Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 82 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги

×

 2020-02-06 15:18:54    172

PDF yuklash
Chop etish


            Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек республика ҳудудида криминоген вазият барқарорлигини, жамоат хавфсизлигини сақлаш, жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Фармойишига асосан, ички ишлар органлари ҳамда тиббиёт муассасалари ҳисобида турувчи шахслар, ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан, шунингдек оғир ва ўта оғир, айниқса, оила-турмуш доирасида жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш, тезкор-криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш, жиноятлар содир этилишининг сабаби ва унга имкон берган шарт-шароитларини бартараф қилиш, давлат органлари ва ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш вазифаларини амалга ошириш мақсадида 2020 йил 1 февралдан бошлаб, алоҳида топшириқ бўлгунга қадар республика миқёсида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилиши белгиланган.

         Мазкур фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги мажлислар залида тадбир бӯлиб ӯтди. Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, туман ички ишлар бӯлими шахсий таркиби, мутасаддий идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Масала юзасидан Сух туман ичиуки ишлар бӯлими бошлиғининг биринчи ӯринбосари Т. Тӯхсанов маърӯза қилди.

    Қайд этилдики, 2020 йил 1-февралдан бошлаб, туман миқёсида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” эълон қилиниши муносабати билан жойларда махсус тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилади.

Тумандаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, Давлат солиқ инспекцияси, мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, хотин-қизлар кўмитаси, халқ таълими бўлими, касб-ҳунар таълими координатори, Оила илмий амалий тадқиқот маркази, Нуроний жамғармаси, имом хатиблар, Ҳудудгаз туман филиали, электр таъминоти корхонаси, Сувоқава ДУК туман филиали, Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш бўлими, тиббиёт бирлашмаси, Деҳқон бозори раҳбарлари ҳамда тумандаги маҳалла оқсоқоллари, отинойилар Ўзбекистон Республикаси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ташкил этувчи ва унда иштирок этувчи органлар, корхона ва ташкилотларнинг тадбирларда тўлиқ иштирокларини таъминланиш зарур эканлиги таъкидлаб ӯтилди.

Мазкур тадбирларда профилактика (катта) инспекторлар ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари, “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳлари ва “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси аъзолари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириб фаолият олиб боишлари алоҳида таъкидланди.

    Дарҳақиқат, жиноятчиликни олдини олиш, уни жиловлаш куннинг асосий мавзуларидан бирига айланиб қолган. Бу йӯналишда барча мутасаддий идоралар ӯзаро ҳамкорликни мустаҳмланган ҳолда фаолият олиб боришлари талаб этилади.

             Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати