Ҳамкорликда ташкил этилган сайёр қабул
2020-02-11 17:28:33 166
Ҳамкорликда ташкил этилган сайёр қабул
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги Янгиариқ МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси, адлия органларининг вазифалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди ва иштирокчилар уларни қизиқтирган масалалар юзасидан ҳам мутасаддийлардан ҳуқуқий маълумотлар олдилар. Сух тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси Бунёд Эназаровнинг маълумотига кўра, бундай учрашувва тадбирлар туманнинг барча ҳудуддларида мунтазам ўтказиб борилади.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати