Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 179 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Энг яхши волейболчи ва футболчилар аниқланди

×

 2020-01-29 15:25:29    91

PDF yuklash
Chop etish


Энг яхши волейболчи ва футболчилар аниқланди

         Спорт ирода ва саломатликни мустаҳкамлаш билан бирга, кишида қатъият, матонат, чаққонлик ва интилувчанлик хислатларини шакллантиради. Шул сабаб Сӯх туманида 14 январь – Ватан ҳимоячилар кунига бағишлаб туман ҳокими кубогини қўлга киритиш учун, корхона ва ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида соҳанинг волейбол ва футбол тури бўйича мусобақалар ташкил этилиб, ўтказилди.

         Икки ҳафта давом этган мусобақаларда майдонга чиққан командалар ўзаро беллашиб, мусобақаларнинг асосий совринини қўлга киритиш учун бор куч ва маҳораталарини сарфлашди. Спортнин волейбол тури бўйича ташкил этилган мусобақаларда 24та команда икки гурўҳга бўлиниб, ўзаро куч синашишди. Мусобақалар олимпия тарзида бўлиб ўтди. Кеча мусобақаларнинг финал учрашуви бўлиб ўтди. Туман ҳокими кубогини қўлга киритиш учун туман халқ таълими бўлими ҳамда Ҳазрати Али маҳалласининг командалари майдонга чиқишди. Шиддатли беллашув натижасида ғолибликни туман халқ таълими бўлими волейбол дастаси биринчиликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини командасига ва учинчи ўрин Қирғизистондан ташриф  буюрган меҳмонлар командасига насиб этди. Айтиш мумкин, ўтказилган мусобақаларда Қирғизистон Республикасидан келган спортчиларнинг иштироки ўзаро меҳр-оқибат ва дўстликни янада мустаҳкамланишига хизмат қилди.

         Спортнингг футбол тури бўйича ўтказилган мусобақаларда 28 та команда ўзаро куч синашди. Тўрт гурўҳга бўлинган ҳолда ўтказилган мусобақаларда маҳаллалар ва ташкилотлар командалари алоҳида-алоҳида беллашишди. Кеча маҳаллалар ўртасидаги финал мусобақаси бўлиб ўтди. Маҳаллалар ўтрасида биринчиликни Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини футбол командаси қўлга киритди. Ииккинчи ўрин Сариканда ва учинчи ўрин Чашма маҳалла фуқаролар йиғини футболчиларига насиб этди. Мусобақалар охирида ғолиб команда ва ўзаро беллашувларда фаоллик кўрсатган фуболчиларга туман ҳокимлиги фахрий ёрлиқлари ва ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

         Ташкилотлар ўртасидаги финал учрашуви бугун бўлиб ўтади. Сух туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Сўҳроб Қозиевнинг сўзларига кўра, мусобақалар бевосита туман ҳокими ташаббуси билан ташкил этилиб, уюшқоқликда бўдиб ўтди ва туман терма жамоасини ташкил этишга катта тўртки бўлди. Бу албатта, Президентимиз томонидан белгилаб берган бешта ташаббуснинг иккинчиси – спортни ривожлантиришни ва соҳага ёшларни жалб этиш борасидаги ишларни амалга татбиқ этиш учун қўйилган мустаҳкам қадамдир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати