Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МЕҲНАТГА БАХШИДА УМР

×

 2020-02-06 15:23:21    143

PDF yuklash
Chop etish


МЕҲНАТГА БАХШИДА УМР

         Вилоятимизнинг энг сўлим ва бетакрор гўшаси – Сух тумани нафақат ўзининнг мафтункор табиати, балки ўзининг меҳнаткаш, меҳмондўст халқи туфайли Республикамизда донг таратган ҳудудлардан. Салкам саксон мингга яқин ватандошларимиз умргузаронлик қилишади бу жаннатмакон заминда. Ўз тақдирини Ватан равнақига боғлаган Сухликлар эртанги порлоқ келажакка ишонч билан меҳнат қилишаётир. Туманнинг Хокканак маҳалласида умргузаронлик қилаётган Баҳриддин Тожиддинов ана шундай инсонлардан биридир.

         “Мен асли касбим ўқитувчи. 1982 йилда Самарқанд Давлат Олийгоҳини битириб, уша йили педагогик фаолиятимни Чумоқча маҳалласидаги 8-сон УЎТ таълим макатабида бошлаганман. 4 нафар фарзандим бор” – дейди сўҳбатимиз аввалида Баҳриддин-ака.

         Ўқитувчи бўлишдек эзгу ният Баҳриддин Тожидиновни 1975 йили шаҳри азим – Самарқанд томон чорлади. Имтиҳонлардан муваффақият билан ўтган қаҳрамонимиз ушбу даргоҳнинг тожик тили ва адабиёти факултети талабаси бўлди. Мана, 40 йилдирки, бутун вужудини ушбу олийжаноб касбга бағишлаган. Турмуш ўртоғи  “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси” - Райҳоной-опа ҳам 28 йил туманнинг 7-сон УЎТ мактабида тожик тили ва адабиётидан дарс берган устозлардан. Дарвоқеъ, тақдир тақозоси билан Райҳоной-опа Жиззахнинг Фориш тумани Порашт қишлоғидан Сухга келин бўлиб тушган.


         “Биз бахтли оила, бахтли ота-оналарданмиз. Чунки фарзандларимиз ҳам бизнинг йўлимиздан боришди. Катта фарзандимиз Сумбулжон тадбиркор бўлсада, Фирдавс бугун 7-сонли УӮТ таълим мактабида ӯқитувчи, кенжа фарзандимиз Вафодор айни пайтда Самарқанд Давлат Олийгоҳининг тӯртинчи босқич талабаси. Яқинда талабалар ӯртасидаги танловда биринчи ӯринни олган Вафодорнинг устозлари номидан бизга миннатдорчилик мактуби келди. Бу бизни беҳад қувонтирди” – дейди сӯҳбатимиз давомида Баҳриддин-ака.

         Ҳа, фарзанд инсон ҳаётининг меваси. Фарзандларимиз муваффақияти, фарзандларимиз камолотини кӯриш биз инсонлар учун ӯлкан бахт, катта ифтихор бағишлайди.

         Бадиий ижодга бӯлган меҳр сабаб Баҳриддин Тожиддинов мана 18 йилдирки, туманнинг “Садои Сух” газетасида мухбир бӯлиб ишлаб келмоқда. Бир неча маротаба туман ва вилоят таълим бошқармаси, шунингдек, туман ҳокимлиги фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган Баҳриддин Тожидионв вояга етказган фарзандлари, тарбия берган ӯқувчилари, камолога етиб, уни “Устоз” дея ҳурмати бажо келтираётган шогирдларини энг катта мукофот деб билади ӯзига. 11 нафар ширин невараларнинг бахтли бобоси - Баҳриддин-ака тинмасдан излайди, ижод билан банд. Дарвоқеъ, қаҳрамонимиз падари бузургвори – 85 га кирган нуроний отахон Раҳбариддин-ота ва 84 ёшни қаршилаган волидаи мӯҳтарамаси – Мирихон-момонинг дуои покларини олган инсонлардан. Айтишадику – “Олтин олма, дуо ол”.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати