Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сух туманида ҳафтанинг икки куни раҳбарлар учун “Спорт куни” деб эътироф этилди

×

 2020-02-14 17:45:49    205

PDF yuklash
Chop etish


Сух туманида ҳафтанинг икки куни раҳбарлар учун “Спорт куни” деб эътироф этилди

         Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, соҳага ёшларни жалб этиш, спорт орқали давлатимиз нуфузуни дунё миқёсида янада оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Энг чекка ва олис туманларда хам бу борада амалга оширилаётган ишлар юқоридаги фикримизнинг ёрқин  далилидир.  Кейинги йилларда Фарғона вилоятининг олис Сух туманида хам ёшларни спортга бўлган қизиқишларини ошириш, болалар спортини ривожлантириш буйича талайгина ишлар амалга оширилди. Шунингдек, спортга Президентимиз томонидан белгилаб берган бешта ташаббусда ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Қувонарлиси шундаки, бугун спортга нафақат ёшларнинг, балки туман раҳбарларнинг ҳам қизиқишлари тобора ортиб бормоқда.

         Сух туманида бевосита туман ҳокими Фаррух Усаровнинг ташаббуси билан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари “Спорт куни” деб эътироф этилиб, ба эзгу ташаббусга туманда фаолият олиб бораётган корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари жалб этилган. Соат эрталаб 7-00 дан бошланадиган бадантарбия машқлари соат 9-00 гача давом этади. Бугун туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ушбу ташаббуснинг навбатдагиси бўлиб ўтди. “Мўҳтарам Президентимиз қайд этганларидек, раҳбар ҳар жабҳада етук бўлиши лозим. Президентимиз томонидан спортга берилаётган эътиборларидан биз раҳбарлар четда қолмаслигимиз лозим. Чунки раҳбар ҳар томонлама барчага намуна бўлиши керак. Спорт соғлиқ учун жуда катта фойдаси бор. Шунинг учун, биз ҳафтанинг икки кунини раҳбарлар учун  “Спорт куни” этиб белгиладик ва энг асосийси, бу таклифни барча раҳбарлар якдиллик билан қабул қилишди” – дейди туман ҳокими Фаррух Усаров.

         Қайд этиш лозимки, спорт мактабида шуғулланиш учун барча шароитлар муҳайё этиб қўйилган. Раҳбарлар эрталабки бадантарбиядан кейин мактабнинг очиқ майдонида футбол ўйнашди, спорт залларида эса, чиниқтириш машқлари бажарилди. “Тренажёрларда машқ қилиш одамга куч-қувват билан бирга, яхши кайфяият бағишларкан, энди биз спорт билан мунтазам шуғулланамиз” – дейди туман газлаштириш идораси раҳбари Каримжон Ғоибназаров.

         Албатта, спорт инсонда иродани мустаҳкамлаши билан бирга, меҳнатга, ишлашга бўлган иштиёқни ҳам кучайтиради. “Соғ танда соғлом ақл” деган мақолга амал қилиб, раҳбарлар Ватан равнақи йўлида самарали фаолият олиб боришларига ишонамиз.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати