Сўх туманида ўткир респиратор вирусли инфекция, грипп ва коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзазидан олиб борилган чора-тадбирлар
2020-02-05 16:15:40 221
Сўх туманида ўткир респиратор вирусли инфекция, грипп ва коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзазидан олиб борилган чора-тадбирлар
Маълумки, ўтган йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га мамлакатнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келгани ҳақида хабар қилган, касалланишнинг биринчи ҳолатини денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозор билан боғлашган эди. Жорий йилнинг 7 январь куни хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV эканини аниқлашди.
Ҳозирги кунда дунёда юқумли касалликлар бўйича эпидемик вазиятнинг мураккаблиги сақланиб қолмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) коронавирус инфекциясининг янги тури билан касалланиш ўсганлиги тўғрисидаги маълумотларини инобатга олиб, Халқаро тиббий-санитария қоидаларига мувофиқ (ХТСК-2005) ЖССТ қўмитасининг фавқулодда йиғилиши чақирилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 30 январдаги шошилинч йиғилиши якунларига кўра Хитойда янги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги халқаро даражадаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.
Хорижий давлатларда кузатилаётган коронавируснинг янги тури билан боғлиқ мураккаб эпидемик вазиятга нисбатан хушёрликни ошириш ва давлат чегараларини кесиб ўтиш жойлари орқали бу касалликни Республика, шу жумладан вилоят худудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги тадбирларни янада кучайтиришни таъминлаш мақсадида тезкор эпидемияга қарши чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 24.01.2020 йил 14-сонли “Ўзбекистон Республикасида ўткир респиратор инфекция, грипп, коронавирус янги турини кириб келинишиниг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи тасдиқланган ва ижрога қаратилган. Туман соғлиқни сақлаш бўлими ва санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамкорлигида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ҳамда аниқ вазифалар белгиланган. Барча эпидемиологик ижтимоий ахамиятга эга бўлган объектларда 27. 01. 2020 йил кунидан бошлаб расмий кўрсатма бўлгунга қадар чеклов тадбирлари жорий этилган.
Давлат чегараси кесишган жойлардаги санитария-назорат пунктларидан ўтаётган йўловчиларни сифатли тиббий-санитария кўригидан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилиб, пневмония ва бошқа ўткир респиратор касалликлари аломатлари аниқланган беморларни алоҳидалаш ва шифохоналарга ётқизиш чоралари кўрилган. Сўх туманида фаолият кўрсатаётга 2 та санитария назорат пунктларда туни-кун навбатчилик ташкил этилган. Санитария назорат пунктларида малакали ходимлар бириктирилган ва керакли жихозлар билан таъминланган (шахсий химоя воситалари, масофадан ўлчовчи термометрлар, зарарсизлантириш воситалари ва х.к).
Олинган маълумотларга кўра, жорий йилда шу кунигача санитария назорат пунктларидан 1936 нафар фуқаро, шу жумладан 936 нафар чет эл фуқаролар ўтган ва тиббий назоратдан ўтказилган, улардан иситмали ва юқумли касалликларига гумон холатлар қайд этилмади. Бундан ташқари, 1021 та автомашина, 11838 кг озиқ овқат, 9133 кг мева, 3913 кг сабзавот назоратдан ўтказилган.
Туман тиббиёт бирлашмасида етарли даражада тиббий-асбоб ускуналар, дори-дармонлар билан таъминланган. Ушбу жараёнда, айниқса, болаларни грипп ва ўткир юқумли респиратор касалликларидан ҳимоялашга жиддий аҳамият берилмоқда. Жумладан, туғруқ комплексларининг реанимация бўлимларида вирусга қарши ҳамда симптоматик ва патогенетик дори-дармонларнинг етарли миқдордаги заҳираси яратилган.
Туманда юкумли касалликларини олдини олиш, айниқса мавсумий касалликлари грии ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларига карши профилактик ва эпидемига қарши чора тадбирлар давом этмоқда.
М. Аҳрори - Сўх тумани санитария эпидемиологик
осойишталик маркази бош врачи