Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Экспорт-импорт операциялари

×

 2020-02-13 14:24:09    162

PDF yuklash
Chop etish


Экспорт-импорт операциялари

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сонли “Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан:

  • Ташқи савдо контрактларига

         1.Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади.

            2.Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.

         Қуйидагилар товарнинг сифатини белгилашнинг асосий усуллари ҳисобланади:

         Республикасида амал қилувчи ГОСТлар;

         спецификация бўйича: техник параметрларни кўрсатиш;

асосий моддалар мавжудлиги бўйича: кўрсаткич-минимум, аралашмалар  бўйича — кўрсаткич-максимум берилади;

товарнинг хусусияти бўйича: тип, модель, марка, нав, тур.

         Машиналар, асбоб-ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш учун контрактда уларнинг янгилиги ёки улардан фойдаланганлиги ҳолати кўрсатилади (фойдаланилганлари учун — эскириш фоизи ёки фойдаланиш муддати).

         Божхона расмийлаштируви мақсадлари учун инвойсларда қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:

 

-    экспорт қилувчининг (импорт қилувчининг) номи ва унинг реквизитлари;

-    инвойс суммаси;

-    экспорт қилувчининг идентификация рақами (СТИР);

-    товарлар (ишлар, хизматлар) номи;

-    товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;

-    товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;

-    товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;

-    товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;

-    ИНКОТЕРМС бўйича етказиб бериш шартлари;

-    ташиш тури.

-    Инвойслар экспорт қилувчининг имзоси билан тасдиқланиши керак.

         Етказиб беришнинг базис шартлари. Товарни етказиб бериш бўйича сотувчи ва харидорнинг қуйидаги асосий мажбуриятлари аниқланади («Инкотермс» халқаро қоидалари бўйича):

  товарни етказиб бериш бўйича контрактни тузувчи томонларнинг мажбуриятлари ва харажатларни тақсимлаш;

  товарни харидорга бериш тартиби ва жойи;

  товарни олиб кириш-олиб чиқиш бўйича расмиятчиликларни бажариш;

  товарни суғурталаш;

         товарнинг тасодифий йўқолиши ёки шикастланиши таваккалчилигининг сотувчидан харидорга ўтиши.

«Инкотермс»дан фойдаланилганда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак (қисқартирилган сўзларнинг бош ҳарфлари билан биргаликда).

                   Ғанижон Мельников – Сух тумани моляи бўлими мудири