Сух туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувининг навбатдаги тури бӯлиб ӯтди
2020-02-11 17:25:16 218
Сух туманида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувининг навбатдаги тури бӯлиб ӯтди
Сухда саксон мингга яқин аҳоли истиқомат қилса, улардан унеттиминг беш юз нафарини уттиз ёшгача бўлган навқирон авлод вакиллари ташкил этади. Эътиборли жиҳати шундаки, Сухлик ёшлар ҳам давлатимиз раҳбарининг ҳар бир эзгу ташаббусидан баҳраманд бӯлиб, яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб келмоқдалар. Бироқ, анклав ҳудудда ёшларни қийнаб келаётган муаммолар ҳам талайгина. Ана шу мавжуд муаммоларни ӯрганиб, ӯз жойида бартараф этиш мақсадида Сухда ҳоким ва ёшлар учрашувининг навбатдаги тури бӯлиб ӯтди. Навбатдаги учрашув Тул маҳалласида жойлашган 27-сонли УӮТ мактабида ташкил этилди. Тадбирда асосан ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этишди. Учрашувда ёшлар ӯзларини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш учун туман ҳокимига мурожаат қилишди. Яна бир эътиборга молик жиҳат: Сӯхлик ёшларнинг Ватанимиз равнақи, унинг келажагига бефарқ эмасликлари улар берилаётган ҳар бир саволда яққол кӯриниб турибди.
Ёшлар туман ҳокими Фаррух Усаровга уларни қийнаётган муаммо ва камчликлар ҳақида мурожаат қилишди. Ҳудуддаги ички йӯллар муаммоси, ёшлар бӯш вақтини самарали ӯтказиш учун Қалъача маҳалласига мини-стадион қуриш, Президентимиз эътибори асосида қурилган маданият ва истироҳат боғи ва Девайрон маҳалласида қурилган тикув фабриканинг тақдири, сифатли мева етиштириш мақсадида интенсив боғ ташкил этиш учун кредит масаласи, Тул маҳалласида жойлашган шифохонада стационар ташкил этиш ва ушбу тизим таркибида физиотерапия бӯлими ташкил этиш, ҳаж ва умра сафарига сафарбар этиш борасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш учун ер майдони ажратиш, шунингдек, мол боқиш учун имтиёзли кредитлар бериш, таълим муассасалари ва туман миқёсида “Ёш китобхон” танловини ӯтказиш, шунингдек, Тул маҳалласида жойлашган фитнесс-клуб фаолиятини тиклаш масалалари қилинган мурожаатлар асосини ташкил этди.
Туман ҳокими ёшлар мурожаатларига муносабат билдириб, ҳар бир муаммо бевосита ӯз назоратида туришини, барча муаммо ва камчиликларга бевосита кӯмак беришини таъкидлаб ӯтди. Шунингдек, учрашувда бевосита Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган эътибор ва ғамхӯрликлар ҳақида ҳам сӯз бориб, ушбу эътибор асосида ёшларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни тизимли ечиш масалалари ҳақида ҳам гапирилди.
Учрашувда иштирок этган маҳоратли актёр ва режиссёр Улуғбек Юнусов ёшларнинг саволларига жавоб берар экан, Фарғона вилоятида кино саноатини ривожлантириш мақсади борлигини, шунингдек, ушбу тизимга шавқи баланд ёшлар билан ҳамкорликни йӯлга қӯйиш нияти борлигини билдирди. Учрашув ӯзаро савол-жавоблар билан қизиқарли ӯтди. Сухлик ёшлар туман ҳокими ва маҳоратли актёр билан суратга тушишди.
Айтиш мумкин, ташкил этилган навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашувидан барчанинг умиди катта. Зотан, жойларда утказилаётган ёшлар ва ҳоким учрашуви келажагимиз ворисларига берилаётган эътиборнинг яна бир ёрқин ифодасидир.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати