“Прокурор ва ёшлар” учрашувидаги муарожаатлар қонуний ҳал этилмоқда
2020-02-14 17:54:15 189
“Прокурор ва ёшлар” учрашувидаги муарожаатлар қонуний ҳал этилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2019 йилда ўтказилган “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш борасида долзарб вазифалар тўғрисида”ги 58-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан, тумандаги ёшларни турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”-да белгиланган тадбирлар ижроси таъминланмоқда.
Хусусан, юқоридаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида ёшларнинг муаммоларини тинглаш ва улар билан учрашиш мақсадида сайёр қабул ва ёшлар билан учрашувлар графиги ишлаб чиқилган. Жумладан, “Прокурор ва ёшлар учрашуви”-да ҳам ёшларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ӯрганилиб, уларни ечилишида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари томонидан амалий кўмак кўрсатилмоқда.
Туман ҳудудида сектор раҳбари ва корхона ташкилотлар иштирокида бугун Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 26-сонли УЎТ мактабида уқувчилар ва уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказилиб, ўтказилган қабул давомида 152 нафар ёшлар қатнашиб, 8 та муаммолар бўйича 8 та мурожаатлар эшитилди ва 3 нафар ёшларларнинг муаммолари қаноатлантирилиб, 5 нафарига тушунтириш берилди. Ташкил этилган сайёр қабулда туман прокурори Ф. Абдувалиев, туман ички ишлар бўлими раҳбари С. Саидмўсаев, ЎЗбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири М. Ботиров, туман Ёшлар иттифоқи раиси И. Мастонов ва туман халқ таълими бўлим мудири А. Темировлар иштирок этишди.
Хусусан, ўтказилган қабул жараёнида 2 нафар ёшларнинг касбга тайёрлаш тартибини ташкил этиш ва 1 нафар ёш талабанинг мактаб кутубхона фондини купайтиришда амалий ёрдам бериш масаласидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилиб жойида ҳал этилди.
Қабуллар жараёнида бўлган мурожаатларга асосан ёшлар Бобоев Беҳрўз ва Раҳмонов Раҳимжон касбга тайёрлаш курсларини ташкил этиш масаласидаги мурожаатлари туман АБКМ, Ёшлар итифоқи ва тегишли ташкилот ходимлари иштирокида жойида ҳал этилди.
Бундан ташқари, сайёр учрашувдаги 5 нафар ёшлар - Сафаржонова Зўҳрохон, Мансуржонова Нибуват, Раҳмоналиева Дурдона, Гадойбоева Мухлиса, Жўраев Достонларнинг мурожаатлари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди. Учрашув якунида уқувчи ва уюшмаган ёшларни кутубхонлик салоҳиятини ошириш мақсадида уларга китоблар тўплами совға қилинди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати