Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУГУН

×

 2020-02-04 09:49:05    192

PDF yuklash
Chop etish



4 февраль 2003 йил - Тошкент шаҳар Рамзи (герби) Тасвири қисман ўзгартирилди

Тошкент герби – илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. 8-асрда Чоч (Шош) шаҳарнинг нишони қоплон (тоғбарси) бўлган. Буни 8-асрнинг 1-ярмида ҳукмдорлик қилган ябғу Тарнавч номи билан зарб қилинган тангаларнинг олд томонида қоплон, орқасида эса қанғарларнинг айри тамғали ва суғд ёзувида “Тарнавч” деб битилган муҳри тасвирида кўриш мумкин.

       Чор Россияси даврида ҳам Тошкентнинг герби – шаҳар эмблемаси бўлган. Туркистон генерал-губернаторлиги томонидан 1909 йил 21 апрелда қабул қилинган шаҳар герби олтин қалқон шаклида ишланган. Қалқон ўртасидан тўлқинсимон мовий белбоғбилан ўралган, белбоғнинг юқори ва пастида ток барглари тасвирланган. Гербнинг юқори қисмига 3 тишли тош минора ўрнатилган. Атрофи Александр тасмаси билан бириктирилган 2 та зарҳал ток новдаси билан ўралган. Гербдаги белбоғ ўлка ҳаёт манбаи – Сирдарё дарёси тимсоли, ток барглари ва новдалари эса ўлкада узумчилик ривожланганини ифодалайди.

     Шаҳарнинг шўролар тузуми даврида – 1981 йил 20 мартда тасдиқланган герби очиқ китоб шаклида, ярмидареспубликанинг ўша даврдаги давлат байроғи тасвирланган, ўртада қуёш гардиши ичида Тошкентнинг асосий музейи биноси, Тошкент йирик пахтакор республика маркази, дўстлик ва тинчлик шаҳри рамзи сифатида бир чаноқ пахта ва кабутар тасвирланган. Композиция марказидаги шестерня Тошкентнинг йирик индустриал шаҳар эканлиги рамзидир. Гербнинг юқори қисмида “Тошкент” сўзи ёзилган.

         Тошкент шаҳрининг ҳозирги герби шаҳар ҳокимлигининг 1997 йил 23 январь қарори асосида қабул қилинган. Ҳокимликнинг 2003 йил 4 февраль қарори билан унинг тасвирига ўзгартиришлар киритилган. Тошкент герби доира шаклида ифодаланган. Доиранинг юқори қисми гардишида чизиқлар орасида Амир Темурнинг “Куч – адолатдадир” деган сўзлари лотин алифбосида битилган. Доиранинг марказий қисмида икки табақали очиқ дарвоза тасвири солинган. Дарвозанинг юқорисида шарқона гумбаз ифодаланган. Гумбаз остида, қуёш шаклидаги нон расми бор. Нон тасвиридан пастроқда тоғлар, ундан қуйироқда оқиб келаётган дарёлар тасвири туширилган. Шаклнинг қуйи қисми сўл томонида ўрик гуллари ва барглари, ўнг томонида узум ва ток япроқлари тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида “Toshkent” деб ёзиб қўйилган. Доира – Ер курраси маъносини ифодалайди. Доиранинг гардишида жойлашган жимжимадор ҳалқасимон шакл – ер, сув, ариқ, ва фавворалар жилоси. Очиқ дарвоза Тошкентнинг қадимдан Шарқ дарвозаси эканлиги рамзидир. Нон шаклидаги қуёш – Тошкентнинг ризқ-рўз, тўкин-сочинлик манбаи, фаровон, серқуёш шаҳар эканлиги белгиси. Баланд тоғлар ва икки дарё республикамиз табиатининг тимсоли. Герб тасвирида Тошкент – саноат, илм-фан, маданият, маънавият маркази, дўстлик тимсоли, мустақил республика пойтахти, Ватан юраги, юрт кўрки сифатида ифодаланган.

