Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

3 февраль кунидаги муҳим саналар

×

 2020-02-03 14:13:17    206

PDF yuklash
Chop etish


3 февраль 2000 йил - Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси қабул қилинган кун

1995 йил августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий доктринаси мамлакат ҳарбий соҳасидаги сиёсатини белгилаб берди. Минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда 2000 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси қабул қилинди.

       Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўз тасарруфидаги қўшинларга бошқарувни амалга оширади, мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасидаги давлат сиёсати юритилишини, Мудофаа вазирлиги қўшинларининг замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва моддий-техника воситалари билан жиҳозланишини, ҳарбий ҳамкорлик кенгайтирилишини, чақирувнинг ва Қуролли Кучлар кадрлари тайёрлашнинг ташкил этилишини таъминлайди.

3 февраль 1895 йил - Ака-ука Люмьерлар кинога олиш ускунаси ихтироси учун патент олган кун

Дарҳақиқат, 1895 йилнинг 13 февраль санасини Жаҳон киносининг бошланиши деса бўлади. Негаки шу куни тиниб тинчимас ака- ука Луи ва Огюст Люмьерлар ҳаракатлана оладиган ва тасвирни суратга оладиган аппаратни ихтиро қилдилар. Мазкур кашфиётнинг дунёга келиш афсонаси шундай. Бир куни тунда Луи Люмьерни бош оғриғи қийнаб юборди. Оғриқ Луига тонгача уйқу бермади. Бироқ тонгга яқин янги қурилма ясаш фикри тайёр бўлди, у пректор ва тасвирли пленкани узатиш учун  механизмдан иборат эди.Патент олгандан сўнг бир оз вақт ўтди ва ака - ука Люмьерлар комбинацияланган кинокамерани ихтиросини ҳаётга татбиқ қилдилар ва  шу йилнинг 28 декабр куни Парижда ўз ихтироларини намойиш этдилар.


3 февраль 1933 йил - Кембрижда Пётр Капицанинг оламшумул лабораторияси очилган кун

1920 йилларнинг бошларида Россиянинг таниқли олими Пётра Капица Англияга Кембриж университетига тажриба орттириш учун жўнатилган эди.Кембриж университети лабораториясида ўтказилган тадқиқотлар Пётр Капица шуҳратини бутун дунёга ёйди. Олим магнит майдони жабҳасида қатор муҳим кашфиётларни амалга оширди. 1923 йилда унга докторлик унвони берилади. 1925 йилда у Кавендиш лабораториясида директор муовини бўлади. 1926 йилда уни магнит тадқиқотлари лабораториясининг директори этиб тайинлашади. 1928 йилда Капица чизиқли магнит майдони қонунини ва электр таъсирида металларнинг қаршилиги қонунларини (Капица қонуни)  кашф қилади. 1929 йилда физика соҳасида эришган мислсиз ютуқлари учун академикликка сайланади. Шу йили яна олим Британия Қироллик илмий жамияти аъзоси бўлиб сайланади. Олимнинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида Кембрижда янги лаборатория биноси бунёд этилади. Бу тадқиқотхона ўша даврнинг энг янги техник асбоб-ускуналари билан таъминланади. Бу лаборатория 1933 йилнинг 3 февралида тантанали тарзда очилади. 1934 йилда Пётр Капица тарихда биринчи бўлиб гелийни суюқ ҳолда олишга муваффақ бўлади. Бу мислсиз кашфиёт гипотермаль физика ривожига кучли туртки берди. Тиниб тинчимаган олим жаҳон физикаси ривожига улкан ҳисса қўшди.

3 февраль 1809 йил - Немис бастакори Феликс Мендельсон таваллуд топган кун

1809 йилнинг 3 февраль олмон бастакори Феликс Мендельсон таваллуд топган кун. Феликс Мендельсон молия ишчиси оиласида Гамбург шаҳрида туғилди. Онаси унинг мусиқага бўлган лаёқатини болалигидан биларди. Шунинг учун ҳам шароит яратиб берди. Кейин таниқли мусиқачи Людвиг Бергер унинг таълим олиши билан шуғулланди. У Феликсга пианино ва бошқа чолғу асбобларида мусиқа чалишни ўргатди. Феликс 10 ёшлик пайтида мусиқа танловида биринчи марта ғолиб бўлди. 11 ёшида уни Берлин мусиқа академиясига қабул қилишди. Кўпчилик унинг туғма талант соҳиби эканлиги ҳақида гапира бошлади. У 15 ёшида жиддий мусиқий асарлар, опера ва оперетталар, концертлар учун секстетлар ёза бошлади. 1826 йилда у Шекспир пьесасига мусиқали муқаддима — увертюра ёзди. Бу мусиқа бастакорнинг машҳур асарлари қаторига киритилди.   Шу асар шарофати билан унинг номи бутун дунёга танилди. Феликс 1830 йилда Европа бўйлаб саёҳат қилади ва ижод қилишда давом этади. 1835 йилда Мендельсон уйланади, уларнинг никоҳида беш нафар фарзанд туғилади. Бастакор ёш истеъдодларни қўллаб қувватлади ва  жуда кўп мусиқий фестиваллар ўтказди. Ўз опасининг оламдан ўтганини эшитиб бастакор унга бағишлаб машҳур симфониясини ёзди. Буюк бастакор 1847йили 4 ноябрда Лейпцигда вафот этди.

Манба: http://taqvim.uz/uzc