Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух туманида ер муносабатларини тартибга солиш бўйича семинар ташкил этилди

×

 2020-02-14 17:59:53    194

PDF yuklash
Chop etish


Сух туманида ер муносабатларини тартибга солиш бўйича семинар ташкил этилди

         Сўнгги йилларда туманда ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, уни муҳофаза қилишда таъсирчан назоратни таъминлаш ҳамда ер муносабатларни тартибга солишда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида 2020 йил 2 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ушбу масала юзасидан мутасаддий раҳбарларга берилган топшириқларни бажариш юзасидан Сух тумани ҳокимининг 13 февраль 2020 йилдаги 31-сонли “Ер муносабатларини тартибга солиш ҳамда ерлардан оқилона фойдаланишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”-ги қарори қабул қилинди.

         Сух тумани адлия бўлими томонидан “Қишлоқ хўжалиги, айниқса, суғориладиган экин ерларни ажратиш, улардан фойдаланиш тартиби ва бу борадаги долзарб вазифалар” мавзусида дехқон ва фермер хўжаликлари, томорқа  ер эгалари иштирокида туман хокимлиги, прокуратура, қишлоқ хўжалиги бўлими, ирригация бўлими, Ер-ресурлари ва давлат кадастр бўлими, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонаси, фермерлар кенгаши билан хамкорликда семинар ўтказилиб, семинарда асосан  Ер кодекси, “Табиатни мухофаза қилиш тўғрисида” Фермер хўжалиги тўғрисида” “Дехқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунлари Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 476-сонли қарори, фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом (2005 йил 19 ноябръ, рўйхат рақами 1523)да белгиланган тартибда ер ажратиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Иштирокчилар масала юзасидан Сух туман адлия бўлими бошлиғи М. Қодиралиев маърўзасини тинглашди. Тадбир давомида семинар иштирокчилари ўзларин қизиқтирган саволарига мутасаддийлардан керакли жавобларни олишди.

Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати