"СУХ ДОН" МЧЖга бизнес-саёҳат уюштирилди
2020-02-03 15:56:09 192
"СУХ ДОН" МЧЖга бизнес-саёҳат уюштирилди
"Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Сух туман филиали, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сух тумани Кенгаши билан ҳамкорликда ёшларни тадбиркорликка янада қизиқтириш мақсадида тумандаги Офтобру маҳалла фуқаролар ёиғини ҳудудида жойлашган йирик корхоналардан бири бўлган “СУХ ДОН” МЧЖга бизнес-саёҳат ташкил этилди.
Ўтказилган бизнес-саёҳатга тумандаги 22-сонли УЎТ мактаб етакчиси Р. Қодиров ва 11-синф битирувчилари жалб қилиниб, саёҳат давомида ёшларни корхона иш фаолияти, асбоб ускуналарнинг ишлатилиши ва иш жараёни билан яқиндан таништирилиб, вужудга келган саволларга соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар берилди.
Бизнес-саёҳат қизиқарли ва таасуротларга бой тарзда ўтди. Ушбу тадбирга 15 нафар ёшлар жалб этилди.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати