Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ватанни севинг Бобур каби”

×

 2020-02-14 18:08:00    219

PDF yuklash
Chop etish


“Ватанни севинг Бобур каби”

         Мустақил Ўзбекистоннинг тарихий солномасида 14 февраль санаси алоҳида ўрин эгаллайди. Боиси, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода Заҳриддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур айнан 1483 йилнинг 14 февралида Андижон шаҳрида таваллуд топган. Буюк саркарда ва шоир таваллудининг 537-йиллигига бағишлаб бугун, Сух туманининг 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман халқ таълими бўлими ташаббуси билан тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда туман УЎТ мактабларнининг етакчи ўқитувчилари иштирок этишди.

         Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Фаррух Усаров ташкил этилган тадбир учун туман халқ таълими бўлими маъмуриятига миннатдорчилик билдириб, Мирзо Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганиш ўсиб келаётган баркамол авлоднинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди. Чунки шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур учун Сух диёри бегона эмас. Шоир Сухда ўтган кунлари ҳақида ўзининг безавол “Бобурнома” асарида ибратли ҳикоятлар ёзган.

         Тадбир давомида бир қатор туман таълим фидойиларига эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Жумладан, туман халқ таълими бўлими методисти Олимжон Юнусовга “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, 5-сон УЎТ мактаби директори Мўсобой Гадоев ва 12-сонли УЎТ мактаби ўқитувчиси Сайиддин Ҳамдамовларга Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг фахрий ёрлиқлари, шунингдек, 4-сонли УЎТ мактабининг собиқ директори М. Усмоновга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

         Тадбир иштирокчилари мавзўга доир 3-сонли ИДУМ ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан тайёрланган адабий-бадиий композицияни томоша қилишди. Саҳнада Бобур ҳаёти талаба ёшлар ижро этган ролларда яна жонланди. “Ватанни севинг Бобур каби” деб номланган композиция барчага манзур бўлди, чунки талаба ёшлар ижросида Бобурнинг Сухдаги ҳаёти тасвирлаб берилди.

         Олқишларга сазовор бўлган ўқувчиларга ижро этган роллари учун туман ҳокими томонидан махсус совғалар тақдим этилди. Тадбир ташкилотчилари - 3-ИДУМ директори Д. Юнусов ва туман халқ таълими бўлими вакиллари Г. Ибрагимов ва Б. Ҳусейновларнинг маълумотига кўра, шоир таваллудига бағишаланган тадбирлар туманнинг барча таълим муассасаларида ўтказилади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати