Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

30 январь куни тарих тақвимида

×

 2020-01-30 11:53:23    228

PDF yuklash
Chop etish


30 январь 1931 йил - Чарли Чаплиннинг «Шаҳар чироқлари” фильми тақдимоти бўлиб ўтган кун

Нью Йоркда   бродвейдаги “Лос-Анджелес” номли кинотеатрда Чарлз Чаплиннинг “Шаҳар чироқлари” (“Катта шаҳар чироқлари”)  фильми тақдимоти бўлиб ўтди. Бу киноасар Чаплин(кичкина одам) мавзусининг чуқур маъносига эга бўлиб, фақир Чаплиннинг кўзи ожиз қизга нисбатан  соф муҳаббати ҳақида. Таклиф қилинган меҳмонлар орасида  Эйнштейн жуфтлиги бор эди. Сурат катта муваффақият қозонди, яъни 3ой ичида 400000 доллар соф фойда олиб келди. Шундан кейин турли ҳазиллар келиб чиқди, Чаплиннинг фильмлари оммага тушунарли бўлгани учун таниқли, Эйнштейннинг машҳурлигининг сабаби шундаки ,уни ҳеч ким тушунмайди. 1952 йилда Чаплин яна бир “чироқ”  - “Рампалар чироғи” номли яна севги мавзусида асар яратади, бу сафар Калверо масҳарабозининг сўнгги муҳаббати ҳақида эди.

30 январь 1992 йил - Ўзбекистон Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган кун

Ўзбекистон 1992 йил 30 январда Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиб кирган эди. Шундан буён у ана шу нуфузли халқаро ташкилот ишлари жараёнига фаол қатнашиб келмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги экспертлари Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг турли мажлисларида кузатувчи сифатида иштирок этяпти. 1993 йил Варшава, Вена, Дагомис, 1994 йил эса Варшава, Хельсинки, Бишкек шаҳарларида шундай йиғинлар бўлиб ўтди. 1993 йил 20-22 апрель кунлари эса Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси – Швеция Ташқи ишлар вазири Маргарета ав Угласс Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди.

     Ташкилотнинг Бош котиби, шунингдек парламент ассамблеяси ҳайъатлари Ўзбекистонга келиб кетди. Ўзбекистон ҳайъати эса кенгаш доимий қўмитасининг Венада ўтган 4 мажлисида, шунингдек, олий мансабдаги шахслар қўмитасининг Прагадаги йиғинида қатнашди. Айниқса, Ўзбекистон Президенти И. А. Каримовнинг Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг 1992 йил июлда Хельсинкида бўлиб ўтган мажлисларидан бирига раислик қилиши, 1994 йил декабрда Будапештда чақирилган олий даражадаги мажлисида нутқ сўзлаб, давлат арбоблари диққатини яна бир бор минтақамиз, хусусан, Афғонистон ва Тожикистондаги вазиятга қаратиши, шунингдек, Орол муаммосини кўтариши ёш мамлакатимиз ташқи сиёсати тарихидаги муҳим саҳифалар ҳисобланади.

30 январь 1992 йил - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун

Миллий гвардия Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таркибий қисмидир. Миллий гвардиянинг асосий вазифаси – Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш. Гвардия таркиби фуқароларни мажбурий ҳарбий хизматга чақириш ва армия хизматига ўз ихтиёри билан боришини биргаликда мувофиқлаштириш асосида тўпланади.Гвардия зиммасига бир қанча ўзига хос вазифалар, жумладан, давлат тантана маросимларида иштирок этиш юклатилган. Шу мақсадда гвардия таркибида фахрий қоравул ротаси тузилган.

30 январь 1790 йил - Англияда жаҳонда илк марта денгизда қутқарув қайиғи синаб кўрилган кун

Денгизда сузиш пайдо бўлган даврлардан буён кема ҳалокатига учраганларни қутқариш муаммоси мавжуд.  Бироқ қутқариш учун мўлжалланган махсус сузиш воситалари ҳам ҳамон эскиргани йўқ. 1790 йилнинг 30 январида шимолий Англиянинг Тайн дарёсида биринчи махсус қутқарув қайиғи  синаб кўрилди. Бу Қайиқ “Оригинал” яъни, ўзига хос(Original) деб номланганди. Қайиқнинг узунлиги 30 футни (фут -30,48 см га тенг узунлик ўлчови)ташкил қилди. Қайиқнинг тезлигини ошириш мақсадида ўнта эшкак ўрнатилган эди. Денгизчиликнинг бой тарихига қарамасдан “Оригинал”  бу соҳада қутқарув ишларига мўлжалланган биринчи қайиқ бўлди. Қутқарувқайиғининг пайдо бўлишига 1789 йилда дарёда юз берган қайғули тўфон воқеалари сабаб бўлди.  Ўшанда денгиздаги кема дарёнингқуйилиш жойи яқинида тўфон туфайли саёзликка чиқиб қолди.  Гарчи 8 кишидан иборат кема жамоаси шундай кўз ўнгида бўлса  ҳам, уларни қутқаришга ҳеч ким журъат қила олмади. Чунки уларни қутқариш ўз жонига қасд қилиш билан баробар эди. Шундан кейингинақутқарув қайиғи ташкил этишга киришилди ва бу иш Тайн дарёси қуйилиш яқинидаги соҳилдаги станцияга бириктирилди. Қирқ йил ичида бу қайиқ шарофати билан юзлаб одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. 1839 йилга бориб Британиянинг 30 та соҳил станциялари қутқарувқайиқлари билан таъминланди.Бугунги кунда инсон хавфсизлиги йўлида денгизга чиққан посбонлар қатор махсус мосламалар вақурилмалардан унумли фойдаланмоқдалар. Шунингдек, ҳар бир кемада замонавий талаб асосида қутқарув қайиқлари ва кулфат ҳақида хабар берувчи авариявий радиоузаткич бўлиши шарт.

30 январь - Қорбобо ва Қорқиз куни

Қорбобо  ва Қорқиз - 30 январда бўлиб ўтадиган байрамнинг асосий қаҳрамонларидир. Қорбобо  ва Қорқиз -  бу қадимий байрам. Шу кунлари одатда Қорбобо  ва Қорқиз ҳақида эртак ва афсоналар айтишади:  Қорқиз севги фариштаси  Лелянинг инжиқлиги сабабли инсонни севиб қолади, шунинг учун, баҳор келганда Шимолга учиб кетмайди. “Қуёшнинг энг биринчи ёрқин нурлари Қорқизга тушиши билан “ у эриб кетади. Аёз ва Қор маликасининг мафтункор қизи бор эди  Қорқиз. Қорбобо  ва Қорқиз  куни байрами қишнинг рамзий тугаши бўлиб, ундан кейин эса саҳий Масленица байрами келади.

30 январь 1938 йил - Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун

КАРИМОВ Ислом Абдуғаниевич (1938 йил 30 январь, Самарқанд шаҳри) – йирик давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти. Ўзбекистон Қаҳрамони (1994). Ўрта Осиё политехника институти (1960), Тошкент халқ хўжалиги институтини (1967) тугатган. Меҳнат фаолиятини 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги («Ташсельмаш») заводида мастер ёрдамчиси сифатида бошлаб, мазкур корхонада мастер, технолог бўлиб ишлаган. 1961 йилдан 1966 йилгача В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация иишлаб чиқариш бирлашмасида муҳандис, етакчи муҳандис-конструктор вазифасида хизмат қилган. 1966 йилда Ўзбекистон Давлат план комитетига ишга келиб, бош мутахассисликдан республика Давлат план комитети раисининг биринчи ўринбосаригача бўлган йўлни босиб ўтди. 1983 йилдан Ўзбекистон Молия вазири, 1986 йилдан Ўзбекистон Министрлар Совети раисининг ўринбосари – республика Давлат план комитетининг раиси. 1986–89 йилларда Ўзбекистон КП Қашқадарё вилоят комитетининг биринчи котиби, 1989 йил июнидан Ўзбекистон КП МК биринчи котиби. 1990 йил 24 мартда Ўзбекистон Олий Кенгаши сессиясида Ўзбекистон Президенти этиб сайланди.

Каримов 1991 йил 31 августда Тошкент шаҳрида – Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди. Каримов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Конституцияси ишлаб чиқилиб, 1992 йил 8 декабрда қабул қилинди. Каримов Ўзбекистонда сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, мамлакатни модернизация қилиш ва янгилаш дастурини ишлаб чиқиб, изчил амалга оширмоқда. Каримов томонидан ишлаб чиқилган миллий тараққиёт йўли «тараққиётнинг ўзбек модели» деган ном билан дунёда тан олинган. Каримов Ўзбекистон мустақиллигини, давлат тузумини мустаҳкамлаш, мамлакат ички ва ташқи сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамият ҳаётида тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро аҳиллик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, миллий тафаккур ва дунёқарашни юксалтиришда жонбозлик кўрсатмоқда.

1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра, Каримовнинг Президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди. 2000 йил 9 январь ва 2007 йил 23 декабрда у муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб қайта сайланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, Каримов айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг Олий Бош Қўмондонидир.

Каримов Ўзбекистон ФА академиги (1994), шунингдек, иқтисод, фан, таълимни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун ўндан ортиқ хорижий мамлакат университет ва академияларининг фахрий фан доктори, профессор ҳамда академиклигига сайланган. Унинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» (1992), «Биздан озод ва обод Ватан қолсин» (1994), «Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир» (1995), «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» (1997), «Баркамол авлод орзуси» (1998), «Кучли давлатдан кучли жамият сари» (1998), «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» (1998), «Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда» (1999), «Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз» (2000), «Тинчлик учун курашмоқ керак» (2001), «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» (2002), «Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ижтимоий қатлами – Ўзбекистон сиёсий ҳаёти майдонида ўз ўрнини эгаллаши лозим» (2003), «Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди» (2005), «Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида», «Юксак маънавият – енгилмас куч» (2008), «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» (2009) ва бошқа асарларида иқтисодиёт, ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг, маънавият ва маданиятнинг долзарб масалалари атрофлича таҳлил қилинган, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсати илмий асослаб берилган, ҳоз. ва истиқболдаги вазифалар кўрсатиб ўтилган. Унинг асарлари инглиз, рус, француз, испан, немис, ҳинд, хитой, араб, корейс, турк ва бошқа хорижий тилларга таржима қилинган.

Каримов юртимизда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини олиб бориш, миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, улуғ аждодларимизнинг қадамжоларини обод қилиш, юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишда катта ўрин тутадиган йирик корхоналарни бунёд этиш, шаҳар-қишлоқларни обод этиш ишларига бевосита раҳбарлик қилмоқда. Айниқса Тошкент шаҳрининг замонавий қиёфасини шакллантириш, шаҳарни ҳар жиҳатдан юксалтириш масаласига доимий эътибор бериб келмоқда.

Президент томонидан белгилаб берилган мамлакат пойтахтини ривожлантириш концепцияси асосида Тошкент тарихида биринчи марта шаҳарни ривожлантиришнинг 2015 йилгача мўлжалланган бош плани ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда. Бунда шаҳарнинг экологиясини, Тошкент аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун барча шароитлар яратилиши ҳисобга олинган. Каримов раҳнамолигида, аввало, пойтахтнинг бош майдони бўлмиш Мустақиллик майдони бутунлай янгича қиёфа касб этди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи ташкил қилиниб, бу ерда буюк шоир ҳайкали қад ростлади. Шаҳар кўринишига шарқона тус берилишига алоҳида эътибор қилинди. Шаҳар марказидаги энг катта хиёбон Амир Темур номи билан аталиб, Соҳибқиронга ҳайкал ўрнатилди ва Темурийлар тарихи давлат музейи қурилди.

Мустақиллик йилларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Сенати, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Халқаро бизнес маркази, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон миллий театри, Ўзбекистон давлат санъат институти, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Ёшлар ижод саройи, «Интерконтинентал Тошкент» меҳмонхонаси, «Ўзбекистон» анжуманлар саройи ва бошқа иншоотлар бевосита Каримов ташаббуси ва раҳбарлигида бунёд этилди.

Каримов ташаббуси билан Тошкентда муқаддас зиёратгоҳлар вужудга келди, меъморий мажмуалар (Мустақиллик ва эзгулик монументи, Хотира майдони, «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси, Ҳазрати Имом мажмуаси) бунёд этилди. Шаҳарда янги турдаги ўқув юртлари – академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, улкан спорт иншоотлари («Ўзбекистон» спорт мажмуаси, «Жар» спорт-соғломлаштириш мажмуаси, «Гольф клуби» ва бошқалар) қад кўтарди. Метрополитеннинг Юнусобод йўли ишга туширилиши, шаҳарнинг бир қанча жойларида қурилган кўприклар ва кичик ҳалқа йўли транспорт хизмати кўрсатилишини тубдан яхшилади. Тошкент бозорлари замонавий, шинам қиёфага эга бўлди.

Пойтахтнинг эски шаҳар қисмини қайта таъмирлаш ва ривожлантириш бўйича ҳам давлат дастури яратилди. Ана шу дастур асосида бу ернинг ижтимоий инфратузилмаси яхшиланди, жумладан, шифохоналар, маҳалла гузарлари, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш марказлари қурилди, кичик корхоналар ташкил этилиши ҳисобига янги иш ўринлари очилди, тор, пастқам кўчалар кенгайтирилиб, ободонлаштирилди.

Тошкентнинг 2200 йиллигини нишонлаш юзасидан Президент қабул қилган қарор (2008 йил 2 апрель) ва уни амалга ошириш юзасидан олиб борилган ишлар Ўзбекистон пойтахти тарихидаги янги ёрқин саҳифаларни ташкил этади.
Каримов «Мустақиллик» (1996), «Амир Темур» (1998) орденлари билан тақдирланган. Шунингдек, у бир қанча хорижий давлатларнинг ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг орден ва медаллари билан мукофотланган.

  Мустақил давлатимизнинг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни соат 20.55 да Тошкентда мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди.

Биринчи Президентга нисбатан самимий меҳр-муҳаббат ва чуқур ҳурмат айниқса мотам кунлари кучли намоён бўлди. Ўшанда бутун халқимиз Биринчи Президентимизни кўз ёшлари билан унинг охирги манзилига кузатиб қўйди. Бундан қарийб 60 йил аввал мактабни олтин медаль билан тамомлаган ёш истеъдодли болакайни тақдир бу шаҳардан олиб кетганди, энди эса ўз она заминига мустақил Ўзбекистон Президенти сифатида сўнгги манзилга қайтиб келди. Ислом Абдуғаниевичнинг ҳаётдан кўз юмиши республикамизнинг барча аҳолиси учун жуда оғир, тиклаб бўлмас йўқотиш бўлди.

Ислом Абдуғаниевич ўзини она Самарқанд заминида дафн этилишини хоҳлаган эди. Ва унинг васияти бажо келтирилди. 2016 йил 3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ўзининг кичик ватани – Самарқанд шаҳрининг қадимий Ҳазрати Ҳизр масжидида дафн этилди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган ўз нутқи устида ишлаганида Ислом Абдуғаниевич Каримов нутқини қуйидаги сўзлар билан якунламоқчи эди. У бу сўзларни айтишга улгурмади. Эндиликда бу сўзлар халқимиз учун васиятнома ҳисобланади:

  “Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мададкор бўлсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”.

30 январь 1947 йилт - Хонанда Отажонов Ортиқ таваллуд топган кун

Отажонов Ортиқ -1947 йил 30 январь куни Хоразмнинг Боғот туманида туғилган - хонанда, Ўзбекистон (1991), Туркманистон ва Қорақалпоғистон (1993) халқ артисти. Урганч мусиқа билим юртини (рубоб синфи бўйича, 1967) ва Тошкент маданият институти (1980)ни тугатган.  Миллий ашулачилик  йўлларини К.Отаниёзов, шунингдек, А.Отажонов, М.Мирзаев, Г.Раҳимова, О.Иброҳимов ва С.Собировлардан ўрганган. Ўзбек давлат филармонияси, “Лазги” ансамблида хонанда(1968-81), “Лазги” ансамблинининг ,бадиий раҳбари. Репертуаридан  Хоразм мумтоз ашулалари(Феруз I,II, савтлари билан ”Чапандози Сувора”, “Хоразм Дугоҳи” ва б.),  куйини ўзи басталаган асарлар (“Зеболаниб келибсиз”, “Она диёрим”, “Хоразм фарзандиман”,”Орол дарди”, “Сени кулишларинг”, “Ибияй”, “Бошқача” ва б.), шунингдек, афғон, туркман, озарбайжон, рус, араб қўшиқлари ўрин олган. Ижролари 2 грампластинка, Ўзбекистон радиоси фонотекасига ёзилган. Ўзбекистон телевидениесида О.Отажонов ҳақида фильм-концерт яратилган. Отажонов Осиё, Европа, Америка, Австралия мамлакатларида гастролда бўлган.

30 январь 1923 йил - Режиссёр Леонид Гайдай таваллуд топган кун

1923 йил 30 январь  Леонид Иович Гайдай таваллуд топган кун. У илк таълимни Иркутск вилоят драма театрида олди. Шундан cўнг ВГИК да Г.В. Александров устахонасида ўқиди. Ўзининг биринчи “Олис йўл” фильмини у 1956 йилда суратга олди. Бу фильм В. Короленконинг сибирь ҳақидаги туркум ҳикоялари асосида тасмага туширилган эди. Унинг иккинчи фильми кинокомедия эди.  Бу жанрда Гайдай ўз ижодининг чўққисига эришди. Унинг ҳар бир комедияси—ҳақиқий шоҳ асар, юморнинг ёрқин намунаси ва бир вақтнинг ўзида ижтимоий муаммоларни ўзига хос талқин этилиши билан ажралиб туради. Режиссёрнинг севимли даври 1920 йиллар бўлиб, у бу даврни “12 стул”, “Бўлиши мумкин эмас!” фильмларида акс эттирди. Гайдайнинг севимли қаҳрамонлари машҳур учлик актёрлар Юрий Никулин, Георгий Вицин ва Евгений Моргуновлар томонидан ижро этилган Валакисаланг, Қўрқоқ ва Туллак образлари ҳисобланади.  Улар 1961 йилда илк бор суратга олинган “Кўппак Барбос ва ғалати кросс” деб номланган қисқа метражли фильм орқали ва шундан сўнг “Самогончилар” (1962) ва  “Ы” оперцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари” фильмининг учинчи қисмида (1965) , “Кавказ асираси” (1966) фильмлари орқали мухлисларга яхши таниш. Режиссёрнинг сўнгги икки фильми, шунингдек,  “Бриллиант қўл” (1968) ва «Иван Васильевич касбини ўзгартиради» киномухлислар томонида энг кўп томоша қилинган фильмлар сирасига киради. Гайдай комедия жанрининг таниқли арбоби сифатида тан олинган. Гайдайнинг рафиқаси Нина Гребешкова унинг энг яқин ёрдамчиси ва муваффақиятга эришувида илҳомлантиривчиси эди. Кейинги йилларда у “Ҳаёт учун хавфли!” (1985), “Хусусий детектив ёки “Кооперация” операцияси” (1989) ва “Дерибасовада об-ҳаво яхши ёки Брайтон-Бичда яна ёмғир” (1992) комедияли фильмларини суратга олди. Леонид Гайдай 1993 йилнинг 19 ноябрида оғир  касалликдан вафот этди.

Манба: http://taqvim.uz/uzc