Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

5 та муҳим ташаббуснинг Сух туманидаги ижроси

×

 2020-02-06 13:47:10    202

PDF yuklash
Chop etish


         5 та муҳим ташаббуснинг Сух туманидаги ижроси

         Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббусни амалга татбиқ этиш бӯйича Сух туманида туман халқ таълими бӯлими тасарруфидаги таълим муассасаларида турли тадбирлар ӯтказиш анъана тусини олган. Ташкил этилаётган тадбирларда Юртбошимиз бошлаб берган ушбу ҳаётий ташаббусларнинг фарзандларимиз ҳаётида ӯлкан ӯрни ва аҳамияти борлиги таъкидланмоқда.  

         Туман 2-умумтаълим мактабида 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга кенг татбиқ этиш мақсадида туман халқ таълими  бўлими ташаббуси билан семинар ташкил этилди. Семинарда 30дан ортиқ умумтаълим мактабларидан ўқитувчи ва ўқувчилар, маҳалла фаоллари иштирок этишди ва тадбир  иштирокчилари мактабда 5 ташаббус доирасида амалга оширилаётган  ишлар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Тадбир якунида ўқитувчи ва ўқувчилар ўзаро фикр алмашдилар.

         Туман халқ таълими бӯлим мудири Амир Темировнинг маълумотига кӯра, Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда видеоселектор мажлисидаги ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ӯқишга қизиқишларини ошириш бӯйича 5та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан Сух тумани халқ таълими бӯлими тасарруфидаги таълим муассасаларида арзирли ишлар амалга оширилди.

         Жумладан, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида 29 та умумтаълим мактабларда 103 та тӯгарак ташкил қилиниб, ушбу тӯгаракларга 3 216 нафар ӯқувчи жалб қилинган. Шунингдек, таълим муассасаларидаги спорт тӯгаракларининг сони 196 та бӯлиб, ушбу тӯгарак ва секцияларига 6 312 нафар ӯқувчиларнинг иштироки таъминланган. Таълим муассасаларида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш мақсадида 38 тӯгарак фаолият юритади ва ушбу тӯгаркларга мактаб ӯқувчиларидан 1 020 нафари жалб этилган. Ёшлар ӯртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида туман умумтаълим мактабларида 48 та тӯгарак мавжуд бӯлиб, ушбу тӯгараклар 2 688 нафар китобсевар ёшларни бирлаштирган. Хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида Сух тумани умумтаълим мактабларида 38 та тӯгарак ташкил этилган ва ушбу тӯгаракларда 4 107 нафар ӯқувчилар мураббийларидан касб-ҳунар сирларни ӯрганишаётир.

         Айтиш мумкин, қилинаётган барча амаллар фарзандларимиз келажагини кӯзлаб амалга оширилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир. Зотан, Ватан равнақи ва унинг порлоқ келажаги ӯниб-ӯсиб келаётган баркамол авлодга кӯп жиҳатдан боғлиқлиги айни ҳақиқатдир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати