Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Барча амаллар ниятга қараб бўлади

×

 2020-02-10 18:12:45    217

PDF yuklash
Chop etish


                           Барча амаллар ниятга қараб бўлади

         Президентимиз Парламентга қилган мурожаатида ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига алоҳида эътибор бериб  -“Бошқарув тизими сифатини оширишда “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган асосий тамойилни амалда тўлиқ таъминлаш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз зарур” деб айтган сўзлари бугун ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик шиорига айланиб қолган. Бу айниқса, маҳалла раисларининг зиммасига катта масъулият юклайди. Сух туманининг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишновнинг сўзларига қулоқ тутамиз: “Мен Президентимизнинг сўзларидан рўҳланган ҳолда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раҳбари сифатида ўз олдимга халқимга ҳамиша сидқидилдан хизмат қилишни мақсад қилиб қўйдим”. Замон ҳам айнан шуни тақозо этмоқда: халққа сидқидилдан хизмат қилиш ва унинг розилигига эришиш.

         Ёш ва ташаббускор раис Субҳонали Нишонов бошчилигида маҳаллада 2019 йил давомида кўп ишлар амалга оширилди. Асосийси, маҳалла ободончилигига эътибор кўрсатилгани боис, бугун маҳалла аҳлининг дунёқараши ҳам ўзгарган. Халқда Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси тобора кучайиб бормоқда. Шунинг учун ҳам, маҳаллада бажарилган кўп ишлар тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар кўмагида амалга оширилди. Бундай эзгу ишларнинг мантиқий давомини кўрамиз биз бугун бу маҳаллада. Ватан ободлиги ва фаровонлигини ўзларига асосий мақсад қилиб олган маҳалладошлар тинмай меҳнат қилишаётир. Маҳалла ободлиги йўлида ҳашарлар ташкил этилмоқда.

         Маълумот ўрнида: Ҳазрати Али маҳалласида 3049 нафар аҳоли истиқомат қилишади. Хонадонларнинг умумий сони 524 та ва оилалар сони 857 тани ташкил этади. Ўтган йили маҳалла ободончилиги учун 200 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфландики, маблағларнинг асосий қисми тадбиркор ва саховатпеша инсонлар зиммасига тўғри келади. Яқинда маҳаллада бўлиб ўтган вакиллар йиғилишида маҳалла биноси ўринга янги бино қуришга келишиб олинди ва кеча бу хайрли ишга маҳалла аҳли қаттиқ бел боғлаб, ҳаракатларни бошлашди. “Маҳалла идораси биносининг орқасида жойлашган эски ташланиқ бино буткул бузилиб, ўрнига замонавий иншооот барпо этилади ва бунинг учун, маҳалламиз аҳли ўзлари ташаббус кўрсатишди” – дейди маҳалла раиси сўҳбатимиз давомида.  

         Туман ҳокими Фаррух Усаров бевосита маҳаллага ташриф буюриб, ҳашарчилар ҳолидан хабар олди ва беосита янги бино қурилиши борасида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ҳокимнинг ташрифидан сўнг, янги иншоот лойиҳаси чизиладиган бўлди ва чизилажак лойиҳа асосида бугунги бинолар ўрнига янги замонавий маҳалла идораси ва гузар қуриладиган бўлди. Нуроний мўйсафид отахонлар дуолари ила бошланган эзгу иш кечгача давом этди ва тумн ҳокими ҳашарчилар билан бирга тушлик ҳам қилишди.

         Туман ҳокими мўҳтарам Президентимизнинг “Обод маҳалла-хавфсиз маҳалла” мезонини буйича туманимизда илк маротиба Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ташаббус курсатиб ижросини таъминлаётганликларидан хурсанд бўлиб Президентимизнинг “Биз – ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли, буюк халқмиз” деган доно сўзларини мисол келтириб, аҳоли билан елкадош бўлиб, Ҳазрати Али аҳолисига миннатдорчилик билдирди.

         Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозим, Ҳазрати Али маҳалласи раисининг ташаббуси туфайли кам таъминланган, ижтимоий кўмакка мўҳтож оилалар доимий эътиборга олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилади. Жумладан, маҳаллада яшовчи фуқаро, иккинчи гурўҳ ногирони Бадалбой Бадалов туман ҳокимига маҳаллада ташкилланган сайёр қабулда ижтимоий аҳволи оғирлиги, табиий газ таъминотида мушкули борлиги ҳақида мурожаат этган эди ва бевосита туман ҳокими кўрсатмасига асосан ушбу оилага газ ўлчагич ўранатиб берилди ва эндиликда ҳомийлар кўмаги асосида Бадалбой Бадалов оиласи ҳам табиий газ таъминоти муаммосидан қутулишди. Шунингдек, оила бошлиғига 300 00 сўм миқдорида моддий ёрдам ҳам кўрсатилби. Қайд қилиш лозимки, Ҳазрати Али маҳалласида туғилган Бибихон Гадоева тақдир тақозоси туфайли Мулгон маҳалласига келин бўлдиб тушган ва турмуш ўртоғинининг бевақт вафоти боис, оила ижтимоий кўмакка мўҳтож. Бу оилада ҳам табиий газдан муаммоси борлиги боис, туман ҳокими топшириғига асосан, туман газлаштириш идораси ходимлари томонидан камчилик бартароаф этилди. Бибихон Гадоевага ҳам маҳалла фкуқаролар йиғини номидан 300 000 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

         Ҳа, ташаббус бўлган жойда ривож ва фаровонлик бўлиши айни ҳақиқат. Ташаббус агар бирдамликда ижро этиладиган бўлса, турмуш даражаси яхшиланишига олиб келади. Маҳалла раисининг маълумотига кўра, 2019 йилнинг декабрь оий давомида маҳалланинг кўчаларига ҳомийлар кўмагида 9 мииллион сўмлик ёртигичлар ўрнатилган бўлса, бу эзгу амал 2020 йилда ҳам давом эттириладиган бўлди. Айни вақтда соҳа ходимлари томонидан яна 8та шундай замонавий ёритгичлар марказий кўчадаги симёғочларга уланиш учун тайёрланмоқда. Халқни ўзининг хайрли ишлари билан эргаштира олган маҳалла раиси маҳалладошларидан жуда мамнун. Халқ ҳам ўз на вбатида ташаббускор раисга ўзларининг миннатдорчилигини билдиришмоқда.

         Ҳа, агар маҳаллаларимизда мана шундай бирдамлик ва аҳиллик бўлса, Президентимиз кўзлаган марраларга албатта эришамиз. Бу эса, ҳақли равишда халқнинг розилигига эришишнинг аосий омил бўлиб хизмат қилиши рад этиб бўлмайдиган ҳаётий ҳақиқатдир. Ёки Имом Бухорий бобомиз айтганларидек, “Барча амаллар ниятга қараб бўлади”. Ва, албатта яхши ният билан қилинган амал албатта баракали бўлади.

                   Сух туман ҳокимлиги Ахборот хизмати