Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғолиблар ва намуна кўрсатган спортчилар муносиб тақдирланишди

×

 2020-01-30 16:18:30    77

PDF yuklash
Chop etish


Ғолиблар ва намуна кўрсатган спортчилар муносиб тақдирланишди

         Аввал хабар берганимиздек, Сух туманида спортнинг волейбол ва футбол турини ривожлантириш, шунингдек, Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббуснинг иккинчи йўналишини амалга татбиқ этиш, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш, уюшмаган ёшларни спорт соҳасига жалб этиш мақсадида мусобақалар ташкил этилиб, ўтказилди. Мусобақалар маҳаллалар ва корхона-ташкилотлар кесимида ўтказилиб, туман ҳокими кубогини қўлга киритиш учун маҳаллалардан келган командалар алоҳида ва корхона-ташкилотларнинг командалари алоҳида ўзаро беллашдилар.

         Бугун ғолиб командаларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Футбол бўйича ғолиблик Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини спортчиларига насиб этган бўлса, иккинчи ўрин Сариканда ва учинчи ўрин Чашма маҳалла фуқаролар йиғини футболчиларига насиб этди.

         Волейбол мусобақаларида Қирғизистондан келган меҳмонлар ҳам иштирок этишди. Ўтказилган беллашувлар ҳақиқий дўстлик кечасига айланиб кетди. Волейбол бўйича ғолиблик туман халқ таълими бўлими спортчиларига насиб этди. Иккинчи ва учиничи ўринларни Ҳазрати Али маҳалласининг “Баҳриддин Шоди” ва Қирғизистондан келган “Бирлик” жамоалар ўзаро бўлишиб олишди.

         Тақдимот маросимида иштирок этган туман ҳокимлиги вакиллари барча ғолиб ва фаол иштирок этган  спортчиларни қутлаб, бундай мусобақалар туманда мунтазам ўтказилишини таъкидладилар. Ғолиб жамоалар ва маҳоратли спортчиларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Февраль ойида туман ҳокими суперкубоги учун мусобақалар ташкил этиш режалаштирилган. Бу мусобақаларда 4-та сектор кесимида ғолиб бўлган жамоалар ўзаро куч синайдилар.

                  Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати