Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги таҳрирдаги Солиқ кодеси

×

 2020-01-30 14:32:09    287

PDF yuklash
Chop etish


Янги таҳрирдаги Солиқ кодеси

Кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилиб, 2019 йилнинг 1 январидан амалиётга жорий қилинди.

Солик кодекси тенглик, соддалик, аниқлик ва самарадорлик принципларига асосланган янги солиқ тизимини яратишга қаратилган.

Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳаси устида иш ҳам Солиқ концепциясини қабул қилинишидан яъни 2018 йилнинг июль ойидан бошланган эди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгандан сўнг, фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари томонидан берилган яқин таклиф
ва мулоҳазалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлиги принципига асосланган янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқилди.

Депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Солиқ кодекси лойиҳаси қайта кўриб чиқилди ҳамда 2019 йил 9 декабрда қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиб маъқулланган.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси тасдиқланди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 2 кисм 71 та боб 480 та моддадан иборат бўлиб, солиқ қонунчилигида янгиликлар жорий этилган.

Биринчидан, солиқлар ва йиғимларнинг сони ва турлари, шунингдек алоҳида солиқ режимлари оптималлаштирилди.

Хусусан солиқларнинг 9 тури, катта бўлмаган корхоналар учун (1 млрд. сўмгача обороти билан) эса айланмадан солиқ кўринишидаги алоҳида солиқ режими сақланиб қолинди.

Иккинчидан, солиқ органларининг устувор вазифалари сифатида солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик асосида иш юритиш принципи киритилди. Яъни, солиқ органлари солиқ тўловчилар билан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри бажариш мақсадида ҳамкорлик қилиши шартлиги белгилаб қўйилди.

Учинчидан, қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизими тубдан ўзгартирилди.

Хусусан, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ижро этган солиқ тўловчиларга 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳосил бўлган ортиқча суммани, яъни “манфий” қолдиқ суммасини тўлиқлигича қайтариш тартиби жорий этилмоқда.

Ваҳоланки, бугунги кунда амалдаги Солиқ кодексига асосан қўшилган қиймат солиғи бўйича “манфий” қолдиқ фақатгина экспортёрларга қайтарилиб келмоқда.

Тўртинчидан, асосий воситалар ҳамда кўчмас мулк объектлари харид қилинганда ёки янгидан барпо этилганда қўшилган қиймат солиғини бир йўла ҳисобга олинишини назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда.

Яъни, тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий воситаларнинг импорти бўйича божхонада тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси асосий воситалар ўрнатилганидан кейин қайтарилиши белгиланмоқда.

Ҳудди шундай кўчмас мулк объектларини барпо этилганда (ёки сотиб олинганда) сарфланган маҳсулотлар бўйича қўшилган қиймат солиғининг суммаси ҳам қайтарилади.

Айни пайтда асосий воситалар учун ҳисобга олиш тенг улушларда кетма-кет келувчи 12 ой давомида ҳамда кўчмас мулк объектлари учун 36 ой давомида амалга оширилар эди.

Мисол учун, аввалги тартибда корхона 300 млн.сўмлик асосий воситани қўшилган қиймат солиғи билан биргаликда 345 млн.сўмга сотиб олган тақдирида, 45 млн.сўмлик ҚҚС суммасини 12 ой давомида тенг улушларда 3,8 млн.сўмдан ҳисобга олар эди.

Эндиликда янги киритилаётган тартибга асосан, корхона тўланган 45 млн.сўмлик ҚҚС суммасини бир йўла ҳисобга олиши мумкин бўлмоқда. Бу эса корхонага ҳисобга олиш натижасида ҚҚС бўйича юзага келган “манфий” қолдиқ суммасини қайтариб олиш ҳамда маблағларни ўзининг фаолиятини кенгайтириш учун сарфлаш имконини беради.

Бешинчидан, ортиқча тўланган солиқ суммаларини ўз вақтида қайтарилмаганлиги ёки солиқ органлари томонидан асоссиз ундирилганлиги учун, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида бюджетдан солиқ тўловчиларга фоиз тўлаш белгиланмоқда.

Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказилган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

Олтинчидан, солиқ қарзини дебиторларидан ундириш тартибидан воз кечилмоқда.

Бугунги кунгача бир корхонанинг солиқ қарзини ундириш учун унга қарздор бошқа бир ҳудудда рўйхатдан ўтган солиқ тўловчи ҳисобидан маблағ ундирилиб келинган эди. Бундай ҳолатлар солиқ тўловчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ушбу тартибни бекор қилиниши солиқ қарзини учинчи шахс ҳисобидан ундирилишига чек қўйилиб улар томонидан ўзларининг маблағларини мустақил равишда тасарруф этиш имконини беради.

Еттинчидан, аввал солиқларни тўлашни кечиктириш бўйича ваколат фақатгина марказлаштирилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Комиссияга берилган бўлиб, солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқини олиш учун ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқлар мавжуд эди.

Ҳозирги кунда бу Комиссия тугатилиб, солиқларни кечиктириш ҳуқуқи охирги 3 йил давомида ҳеч қайси тадбиркорлик субъектларига тақдим этилмаган.

Бу дегани - иқтисодий ночор аҳволга тушган корхоналарни соғломлаштиришга имконият бермасдан, уларни фақат банкротлик ҳолатига олиб келинмоқда.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида коллегиал органлар (комиссиялар) иштирокисиз солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишнинг янги тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Депутатларга берилган ваколатларни янада оширган ҳолда, маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар бўйича қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тақдим этилиши белгиланмоқда.

Солиқ тўловчиларни ортиқча сарсонгарчилигини олдини олиш мақсадида Республика бюджетига тушадиган солиқлар бўйича солиқ қарздорлигини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан аризани ўзлари ҳисобда турган ҳудуддаги солиқ органлари орқали Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилади.

Бунда, солиқларни тўлашни кечиктиришда солиқ мажбурияти бажарилиши таъминоти сифатида мол-мулк гарови, банк кафолати ва кафиллик кўринишидаги янги таъминловчи воситалар киритилмоқда.

Саккизинчидан, солиқ органлари томонидан ахборот технологиялари асосида амалга ошириладиган солиқ текширувларининг янгича тартиби жорий этилмоқда.

Эндиликда солиқ текширувларини ўтказиш учун номзодлар инсон омилисиз, дастлаб камида 42 та мезонлар асосида таҳлика-таҳлил (Риск-анализ) дастури ёрдамида танланади.

Таҳлика-таҳлил асосида хўжалик субъектларини хавфлилик даражасига қараб 3 та сегментга (яшил, сариқ ва қизил йўлакларга) ажратади ҳамда камчиликлар аниқланган тақдирда, солиқ назоратининг янги камерал текширув, сайёр текширув
ва солиқ аудити ўтказилиши белгиланмоқда.

Хавфлилик даражаси паст бўлган (яшил йўлакча) корхоналарга нисбатан ҳеч қачон солиқ текширувлари амалга оширилмайди ва ушбу корхоналарга юқори даражадаги солиқ хизматлари кўрсатилади.

Бу гуруҳдаги корхоналар тоифасига қайсилар киради деган савол туғилиши табиий албатта?

Булар солиқ ҳисоботларида ҳақиқий даромадларини кўрсатган ҳолда мажбуриятларини ўз муддатларида бажараётган субъектлардир.

Хавфлилик даражаси ўртача бўлган (сариқ йўлакча) корхоналарга нисбатан фақат камерал солиқ текшируви амалга оширилади ва ушбу корхоналарга хато камчиликларини бартараф этиш бўйича ҳисоботини тузатиш имкони берилади.

Бу тоифадаги корхоналарга солиқ ҳисобини юритишда хатоликларга йўл қўяётган ва солиқ маслаҳатига эҳтиёжи бўлганлар киради.

Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкциялар қўлланилмайди, аммо қўшимча ҳисобланган солиқлар бўйича пеня ҳисобланиши мумкин.

Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган асосномаларни ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида сайёр солиқ текшируви ҳам тайинланиши мумкин.

Сайёр солиқ текширув натижалари бўйича солиқлар қўшимча ҳисобланмайди.

Хавфлилик даражаси ўта юқори бўлган (қизил йўлакча) корхоналарга нисбатан солиқ аудити тадбирлари амалга оширилади ва ушбу корхоналар фаолиятини тўғри йўлга қўйгунга қадар доимий назоратда бўлади.

Ушбу тоифага солиқ мажбуриятларини бажаришда доимий равишда камчиликларга йўл қўяётган, яъни молиявий операцияларни амалга ошириш олиш учун маълум бир вақт давомида қасддан солиқ базасини камайтирадиган, солиқларни тўлашдан бош тортадиган, солиқдан қочиш схемаларидан фойдаланаётган, бухгалтерия ҳужжатларни ва ҳисобварақ-фактураларни сохталаштирадиган солиқ тўловчилар киради.

Солиқ аудити натижаларига кўра қўшимча солиқлар ҳисобланиши ва молиявий санкциялар қўлланилиши амалга оширилиши мумкин.

Ушбу тадбирлар солиқ назоратини амалга оширишнинг шаффофлигини таъминлаб, юзага келиши мумкин бўлган коррупция ҳолатларини олдини олади.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан таҳлика-таҳлил (Риск-анализ) дастури ёрдамида фаолият юритаётган республикамиздаги 437 мингдан ортиқ корхоналар хавфлилик даражасига қараб сегментларга ажратилганда, уларнинг 1,7 фоизи “қизил йўлакча”га тушуши маълум бўлди.

Тўққизинчидан, соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида, трансферт нархларни назорат қилиш бўйича янги нормалар киритилмоқда.

Трансферт нархлар бу ўзаро алоқадор шахслар ўртасида солиқлар суммасини камайтириш учун товарлар нархини ошириш ёки пасайтириш механизмидир.

Трансферт нархларни назорат қилиш йирик солиқ тўловчилар томонидан ҳам солиқ тўланмайдиган оффшор ҳудудлар ёки солиқ юки бирмунча паст бўлган давлатларга молиявий операцияларни амалга ошириш орқали республикамизда солиқ тўловларидан қочишни олдини олиш мақсадида киритилмоқда.

Ўнинчидан, бугунги кунда солиқ органларида солиқ низоларини судгача кўриб чиқиш амалиёти тўлақонли шаклланмаётганлиги ҳаммамизга маълум.

Натижада солиқ тўловчилар билан юзага келаётган аксарият низоли масалалар фақатгина судларда кўриб чиқилиб, солиқ тўловчилар томонидан ортиқча суд харажатларини (давлат божлари) сарфланишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Солиқ кодексида низоли вазиятлар юзага келганида солиқ низоларини судгача ҳал қилишни мажбурий ўтказиш белгиланмоқда.

Бу эса ривожланган мамлакатлардан келаётган инвесторларнинг асосий талабларидан бири ҳисобланади.

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш институтининг ривожланиши солиқ тўловчиларнинг солиқ органларига ишончини кучайтириш ва солиқ низоларини кўриб чиқиш бўйича сарф-харажатларни қисқартириш имконини беради, чунки олдиндан бож тўловларини тўлашга зарурият қолмайди.

Давлат солиқ хизмати органлари эндиликда, солиқ назоратини профилактик тадбирлар ўтказгандан кейингина амалга оширишлари ҳам кўзда тутилган.

Ўн биринчидан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган солиқ суммаси ўртача 30 фоизга камайтирилиб, уларга солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Хусусан, улар солиқни қатъий белгиланган миқдорларда тўлаш ёхуд жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация асосида тўлаши мумкин бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан, солиқ тўловчилар 2020 йил 1 январга қадар кўрилган зарарларни ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги беш йил ичида келгусига тақсимлаб ўтказишни амалга оширишга ҳақлилиги белгилаб берилди.

Бунда, тақсимлаб ўтказилаётган зарарнинг ҳар бир навбатдаги солиқ даврида ҳисобга олинадиган жами суммаси жорий солиқ даврининг ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган фойданинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

Ҳурматли семинар қатнашчилари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда ҳисобварақ-фактуралар қоида тариқасида электрон кўринишда расмийлаштирилиши белгиланган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб товарларни (хизматларни) сотишда хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда тақдим этиши ва қабул қилиши шарт.

Бунда солиқ тўловчилар электрон ҳисобварақ-фактуралар операторини ўз хоҳишларига кўра танлашлари мумкин.

Шу билан бирга, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг алоҳида операторлари 2020 йил бошида ўз хизматларини бепул тақдим этадилар.

Кўп сонли солиқ тўловчиларни электрон ҳисоб операторларига улаш зарурати туфайли, 2020 йилнинг 1 июлига қадар солиқ органлари белгиланган тартибни бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўлламайдилар.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича Мол-мулк солиғининг солиқ солиш объектларига қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар қўшилди.

 Норматив муддатда қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси4 фоиз миқдорида белгиланади. (бу норма бўлмаган)

Солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида 210 млн.сўм, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса 84 млн.сўмбелгиланди. (қишлоқ жойларда 90 млн.сўм эди)

  Янги иморатлар, бинолар ва иншоотлар бўйича солиқ мулк ҳуқуқи юзага келган ойдан эътиборан тўланади. (улар барпо этилган йилдан кейинги йил бошидан эътиборан тўланар эди).

  Мол-мулк ва ер солиқларни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ тўловчиларга етказиш муддати 1 март этиб белгиланди. (1 майгача тақдим этилар эди)

 Жисмоний шахслар томонидан ҳисобланган солиқларни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади. (ўтган йилда 15 октябрга қадар амалга оширилар эди)

( солиқларни тўлаш муддати жисмоний шахсларга солиқларни тўлашда солиқ юкини камайтириш мақсадида, шунингдек маҳаллий бюджетга солиқларни ўз вақтида тушишини ҳамда маҳаллий хокимият органлари томонидан рационал ишлатилишини таъминлаш мақсадида икки муддатга бўлинди).

  Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 1,15 бараварга индексация қилинди.(ўтган йилда 1,2 бараварга индексация қилинган эди)

  Ер участкаларидан ҳужжатсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади. (ер солиғининг эквиваленти миқдорида жарима ундирилиши белгиланган эди).

Ж0исмоний шахсларларни солиққа тортиш йўналишида
2020 йилда қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар

Якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш бўйича

Янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни билан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароит яратилди.

Хусусан, якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий миқдордаги даромад солиғи ставкаси ўтган йилга нисбатан ўртача 25 фоизга пасайтирилди.

Масалан, ўтган йилда Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш биланшуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар бир ойда 400 минг сўм қатъий солиқ тўлаган бўлса, жорий йилда 250 минг сўм, вилоятлар марказидаги шаҳарларда 200 минг сўм тўланган бўлса, жорий йилда 150 минг сўм тўлайди.

Шу билан бирга, Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кегашларига ҳудудларнинг хусусиятларини, шунингдек хизмат турларининг мавсумийлигини инобатга олган ҳолда даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорларига 0,7 дан 1,3 гача пасайиб ёки ўсиб борувчи коэффицентларни қўллаш ҳуқуқи берилди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини жами йиллик декларация асосида тўлашни танлаш ҳуқуқи берилди.

Яъни, энди якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятидан даромад олса ёки олмаса ҳам бир хил суммадаги қатъий белгиланган солиқни тўламасдан ҳақиқий олган даромади миқдоридан келиб чиқиб, солиқ органига декларация топшириш орқали даромад солиғини тўлаши мумкин.

Бунинг учун, якка тартибдаги тадбиркор жорий йилнинг 25 январига қадар (янги рўйхатдан ўтган тадбиркорлар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиш чоғида)ўзи танлаган даромад солиғини тўлаш тартиби ҳақида солиқ органига билдириш хатини беради.

Якка тартибдаги тадбиркорнинг мазкур билдириш хатини солиқ органига бермаслиги, унинг даромад солиғини қатъий белгиланган суммада тўлашга розилигини билдиради.

Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркор жорий йилнинг 1 февралига қадар (янги рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари – рўйхатдан ўтказилган ойнинг охирига қадар)ўртача ойлик даромади миқдоридан келиб чиқиб дастлабки декларацияни тақдим этади ва ҳар ойда декларацияда кўрсатилган суммасида даромад солиғини тўлаб боради.

Янги тахрирдаги Солиқ кодекси билан якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромад солиғи ва ижтимоий солиқни тўлаш муддатлари бирхиллаштирилиб, ҳар ойнинг 15 санаси этиб белгиланди (ўтган йилдаги муддат қатъий солиқ 10-сана ва ЯИТ 25-сана).

Якка тартибдаги тадбиркорлар даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиши шарт.

Бунда, даромад солиғини декларация асосида тўлашни танлаган якка тартибдаги тадбиркор тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳақиқатда амалга оширилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни даромаддан чегириб ташлаш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга бюджетга тўланиши лозим бўлган даромад солиғи суммасини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтириш имконияти берилди.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни реализация қилишдан олинган даромади 100 млн.сўмдан ошганда, ошган суммадан айланмадан солиқни (ягона солиқ) тўлаши белгиланди.

Шу билан бирга, якка тартибдаги тадбиркорларга айланмадан солиқни тўлаш ўрнига қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтиш ҳуқуқи берилди.

Жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация асосида солиққа тортиш бўйича

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ойлик ижара тўловининг энг кам ставкалари 2019 йилга нисбатан ўртача 1,14 бараварга оширилди. (“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 12-иловаси)

Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган

ижара тўловининг энг кам ставкалари


Т/р

Ижарагабериладиган мол-мулк тури

Белгиланган ставка миқдоринитавсифловчикўрсаткич

Ойликижаратўловиставкаларинингэнгкаммиқдорлари, сўмда

Тошкентшаҳри

Нукус шаҳривавилоятмарказларидагишаҳарлар

бошқааҳолипунктлари

1.

Уй-жойлар:

тураржой

умумиймайдоннинг 1 м2учун

12 000

7 500

3 500

нотураржой

25 000

15 000

6 500

2.

Автомобиль транспорти:

енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишгамўлжалланганҳамдаҳайдовчиўрниниҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 таданкўпбўлмаган автотранспорт воситаси)

1 та автотранспорт воситасиучун

500 000

микроавтобуслар, автобусларваюкавтомобиллари

1 000 000


Изоҳ: Мазкур ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари бўйича

Мол-мулк ва ер солиқларни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ тўловчиларга етказиш муддати 1 март этиб белгиланди. (1 майгача тақдим этилар эди)

Жисмоний шахслар томонидан ҳисобланган солиқларни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилади. (ўтган йилда 15 октябрга қадар амалга оширилар эди)

Шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 1,15 бараварга индексация қилинди.(“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 9-иловаси)

         Ҳайитбой Неъматов - туман солиқ инспекцияси

                                                юрист-консультанти