Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 179 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУГУНГИ САНА ТАРИХДА

×

 2020-01-29 11:30:22    132

PDF yuklash
Chop etish


29 январь 1886 йил - Автомобиль ихтиро қилинган кун

                Ҳар йили январь ойининг охирида дунёнинг барча автомобилчилари —Автомобиль кашф қилинган кунни байрам сифатида нишонлаб келишади.

                1886 йилнинг 29 январь куни дунёдаги бензин билан юрадиган автомобиль “туғилган”. Чунки шу куни ихтирочи Бенц ўзининг ушбу ихтироси учун №37435 патентини қўлга киритди. Январнинг 29- куни ҳозирги кунгача автомобиль туғилган куни ҳисобланиб келади. Гарчи 1893 йилнинг “Бенц” автомобилларининг 15 намунаси ишлаб чиқилган ва патентланган.

                Аслида 1885 йилда илк “Бенц” маркали автомобил ишлаб чиқилган. У уч ғилдиракли бўлиб, икки ўриндиққа эга аравага ўхшар эди. Бу арава ўзида  тўрт қисмли сув билан совутиладиган бензин моторини яширган эди. Бу моторнинг қуввати 0,9 от кучига эга эди. Гальваник батареялари электр билан ўт олиш имкониятини яратиб берарди. 

                Уч ҳилдиракли “Бенц” пайдо бўлгунича Даймлернинг металл трубкага пайванд қилинган ёғоч араваси автомобиль саналарди.

Даймлернинг араваси бошқа  ҳаракат воситаларининг биринчиларидан эди. Бироқ, улардан бири ва ҳатто уч ғилдиракли “Бенц”ҳам автомобиль байрамининг рамзига айлана олмади.

                Бундай байрамона кун шарафига биринчи “туғилган” тўрт ғилдиракли бензинли автомобиль эга бўлди.

29 январь 2014 йил - Ўзбекистон терма жамоаси Япония устидан тарихий ғалабага эришди

Ўйиндаги ягона гол Александр Шадрин ҳисобига ёзилди.Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида етти нафар асосий таркиб футболчилари майдонга тушмагани эътиборга молик. Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Вагиз Галиулин, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов каби футболчилар дисквалификация сабаб ўйинни қўйиб юборган бўлишса, Одил Аҳмедов ва Александр Гейнрихни бош мураббий безовта қилишни истамади. Шунингдек, Виталий Денисов ва Максим Шатскихга ҳам таклифнома жўнатилмаганди.Биринчи бўлимнинг дастлабки ярим соатида устунлик мезбонлар тарафида бўлди. Қолган 15 дақиқа ичида майдон ва ундаги босимга мослашиб олган Ўзбекистон жамоаси ажойиб ўйин намойишэтди.Иккинчи бўлимда майдонда тенг кураш бордиТўп билан назорат қилишборасида устунлик Япония томонида бўлсадахавфли ҳужумлар ташкил этиш борасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси анчагина самарали ҳаракат қилди. Айниқса ўйин якунланиб бораётган пайтда Баҳодир Насимовда иккита яхши имконият юзага келди. Учрашувни ажойиб ўтказган ҳужумчига эса озгина аниқлик етишмади.Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси очколари сонини 16 тага етказиб, “C” гуруҳини 1-ўринда якунлади. Ўтказилган олтита ўйинда Вадим Абрамов жамоаси бирор марта бўлсин имкониятни бой бермади. Агар 29-февраль куни “Ф” гуруҳида иштирок этаётган Эрон Қатарга имкониятни бой берса, Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли 20 та мамлакати орасида учинчи босқични мағлубиятсиз тугатган ягона мамлакат бўлади.Вадим Абрамов жамоаси учинчи босқич якунига кўра энг кўп очко жамғарган мамлакат номини қўлга киритди.

29 январь 1964 йил - Олимпия ўйинларида чанғи спорти бўйича мусобақаси биринчи марта ўтказилган кун

