Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркор бўлиш истагини билдирган фуқароларни давлат рўйихатидан ўтказиш

×

 2020-02-11 17:46:36    210

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркор бўлиш истагини билдирган фуқароларни давлат рўйихатидан ўтказиш

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ” 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини электрон рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.

Якка тартибдаги ва оилавий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш

         Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма- босқич амалга оширилади:

 -       Паспорт маълумотлари;

 -       Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари;

-        Тадбиркорлик субъекти ўз электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш

         Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади:

-        Фирма номини танлайди;

-        Паспорт маълумотлари;

-        Давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари (Низом, МЧЖ лар учун 1 кишидан ортиқ бўлса Таъсис шартнома, фермер хўжаликлари учун туман ҳокимининг ер майдони ажратиш тўғрисида қарор);

-        Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари;

-        Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.

Юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш

         Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади:

-        ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;

-        давлат тилидаги янги таҳрирда таъсис ҳужжатлари;

-        ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

-        Тадбиркорлик субъекти Давлат хазматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,5 баробари;

-        Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,45 баробари миқдорида маблағ тўланади.

Тадбиркор бўлинг!

  Зайлиддин Искандаров – Сух туман молия бӯлими мудири ӯринбосари