БУГУН
2020-02-15 10:08:46 154
15 февраль 1820 йил - 1820 йилнинг 15 февралида электрнинг магнит таъсири борлиги кашф этилди
1820 йилнинг 15 февралида даниялик физика профессори 43 ёшлик Ганс Кристиан Эрстед ўз маърузасида электр соҳасидаги оддий тажрибасини намойиш этди. Намойиш чоғида у симдан ўтаётган электр токи остига қўйилган компаснинг магнитли стрелкасига таъсир кўрсатётганини аниқлади. Тахминларга кўра бу воқеа 1820 йилнинг 15 февралида юз берган. Бу кашфиёт тасодиф эмасди. Чунки Эрстеднинг илмий фаолияти электр ва магнитизмнинг ўзаро алоқаси мавжудлигига ишонч асосида қурилган эди. Ҳатто баъзи бир манбаларда электр ва магнитизмнинг алоқаси мавжудлиги ҳақидаги фикрдан чалғимаслик учун Эрстед ўзи билан магнит олиб юргани кўрсатилган. Олим компасга яқин турган симдан ўтаётган ток таъсирида магнит стрелкасининг айланишини намойиш қилиб, яна шу пайтгача илм-фанга номаълум бўлган қувватнинг айланувчи лаҳзасини аниқлади.
15 февраль 2001 йил - Халқаро саратонга чалинган болалар куни
Халқаро саратонга чалинган болалар куни. Касаллик биринчи ёки иккинчи даражасида аниқланса уни даволаш нисбатанижобий кечади. 15 февраль- Халқаро саратонга чалинган болалар кунини хар йили дунё мамлакатларининг барчасида нишонланади. Бу сана биринчи бўлиб тақвимда 2001 йилда Бутунжаҳон саратонга чалинган болалар ота-оналари бирлашмаси ташаббуси билан пайдо бўлди.(ICCCРО).Бугунги кунда саратонга чалинган болалар куни 40дан ортиқ давлатларда Халқаро болалар саратони онкологлар жамияти ҳомийлигида ўтказилади.Бугунги акциянинг долзарблиги минг афсуски, муаммо бўлиб ўсиб бормоқда. Тиббиёт статистикасига кўра, ҳар йили дунёда 200мингдан ортиқ бола саратонга чалинади ва улардан ярми вафот этади. Тўғри қўйилган ташҳис онкология касалликларини муваффақиятли даволанишининг асосий омили ҳисобланади.Касаллик биринчи ёки иккинчи даражада аниқланса, у кўпинча ижобий натижага олиб келади.Бироқ, саратоннинг ўндан бир қисми учинчи даражада намоён бўлади, бемор болаларнинг 8фоизида фақатгина касалликнинг тўртинчи даражасидагина ташҳис маълум бўлади.Онколгиянинг мураккаблиги шундаки бу касалликнинг турлари 200га яқин ва касаллик инсон танасининг хохлаган қисмида бошланиши мумкин. Ёш болаларда асосан оққон(лейкимия) касаллиги учрайди.Тиббиёт ва техника ривожланган мамлакатларда ҳозирги кунда саратонга чалинган болаларнинг ҳар тўрттадан учтаси тузалмоқда. Ривожланаётган давлатларда эса бу кўрсаткич бошқача, айнан шундай давлатларда саратонга чалинган болаларнинг 80 фоизи яшайди.Бугунги кунда ҳар бир оқкўнгил инсон қўлдан келган ёрдамини кўрсатмоқда.Ҳар йили онкологик касалликлар 100минг ўсмирлар орасида 12-15тасида аниқланмоқда.Даволанишнинг замонавий усуллари орқали касалланган болаларнинг 70фоизини тузалиб кетишига муваффақбўлинмоқда.Вафот этганларни ҳам сақлаб қолиш мумкин эди, лекин маблағ, донор қони ва малакали тиббиёт ёрдами етишмаслиги сабабли бунинг иложи бўлмаган. Шуларни назарда тутиб,Халқаро саратонга чалинган болалар куни фаоллари ҳар бир имконияти бор ва кўнгли очиқ инсонларни қўлдан келган ёрдамларини аямасликларини : қон топшириш, хайрия фондига ёрдам бериш, маърифатпарварлик ишларини олиб боришга чақирадилар. Россиянинг кўп шаҳарларида шу куни хайрия фондлари ва кўнгиллилар кучи билан турли акция ва байрамлар ўтказилади.Уларнинг мақсади- муаммонинг ечимига инсонларни жалб қилишгина эмас, бугунги кун тушкунлик куни эмас, балки болаларнинг, уларнинг ота-оналарининг, шифокорларнинг ва бировнинг касаллигига бефарқ бўлмаган барча инсонларнинг саратон устидан қозонилган ғалабаси эканлигини кўрсатишдир.
15 февраль - Франциянинг Ментон шаҳрида Лимонлар фестивали
Ментон шаҳрида Лимонлар фестивали (Menton Lemon Festival) ўтказилади, унга юз минглаб иштирокчилар йиғилишади. Байрам ҳар йили февраль охирида бошланиб, икки ҳафта мобайнида давом этади. Ментоннинг лимонлари, сўзсиз, лимонлар ичида қироли ҳисобланади.Француз ҳудудининг илиқ муҳити йил бўйи лимонларни ўстиришга имкон беради. Лимонлардан уч марта ҳосил олинади, энг катта ҳосил - март- апрелда. Ментоннинг энг бой ҳосил олиш мавсумига тайёргарлик кўриш пайтида шу фестивални ўтказиш ўйлаб топилган.Бу байрамга тайёргарлик кўриш учун 130 тонна мазали цитрус мевалардан ишлатилади. Ментон энг антиқа ҳайкалларни лимонлар, апельсинлар ва грейпфрутлар билан безатадилар. Бир неча кунлар ичида бу ерда апельсиндан қасрлар, лимонлардан эртак қаҳрамонлари ва улкан истеъмол қилинадиган дарахтлар пайдо бўлади.Соҳил бўйлаб цитрус мевалар ва гуллар билан безатилган олтин меваларнинг тантанали юриши ўтказилади. Барча хоҳловчилар учун лимоннинг янги навларини, “байрамнинг сариқ қиролидан” тайёрланган ширинлик ва ичимликларни таътиб кўришга таклиф қилинади. Ҳар йили бу дабдабали ва мазали шоуга 200дан 230 мингга яқин сайёҳлар келадилар.
15 февраль 1564 йил - Итальян физиги, астрономи ва механиги Галилей Галилео таваллуд топган кун
Галилей Галилео - 1564 йил 15 феврал куни Пиза шаҳрида дунёга келди – итальян физиги, астрономи ва механиги; аниқтабиатшуносликнинг асосчиларидан бири. Галилей аслзодалар оиласида дунёга келган. Отасининг ундови билан Пиза университетига кириб (1581), тиббиётни ўргана бошлаган. Бу ерда Аристотель физикаси билан танишган, Эвклид ва Архимед математикасини ўрганган. Геометрия ва ва механикага қизиқиб кетгач, Галилей тиббиётдан воз кечиб, 4 йил мабайнида математикани ўрганган ва ихчамгина “Кичик тарозулар” асарини ёзган (1586; 1655 йилда нашр қилинган). Бу асари уни итальян математиклари орасида машҳур қилган. Галилей механика билан астойдил шуғулланган. Кейинчалик “инерция қонунини” кашф этган, кучларни қўшиш қоидасини ифодалаб берган, кўчирма харакат тезлиги доимий бўлган чоғдаги нисбийлик принципини яратган, механик харакатнинг асосий кўрсаткичларини миқдорий жиҳатдан аниқлаган. Жисмнинг қия текисликдаги харакати, маълум бурчак остида отилган жисмнинг харакати, эркин тушиш ҳақидаги қонунларни дастлаб Галилей кашф этган, харакатнинг сақланиши тўғрисидаги муҳим фикрга тегишли тушунчаларни киритган. Галилей олам тузулишини тушунтиришда Н.