уларга шу ҳақида иқрор бўлсангиз ҳам, шу куни эринмасдан яна бир бор уларга бу сўзларни қайтариб айтинг, чин дилдан миннатдорчилик сўзлари, уларнинг борлигига ва сиз учун қилаётган ишларига ташаккур айтинг. Байрам ҳақида уларга сўзлаб беринг!
Буюк Америка ёзувчиси, журналист ва жамоат арбоби Марк Твен шундай деган: “Меҳр – бу шундай туйғуки, уни кўр кўради ва кар эшитади”. Бошқа америка классиги Жон Голсуорси: “Меҳр – шундай сифатки, унинг ортиқчаси зиён қилмайди”.
Меҳр – бу бирор бир инсонга нисбатан чин дилдан кўрсатиладиган самимий туйғудир. Меҳр бизни сабрли, кўнгилчан ва атрофдагиларга нисбатан жонкуярлик бўлиш ҳиссини улашади. Эсингизда тутинг, агар одам бировга меҳр кўрсатиб ундан миннатдорликни кутса, бу чин дилдан кўрсатилган меҳр ҳисобланмайди. Сиз ундан ташаккур эшитаман ва унинг шодлигига гувоҳ бўламан деб умид қилмаслигингиз керак. Сизга хайрли ишлар ҳузур бағишлаши керак, шу сабабли бошқаларга ёрдам кўрсатиб, сиз мукофот кутмаслигингиз керак. Ҳақиқий меҳр мана шундай бўлади.
17 февраль 1885 йил - АҚШда Президентлар куни байрами 17 февраль - «Президентлар куни» байрамида сиёсатчилар сайловчилар билан учрашадилар. Ҳар йили февраль ойининг учинчи душанба кунида АҚШда « Президентлар куни» байрами нишонланади. Бу байрамнинг тарихи 1782 йилнинг февралидан бошланган,у мамлакатнинг буюк раҳбарларига бағишланган, Ричмонд шаҳрида (Виржиния штати) АҚШнинг биринчи Президенти –Жорж Вашингтоннинг таваллуд куни биринчи марта оммавий тарзда нишонланган, у 1732 йил 22 февраль куни таваллуд топган. 19 аср бошларида бу байрам ҳақиқий миллий байрамга айланган. 1885 йилда 22 февраль куни - Жорж Вашингтоннинг таваллуд куни муносабати билан умумхалқ байрами деб эълон қилинган. 1971 йилда Конгресснинг Қонуни асосида АҚШ байрамлари рўйхати соддалаштирилиб,баъзилари душанба кунига кўчирилган. Вашингтоннинг таваллуд куни расмий тарзда февралнинг учинчи душанба кунида нишонланадиган бўлган. 1860 йилда ҳокимият тепасига яна бир буюк америкалик – Авраам Линкольн келган, у Президент бўлиб, мамлакатнинг жанубий ва шимолий штатларида тинчлик ўрнатиб, уларни бирлаштирган ва қулликни бекорқилган.1865 йилда биринчи марта унинг таваллуд куни(12 февраль) нишонланди.Бу кун умумхалқ байрами деб эълон қилинмаганлигига қарамасдан кўпгина штатларда америкаликлар уни нишонлайдилар. 1971 йилда Президент Ричард Никсон бу байрамнинг номини Президентлар кунига ўзгартириш фикрини киритди ва шу орқали барча АҚШ Президентларини ёд этишни таклиф қилди.Шундан сўнг, февраль ойининг учинчи душанба кунида Президентлар куни байрами нишонланадиган бўлди. Давлат ташкилотлари ишчилари бу куни дам олишади.
Манба: http://taqvim.uz/uzc