4 февраль 1994 йил - Тошкентда компьютер алоқаси тармоғи ташкил этилган кун

Интернет хизмати – ахборот тарқатишнинг янги воситаси. Тошкентда  1994 йил 4 февралда компютер алоқаси тармоғи (1996 йилдан UzPAK) ташкил этилиб, интернетдан фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 1999 йил февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тармоққа маълумотлар узатиш бўйича миллий тармоқ мақоми берилди ва республика ягона ахборот макони коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаҳон ахборот ҳамжамиятига қўшилиш имконларини кенгайтириш ишларига киришилди. 2003 йил Ўзбекистон “.UZ” миллий доменини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўзбекистондаги давлат ва ҳукумат ташкилотлари, жамоат муассасалари, фуқаролар ўзларининг интернет саҳифалари веб-сайтларини ушбу доменда рўйхатдан ўтказадилар. Бундай сайтлар сони 7200 дан зиёд. Интернетдан фойдаланувчилар 1994 йилда 200 тани этган бўлса, 2008 йил октиябрда 2,4 миллионга етди, шундан 1,2 миллион фойдаланувчи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Интернетдан жамоа бўлиб фойдаланиш марказлари – интернет-кафелар ташкил этилгач, бу рақам янада ошди. 1998 йил фақат 4 компания провайдерлик хизмати кўрсатган бўлса, 2008 йилга келиб, Тошкентда 500 дан зиёд интернет-кафе фаолият юритмоқда. Тошкентда  фаолият юритаётган йирик провайдерлар қаторида UzNET, TShTT, Sarkor Telekom, Sharq Telekom, Dost Link, Buzton, East Telekom, UZINFOCOM, Unitech, BCC компанияларини алоҳида таъкидлаш мумкин. 2000 га яқин хўжалик субъекти интернетга уланган. Пойтахтда ҳар 1000 кишидан 445 таси интернетдан фойдаланади (2008).

      Интернетдан фойдаланиш турлари ҳам такомиллашиб бормоқда. Интернетга коммутация орқали боғланиш (Dial-UP тизими) ва ажратилган линия орқали уланиш (xDSL), шунингдек, IP-телефония ва интернет карточкалари орқали халқаро ҳамда шаҳарлараро алоқа ва интернет хизмати кўрсатилмоқда.

4 февраль 1789 йил - Жорж Вашингтон АҚШ президенти этиб сайланган кун

Вашингтон Жорж (1732.22.2, Брижс-Крик шаҳри, Виргиния штати – 1799.14.12, Маунт Вернон) (1789-97), Шимолий Америкадаги мустақиллик учун уруш пайтида (1775-83) колонистлар армиясининг бош қўмондони (бу армия инглиз мустамлакачилигига барҳам бериб, унинг жанговар ҳаракатлари АҚШ мустақиллигининг эълон қилинишига олиб келди). АҚШ Конституциясини ишлаб чиқиш бўйича Конвент раиси (1787). Вашингтон Европа давлатлари ўртасидаги рақобатчилик муносабатларида АҚШнинг бетарафлигини сақлашга ҳаракат қилган. Номзодини 3-марта президентликка қўйишдан бош тортган.


4 февраль 1944 йил - ДНК нинг генетик аҳамияти

1944 йил 4 февралда Америка олимлари Дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) нинг тирик организмларда ирсий белгиларни сақлаш ва наслдан-наслга ўтказиш вазифасини бажаришини исбот қилишди.
Американинг “The Journal of Experimental Medicine” журналида биология соҳасидаги муҳим кашфиёт ҳақида мақола  эълон қилинди. ДНК нинг генетик аҳамиятини дастлаб  О. Эйвери шогирдлари билан бирга аниқлаган (1944, АҚШ). Освальд Эйвери (1877-1955) ва унинг ҳамкасблари Колин Маклауд ва Маклин Маккарти Рокфеллер медицина институти лабораториясида текширувлар олиб бориб, ДНК ирсий белгиларни сақлаш ва наслдан-наслга ўтиш вазифасини бажаришини исбот қилиб беришди. 9 йилдан сўнг америкалик Жеймс Уотсон ва англиялик Френсис Крик ДНК нинг структуравий моделини кашф этишди. Дезоксирибонуклеин кислота (ДНК) – нуклеин кислоталарнинг бир тури. Таркибида дезоксирибоза, азот асосларидан аденин (А), гуанин (Г), цитозин (Ц) ва тимин (Т) ҳамда фосфат кислота бўлади. Барча тирик организмлар ҳужайрасида учрайди ва кўпчилик вируслар таркибига киради. Тирик организмларда ирсий белгиларни сақлаш ва наслдан-наслга ўтказиш вазифасини бажаради. ДНК нинг нуклеотидли таркиби, яъни унинг бирламчи структураси ҳар бир организм учун ўзига хос ва қатъий индивидуал бўлиб, биологик информациянинг код шаклда ёзилишидир. ДНК таркибидаги нуклеотидларнинг ўзаро муносабати маълум қонуниятларга бўйсунади. Бу қонуниятлар Э. Чаргафф (АҚШ) томонидан аниқланган (1950). Бу қоидага асосан ДНК даги пурин асосларининг йиғиндисига тенг бўлиб, бунда А нинг миқдори Т миқдорига ва Г нинг миқдори Ц миқдорига тенг.
4 февраль 1998 йил - “Устоз” Республика жамғармаси тузилган кун
Профессор ва ўқитувчилар орасидан юқори малакали мураббий устозларни тайёрлаш мақсадини кўзлаб, 1998 йил “Устоз” жамғармаси ташкил топди. Бу жамғарма олдида турган мақсадни амалга оширишда хорижда мавжуд бўлган тажрибаларга суянилди. “Устоз”  жамғармаси хориждаги етакчи ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтларида педагог-мураббийлар тайёрлаш борасида лойиҳалар тузади, уларни ҳаётга тадбиқ этади, ўқитувчилар малакасини оширишни кўзлаб, чет элларга юбориш мақсадида танловлар ўтказилади. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни ҳаётга тезроқ ва самарали жорий қилиш мақсадида ўқувчиларнинг фаоллигини оширишни кўзлаб жамғарма мукофотини белгилайди.
4 февраль - Бутунжаҳон саратон касаллигига қарши кураш куни


Ҳар йили  4 февраль - Бутунжаҳон саратон касаллигига қарши кураш кунида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро саратон касаллигини ўрганиш бўйича агентлиги  саратон касаллигининг  ғам-ташвишларини енгиллаштириш мақсадида  маълумотномалар тарқатишда халқаро саратон касаллигига қарши иттифоқига катта ёрдам берадилар. Саратон – бу 100 га яқин касалликларнинг  умумий белгиси. Бу касаллик тананинг хоҳлаган қисмини яралаши мумкин. Саратоннинг энг асосий белгиси тезда  аномал хужайраларнинг пайдо бўлиши ва тананинг бошқа аъзоларига  тарқалиб кетиши(бу жараён метастаза дейилади). Агар одамлар машҳур канцероген  - тамаки тутунидан алоқада бўлишдан  ўзларини олиб юрсалар, саратон касаллигининг 40% олдини олиш мумкин.

Саратон  - дунё бўйича  ўлимнинг асосий сабабчиси ҳисобланади. 2012 йилда саратондан 8,2 миллион киши вафот этган.

Ҳар йили  кўп ҳолларда  ўпка, ошқозон, жигар, йўғон ичак ва кўкрак бези саратонидан вафот этмоқдалар.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги саратон касаллигининг энг кўп учрайдиган турлари бир биридан фарқ қилади.

30% га яқин саратон касаллигидан  ўлим ҳодисаларини асосий 5 та хавфли омиллар  келтириб чиқаради. Улар овқатланиш, оғир тана вазни, мева ва савзавот маҳсулотларини кам истеъмол қилиниши, жисмоний ҳаракатнинг йўқлиги, тамаки ва алкоголь исътемол қилиниши билан боғлиқ.

Тамаки истеъмол қилиш саратон касаллигининг 22%  ўлим  хавфига  ва  ўпка саратонидан  71%  ўлиш хавфига олиб келади.

Саратондан ўлиш  хавфи ошиб боради  ва 2030 йилда 13,1 миллион саратондан  ўлим ҳодисаси юз берди.

4 ФЕВРАЛЬ 1934 ЙИЛ - Бахшиёна шоир Тўра Сулаймон таваллуд топган кун

Тўра  Сулаймон  бахшиёна  шоир  бўлиб, асли  Жиззахнинг  Бахмал  тумани , Ёйилма  қишлоғидан  бўлади.

      1936  йилда  Мирзачўлга  кўчирма  қилингач,  Сирдарёлик  бўлиб  олган. «Менинг  қайси  йили  туғилганим  аниқмас, - деб  ёзади  у  ўз  таржимаи  ҳолида.            -Энамнинг  айтишларига  қараганда,  ўзимнинг  қачон  мактабга  бориб,  қачон  рўзғор ишлари  билан  катталардай  жиддий  шуғуллана  бошлаганимни эсласам,  туғилган  йилим  ўттиз  иккинчига  тўғри  келади.

         -«Бундай  дейишимнинг  сабаби  қулоқ  қилинганимизда  энамнинг  қўлида  бўлган эканман».

         Ҳужжатларда  эса  унинг  туғилган  йили  1934  йил, деб  кўрсатилган.

         Тўра  Сулаймон  ўрта  мактабни  1952  йилда  тугатгач, мактабларда ўқитувчилик  қилган.

  У 1958-1964 йилларда Тошкент  Давлат  университетининг  журналистика  факультетини сиртдан  ўқиб битирган. Аввал «Гулистон»  номли  туман,  сўнг  «Сирдарё ҳақиқати»  номли  вилоят  газеталарида  масъул  котиб  бўлиб  ишлаган. 1972-1977 йилларда  Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси  Сирдарё  вилоятининг  масъул котиби,  1986  йилдан  умрининг  охиригача  эса адабий  маслаҳатчи  бўлиб  хизмат қилиб  келди.

             Бўлғуси  шоирда адабиётга , ижодга  ҳавас  анча  эрта  уйғонган. Бунда  халқ ижоди,  халқ  китобларини  яхши  билган зукко  ота-онасининг  хизмати  катта  бўлган.  «Айниқса, - деб эслайди  шоир, - отамдан  эшитган эртакларим орасида «Болдирбой»  деган  эртак  мени  мафтун  қилар  эди». Тўра  Сулаймон  шоир сифатида  матбуотда  1958  йилдан  кўрина  бошлади.  1962 йилда эса  унинг  «Истар кўнгил»  шеърий  тўплами  чоп  этилади.

     Шундан  кейин  унинг  йигирмадан  ортиқ  шеърий  тўпламлари  нашр  этилган. Булар орасида  «Қорасоч»  достони  (1964), «Ҳамқишлоқларим» (1968), «Жаҳонгашта» (1970) достони, «Менинг қора  кўзгинам» (1972), «Мен қайта  борар  бўлсам» (1976), «Алҳазар» (1979), «Интизор» (1980), «Сизни  эслайман» (1982)  ва  «Истар кўнгил»  (1982)  сайланма  тўпламлари  китобхонлар  томонидан  илиқ  кутиб олинган.  Мазкур  китоблари  орасида  унинг  «Алҳазар»  номли  ҳажвий  шеърлар тўплами  1979 йилда «Муштум» журнали  совринига  сазовор  бўлган.

       У  ҳаётининг  сўнгги  кунларида  «Ал-қасосу  мин  Ал-ҳақ»  номли  эпопеяси устида  ишлади. Унга  Ўзбекистон  халқ шоири  унвони  берилган.

Манба: http://taqvim.uz/uzc