Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Ҳар бир ҳарбий хизматчидан битта китоб"

×

 2020-02-13 14:19:41    199

PDF yuklash
Chop etish


"Ҳар бир ҳарбий хизматчидан битта китоб"

         Нуру зиё тимсоли бӯлмиш китоб – маърифат чироғи, билимлар калитидир. Китоб инсонни яхшилик сари етаклаб, ҳар бир инсоннинг камолотида алоҳида ӯринга эга. Республикамизда бевосита Президентимиз ташаббуси билан китоб ва китобхонликка меҳр-муҳаббатни ошириш мақсадида ташкил этилаётган тадбирлар ёшларнинг келажагига ҳам ӯзининг ижобий таъсирини кӯрсатиши айни ҳақиқатдир.

         Юртбошимиз белгилаб берган бешта ташаббуснинг асосий йӯналишларидан бири ёшлар ӯртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва шу орқали урланинг маънавиятини юксалтиришга қаратилган. Ушбу йӯналишда Сух туманида ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

         Туманнинг 5-сонли УӮТ мактабида “Ёш китобхон” тӯгараги фаолият олиб боради ва қувонарлиси, ушбу тӯгарак мактаб ӯқвчиларининг ташаббуси билан ташкил этилиб, тӯгарак раҳбарлиги мактабнинг 9-синф ӯқувчиси Самандар Эркинжонов зиммасига юклатилган. “Ёш китобхон” тӯгараги ташаббуси дорасида мактабда китобхонлик танловлари мунтазам ташкил этилиб, ӯтказилади. Мактаб Ёшлар иттифоқи етакчиси Рустам Қурбовнинг сӯзларига қараганда, яқинда мактабда навбатдаги “Ёш китобхон“ кӯрик-танлови ӯтказилди ва танлов ғолибларига ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

         Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, ташкил этилаётган бундай тадбирларда ҳарбийларнинг ҳам ҳиссаси катта. Айниқса, бу йӯналишда тумандаги 9208-ҳарбий қисми аскар ва зобитлари намуна кӯрсатишаётир.  "Ҳар бир ҳарбий хизматчидан битта китоб" шиори остида Сух туманининг чекка ҳудудида жойлашган 27 умумий урта таьлим мактабининг ӯқкувчиларига китоблар совға килиш тадбири ӯтказилди. Ӯқувчилар берилган китобларни мутолаа қилган ҳолда комил инсон бӯлишларига ваъда бердилар.

         Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Фаррух Усаров ҳарбийларнинг бу ташаббусидан манун эканлигини билдириб, уларга мактаб маъмурияти ва ӯқувчилар номидан миннтадорчилик билдирди. Таъкидландики, йил давомида бундай тадбирлар туманнинг барча таълим муассасаларида мунтазам ӯтказиб борилади. Энг асосийси бундан талабалар хурсанд: чунки ҳар бир синф кесимидаги талабаларга ҳарбийлар томонидан 10 донадан китоб совға қилинди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати