Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

5 февраль санаси тарих саҳифаларида

×

 2020-02-05 14:48:11    201

PDF yuklash
Chop etish


5 февраль 1993 йил - Aбитурентларни тест усулида танлаб олиш тўғрисида қарор қабул қилинди

1993 йил 5 февраль- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Олий ўқув юртлари учун абитурентларни тест усулида танлаб олиш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

5 февраль 1992 йил - ЎзТАГ Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантирилди

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, давлат ва мустақил агентликлар фаолият кўрсата бошлади. Ўзбекистонда қуйидаги агентликлар фаолият кўрсатади: Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлиги, “Туркистон-пресс”,Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Тошкент шаҳрида жойлашган.ЎзА – Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси фаолияти билан боғлиқ расмийҳужжатларни асл манбадан оладиган ҳамда тезкорлик билан тарқатадиган  Республикадаги ягона давлат ахборот агентлигидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар маҳкамасининг, Олий мажлис палатасининг қарорлари оммавий ахборот воситаларига Ўз каналлари орқали тарқатилади.

ЎзА мамлакатнинг давлат тизимини, ички ва ташқи сиёсатини, Ўзбекистоннинг барча минтақалари ҳаётини ҳар томонлама, тўлақонли ёритадиган, янгиликларни, суратларни тезкорлик билан етказиб берадиган ишочли агентликка айланди. У дунёнинг йирик ахборот агентликлари билан барқарор алоқаларга эга. Россия,Хитой, Туркия ва МДҲ мамлакатларининг агентликлари билан ахборот алмашув яхши йўлга қўйилган.

ЎзА мамлакат ичкарисида ва хорижда мингдан ортиқ обуначисига эга.ЎзА мамлакатнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўз мухбирлари ва фотомухбирларига эга. Агентликда қисқа муддатларда расмий, мавзули ва тезкор хабарлар ўзбекчадан русчага, русчадан ўзбекчага, ўзбекча ва русчадан инглиз тилига ўгирилади. ЎзА ахбороти ўзбек, инглиз ва рус тилларида тарқатилади.

5 февраль 1950 йил - Саппорода қорли фестивал

5 февралда Саппорода қорли фестивал ўтказилади. Шубҳасиз дунё бўйича нишонланадиган яхши ва қувончли байрам болаларга аталган байрам ҳисобланади. Саппорода нишонланадиган қорли фестивал шунақа байрамларга тегишлидир. Ҳар йили нишонланадиган қорли фестивалнинг асоси 1950 йилга бориб тақалади. Шу йили қиш фаслида ўрта ва юқори мактаб ўқувчилари Саппородаги марказий паркдақордан 6 та фигура ясайдилар. Қорли фигура кўргазмасидан ташқари, шу йили  Саппородаги 50 минг киши учун янгилик бўлган паркдақор жанги ва карнавал  ўтказдилар. Қордан ясалган улкан уй! Шу вақтдан буён Саппоро бу фестивални кўкларга кўтаради, шаҳардаги қиш мавсуми учун ташриф қоғози,   қисқа вақт ичида бутун Япония учун бу фестивал машҳур маросимлардан бирига айланди.

5 февраль 1927 йил - Шоир ва драматург Душан Файзий таваллуд топган кун

Душан Файзий 1927 йил 5 февралда Қизилтепа туманида туғилган, шоир ва драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Самарқанд унверститетининг филология факультетини тугатган (1952). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими котиби (1957-72), Самарқанд вилояти телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси раиси (1972-77), СамДУ проректори (1977-94). “Имом ал-Бухорий” Халқаро хайрия жамғармасининг раиси ўринбосари (1996 йилдан). Ижоди 2-жаҳон уруши йилларида бошланган. “Туғилган куним” (1957), “Қалбим сеники” (1961), “Наво” (1965), “Ёр хаёли” (1967), “Онаизор” (1969), “Буюклик” (1970), “Самарқанднома” (1973), “Севгилим” (1980) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. “Зарафшон қизи” (1961), “Бирнчи учрашув”, “Келин келди” (1964), “Қорасоч” (1966), “Ғазал ва муҳаббат” (1968), “Ўн етти ёшлилар” (1972) ва бошқа саҳна асарларида хотин- қизларнинг меҳнат жасорати, ёшлар ҳаёти  ёритилган.  Душан Файзийнинг “Дўстлик қўшиғи” (1968), “Асрим монологи” (1969), “Ургут қасидаси” (1994), “Темурнома” (1996) достонлари, “Имом ал-Бухорий” (1998) шеърий романи бор. “Дўстлик” ордени билан мукофотланган (1997).

Манба: http://taqvim.uz/uzc