БУГУН
2020-02-06 09:12:35 195
6 февраль 1994 йил - Тимур Ибрагимов чемпионлик камарини қўлга киритди
1994 йил 6 февраль-Москвада бўлиб ўтган мусобақада ҳамюртимиз Тимур Ибрагимов профессионал бокснинг ўта оғир вазнда WBA ва IBA йўналишларида қитъалараро чемпионлик камарини қўлга киритди. У ҳаваскор боксда аввал Осиё чемпиони, жаҳон кубоги совриндори бўлган.
6 февраль 1886 йил - Немис кимёгари Клеменс Винклер германийни кашф қилган кун
6 февраль 1956 йил - “Берлинале” Берлин Халқаро кинофестивали ўтказилган кун
6 февраль - “Берлинале” кинофестивали - бу Германиядаги энг йирик ва Европадаги энг муҳим воқеалардан биридир. Фестиваль 1951 йилдан бошлаб, ҳар йили февралда Германия пойтахтида 10 кун давомида бўлиб ўтади. Канн ва Венеция кинофестиваллари қаторида, “Берлинале” ҳам кинематография оламида марказий воқеалардан бири ҳисобланади. Бошқалардан фарқли ўлароқ, у биринчи навбатда “муаллифга оид” ва “интеллектуал кино”га йўналтирилган. Фестиваль танлови дастурида йил давомида яратилган ва фестивалга қадар намойиш қилинмаган бадиий тўлиқ ва қисқа метражли фильмлар қатнашадилар.Тақдимотлар “Berlinale Palast” саройида бўлиб ўтади. Ёзувчилар, машҳур актёрлар, режиссёрлар ҳамда маданият арбобларидан тузилган ҳайъат аъзолари “Берлинале”да фильмлар бутун дунёдан тақдим этилишига катта аҳамият беришади. Берлин кинофестивали мукофотларини Германия ҳайъат аъзолари топширишган. 1952-1955 йилларда жамоат сўровлари ва овоз беришлар орқали турли чет эл журналларида ўтказилган. 1956 йилдан мукофотлаш қарорини халқаро ҳайъат аъзолари қабул қилган, “Берлинале” эса, Халқаро кинофестиваль мақомини расмий равишда олган. Шу пайтдан бошлаб, ўтган йиллар давомида 50га яқин мамлакат иштирокчилари ўзларининг кино ишларини Берлиндаги фестивалга тақдим қилганлар. Айнан шу ерда дунё кинематографиясининг классиклари ўзларининг биринчи эътирофларини олганлар, улар Акира Куросава, Ингмар Берган,Роман Полански, Франсуа Трюффо ва бошқалар. Бу ерда Гарри Купер, Софи Лорен, Жан Габен, Джейн Фонда, Джульетта Мазина, Жан-Поль Бельмондолар иштирок этишган.Фестивалда 350га яқин фильм кўрсатилади, 200га яқин томашабинлар кўришга келадилар.Кинотақдимотлар доирасида танлов дастуридан ташқари “Халқаро ёшлар кино форуми”, “Панорама”, “Янги кино форуми”, видеофестиваль, болалар учун фильмлар фестивали, ҳамда европа кинобозори. Асосий мукофот – “Олтин айиқ” ҳисобланади ва энг яхши фильм шу мукофот билан тақдирланади. “Кумуш айиқ” бир қанча номинацияларда тақдирланади, ҳамда Альфред Бауэр мукофоти билан кино санъатидаги янги йўналишлар тақдирланади. “Берлинале”да яна бир қатор қўшимча мукофотлари бор: Бронзали айиқ, Зангори фаришта, Мусаввирнинг энг яхши иши, Энг яхши сценарий, Ҳайъатнинг махсус мукофоти, Фахрли кумуш соврин, Шахсий муваффақиятлари учун соврини,Чет эл делегацияси мукофоти, Карьера учун соврин, Сценарий учун соврин, Ижод учун соврин ва бошқалар. “Берлинале”нинг ҳақиқий янгилиги бўлиб, 2011йилда 3Д фильмларини ҳисоблаш мумкин, улар учун фестивалнинг бир куни ажратилган.
Манба: http://taqvim.uz/uzc