Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилади
2020-02-15 13:25:01 178
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сонли “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофик 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради ва ушбу йўналишда Сух туманимизда ҳам ишлар олиб борилмоқда. Сўх тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маъмурияти шуни маълум қиладики, барча фуқароларга, айниқса, доимий иш жойи билан банд бўлмаган фуқароларга кенг кўламли афзалликлар ва қулайликлар яратиб қўйилган.
Ҳурматли фуқаролар!
Сиз 24 (йигирма тўрт) турдаги меҳнат фаолият жумладан:
Уйда репетиторлик қилиш — болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича якка тартибда ва гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш;
Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар;
Беморлар ва ўзгалар парваришига муҳтож кекса шахсларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар;
Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш;
Хизмат биноларини тозалаш, юридик шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
Уйда мебелларни таъмирлаш ва йиғиш;
Мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, таъмирлаш-қурилиш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари);
Сантехника ускунасини майда таъмирлаш ва ўрнатиш;
Квартира ичида (шахсий қурилиш ишларида — уй ичида) электр монтаж ишлари (электр хавфсизлиги бўйича рухсат бўлганда);
Деҳқон ва фуқароларнинг томорқа участкаларида ер чопиш ва рекультивация ишлари;
Фермер хўжаликлари эгалари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларга қараб туриш, қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари);
Фуқароларнинг дала-ҳовли ва томорқа участкалари ландшафтини тузиш ишлари;
Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш;
Чорва молларини ўтлатиш, уларга қараб туриш;
Компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш, сайтларни, компьютер дизайнини ишлаб чиқиш, тизим маъмурий хизматлари;
Буюртмачининг уйида бажариладиган маиший техникани таъмирлаш;
Автомобилларни майда таъмирлаш;
Автомобиль ювиш, автомобиллар кузовларини силлиқлаш;
Механизация воситаларини қўлланмай бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари, макулатура, пластик идиш, темир-терсак ва қўшимча хом ашё тўплаш;
Халқ таботати (лицензияси бўлганда);
Бош хизматкор ва консьерж хизматларини кўрсатиш;
Товарларни етказиб бериш, экспедиторлик хизматлари кўрсатиш, шу жумладан, шахсий транспортдан фойдаланиб етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно);
Хизмат биноларини тозалаш, юридик шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан бандсиз, лекин Сизнинг фаолиятингиз меҳнат стажи хисоби олинмаяпти ми?
Унда СИЗГА янги имконият, Сиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сонли “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувохномасини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз.
Бунинг учун Сиз юқоридаги фаолиятлардан бири ёки бир нечтаси билан шугулланаётган булсанги, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилинг ҳамда қўйидаги микдорда туловларни амалга оширилганингизда, Сизга тўлов микдорига караб, маълум муддатга меҳнат гувоҳномалари берилади хамда меҳнат стажини ҳисобга олинади.
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун ундириладиган
ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИ
Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси қуйидаги муддатга берилади (ойлар) |
Тўлов миқдори (базавий ҳисоблаш миқдори баравари) |
1 |
0,5 |
3 |
1,4 |
6 |
2,6 |
9 |
3,7 |
12 |
4,5 |
Мисол учун : Сиз мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, таъмирлаш-қурилиш (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари) ишларининг бири билан шуғулланмокдасиз, лекин меҳнат стажингиз хисобга олинмаяпти. Сиз 3 ой муддатга меҳнат гувоҳномаси олиш ва меҳнат стажига киритишни истайсиз, унда Сиз туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига базавий хисоблаш микдорининг 1.4 баравари микдорида, яъне 312200 (223000*1.4) уч юз ун икки минг икки юз микдорида тўлов тўлайсиз. Туман аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 3 ойлик меҳнат гувоҳномаси қабул қилиб олинади.
Бунинг учун қўйидаги ҳужжатларни тақдим этасиз:
- Паспорт нусхаси
- Меҳнат гувоҳномаси муддатига қараб тўлов маблағи
- 3х4 расм (1 дона)
Биз Сизга хизмат килишдан мамнунмиз!!!
Равшан Жонузоқов – Сух туман АБКМ директори в.б.