Коперник йўлидан борди. Ўзи ясаган телескоп ёрдамида Ой сиртининг нотекислигини, Венера фазасининг ўзгаришини, Қуёш доғларини, Юпитернинг 4 та йўлдошини кашф қилди ва Қуёшнинг ўз ўқи атрофида айланишини исботлади. Галилейнинг бу ишлари “Юлдуз хабарчаси” (1610-11) асарида баён қилинган. “Олам тузилишининг икки асосий системаси ҳақида диалог” (1632) асарида гелиоцентрик системанинг тўғрилигига асосли далиллар келтирган. Абу Райҳон Беруний каби Галилей ҳам Аристотелнинг “енгиллик кучи” тушунчасига қарши чиқиб , фақат оғирлик кучини тан олди. Галилей ўз замонасининг илғор ғояли кишиларидан бўлган. Галилей физика ва механика фанлари билан чекланиб қолмайди: у мусиқачи, адабиётшунос, рассом. Санъат шинавандаси ҳам бўлган. Коперникнинг гелиоцентризмини қатъий ёқлагани учун, инквизиция судига тушган. Унга Ер ҳаракати тўғрисида гапириш ва асарларини нашр қилиш таъқиқлаб қўйилган. Галилей умрининг охиригача инквизиция асири ҳисобланган. У 1637 йилда кўр бўлиб қолган.1992 йилда Рим папаси Иоанн Павел 2 инквизиция судининг қарорини нотўғри деб топди ва Галилейни оқлади. Галилей 1642 йилда 8 январ куни вафот этган ва Флоренциянинг Арчетри шаҳрида дафн қилинган.
15 февраль 1926 йил - Шоира Зуннунова Саида таваллуд топган кун
Зуннунова Саида (1926.15.02, 1977.20.03) –шоира. Ёзувчи Саид Аҳмаднинг рафиқаси. 1947 йилдан Тошкентда Андижон ўқитувчилар институтини (1943) ва Ўрта Осиё университетининг филология факультетини (1952) тугатган.”Гулхан” журнали (1953-56), “Ўзбекистон маданияти” газетасида адабий ходим (1956-57), Бадиий адабиёт нашриётида муҳаррир (1957-58), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1962-67) бўлиб ишлаган.
Зуннунованинг “Янги шеърлар” (1950), “Гуллар водийси” (1954), “Қизларжон” (1962), “Шеърлар” (1964), “Бир йил ўйлари” (1967), “Нилуфар” (1972) шеърий тўпламлари нашр этилган. Шоира гўзал лирик шеърлар билан бир вақтда “Содиқ ва Анор” (1947), “Хайрихон” (1949), “Сурат билан суҳбат” (1966), “Қўшниларим” (1968) сингари достонлар ҳам яратган.
Унинг “Гулбаҳор” (1956), “Повесть ва ҳикоялар” (1957), “Гулхан” (1959), “Дўстлик” (1960), “Қанот” (1961), “Олов” (1962), “Кўчалар чароғон” (1965), “Бўйларингдан ўргилай” (1972) сингари насрий китобларида хотин-қизлар ҳаёти ҳаққоний бадиий тажассумини топган. “Янги директор” , “Олов”, “Одамлар орасида” қиссалари, “Она” (1966) ва “Кўзлар” (1968) пьесалари ҳам бор. Чиғатойқабристонига дафн этилган. Тошкентдаги кўчалардан бирига Саида Зуннунова номи берилган.
15 февраль 1990 йил - Афғонистондан совет қўшинлари олиб чиқиб кетилганига 30 йил тўлди
Бугун, 15 февраль куни Афғонистондан совет қўшинлари олиб чиқиб кетилганига 30 йил тўлди.
Маълумотларга кўра, афғон урушида 40-армия таркибида жами 820 минг ҳарбий хизматчи қатнашган. МДҲ давлатларидан 14453 киши ҳалок бўлган, 50 минг нафар ҳарбий ногирон ҳолда уйига қайтган, 417 нафар зобит ва аскар бедарак йўқолган. Ўзбекистондан ҳаммаси бўлиб, 64500 аскар иштирок этган ва улардан 1522 нафари ҳалок бўлган.
Манба: http://taqvim.uz/uzc, https://kun.uz/79518738