Чанғи спорти- Олимпия ўйинларида биринчи бор чанғи спорти бўйича мусобақалар ўтказилган. Мусобақаларнинг қоидасига кўра спортчилар чанғиларда чалқанчасига ётадилар, оёқлари олдинда бўлади ва баданини ҳаракатлантирган ҳолда чанғиларни бошқаришади. Чанғи спорти- бу қишки спорт тури, мусобақалар тезюрар тушишни бир кишилик ва икки кишилик чанғиларда олдиндан тайёрланган йўлда бажарадилар. Унинг тарихий илдизлари викинглар замонасига бориб тақалади, улар эрамиздан аввалги 800 йиллардаҳозирда чанғини эслатувчи иккита сирғалувчи конструкциядан фойдаланишган. Замонавий чанғи спорти 19 асрнинг ўрталарида Санкт-Морице (Швейцария)да дунёга келган. Маҳаллий меҳмонхона хўжайини ўзининг ижарачиларини вақтини чоғ қилмоқ мақсадида, почтачилар чанғисида тепаликдан тушишни таклиф қилиб кўрган. Саёҳатчилар вақтичоғликни яхши баҳоладилар. Кўп ўтмай уни спортчилар ҳам ўзларига қабул қилдилар. Биринчи ташкиллаштирилган чанғи спорти мусобақалари 1883 йилда Швейцарияда бўлиб ўтган, иштирок этиш учун дунёнинг 6та шаҳридан 21 та спортчи қатнашган. Бир кишилик экипажлар тўртта заездда иштироқ этадилар, икки кишиликлари эса –иккита. Трассани энг кам вақт оралиғида босиб ўтган спортчилар ғолибликни қўлга киритишган. Музли трасса узунлиги бир неча километрга чўзилади ва 11дан 18тагача бурилишлардан ташкил топган. Муз йўл эъни 130-150 см. Старт ва финиш орасидаги баландликлар -70дан 120 метргача. Пойга вақтида чанғилар тезлиги соатига 140км.га етади. Чанғи спорти бўйича олимпия мусобақалари 4та тартибда ўтказилади: бир кишилик эркаклар ва аёллар чанғиси, икки кишилик эркаклар чанғиси. Олимпия ўйинларида биринчи бор чанғи спорти мусобақалари 1964йил Инсбрук(Австрия)да бўлиб ўтган. Чанғи спорти бўйича биринчи олимпиада “олтин”ини Германиянинг терма жамоаси спортчиси Томас Келлер қўлга киритган.

29 январь 1948 йил - Опера хонандаси Жалилов Исмоил Тўлаганович таваллуд топган кун

ЖАЛИЛОВ Исмоил Тўлаганович (1948.29.1, Тошкент) - опера хонандаси (драматик тенор). Ўзбекистон халқ артисти (2000). Москва консерваториясида таълим олган (1976-80). “Ялла» ансамбли (1975-76), Катта театр (1979-81), А. Навоий номидаги опера ва балет театри (1981-90), Россия радио ва телевидение қошидаги Эстрада симфоник оркестри (1990-98) да яккахон хонанда. 1998йилдан Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг директори ва бадиий раҳбари. Нафис, кучли ва кенг диапазонли овоз соҳиби. Ўзбек ва Европа операларида асосий ролларни маҳорат билан ижро этган: Чўпон (С. Юдаков, «Майсаранинг иши»), Розий (С. Жалил «Зебуннисо»), Герцог  Альфред (Ж. Верди, «Риголетто», «Травиата»), Хозе (Ж. Бизс «Кармэн») ва бошқалар. Концерт репертуаридан ўзбек (С. Юдаков, Ҳ. Раҳимов, И. Акбаров. А. Эргашев ) ва чет эл (С. Рахманинов, П. Чайковский). Григ, Ж. Гершвин, А. Бабажанян, Тости ) композиторларининг асарлари, турли халқ (жумладан, итальян) қўшиқлари ўрин олган. АҚШ, Европа ва Осиё мамлакатларида гастролда бўлган. Рио де Жанейро халқаро танлови ғолиби (1979).

29 январь 1903 йил - Хонанда, бастакор Султонов Жўрахон таваллуд топган кун

Султонов Жўрахон (1903.29.1 - Марғилон - 1965.19.10) – хонанда, бастакор, Ўзбекистон халқ ҳофизи (1939). Кенг диапазонли, кучли, юмшоқ хирилдоқ ва дардли овоз соҳиби. Хонандалик сабоқларини илк бор отасидан олган, кейинчалик Мадали ҳофиздан ялла йўлларини, Болтабой Ражабов, Маматбува Сатторовалардан катта ашула, Содирхон ҳофиз, Мулла Тўйчи ҳофизлардан мақом йўлларини ўзлаштирган. Дастлаб халқ тўй-сайиллари, чойхоналарда хизмат қилган.

1926 йилдан М. Қориёқубов раҳбарлигидаги Ўзбек давлат консерт-етнографик труппасига қатнашган. Марғилон (1928-32) ва Тошкент (1932-36 ва 1940-58) театрларида, Ўзбек давлат филармонияси (1936-39), Ўзбекистон радиоқўмитаси (1950-58)да яккахон хонанда. Муқимий театрида Парфи ҳофиз («Тоҳир ва Зуҳра»), Норқўзи («Нурхон») каби ролларни ҳам ижро этган.

Султонов халқ орасида «катта ашула пири» номини олган, шунингдек, яллалар устаси, аскиячи сифатида ҳам танилган. Шогирди М. Узоқов билан 25 йилдан ортиқ ҳамнафаслик қилиб, ўзига хос талқин йўлини яратган. Репертуаридан «Ушшоқ» ва «Содирхон Ушшоғи», «Дугоҳ Ҳусайн», «Беш парда Сувора» ва «Савти Сувора». «Ҳануз», «Чор зарб», «Чаман ялла» каби мумтоз ашула ва яллалар, «Боғ аро», «Шафоат», «Хайрул башар», «Отга миндим» ва бошқа катта ашулалар ўрин олган. У ўзбек халқ куй ва усуллари асосида бир қанча ашулалар ижод қилган. «Найлайин», «Ўлмасун» (Навоий), «Келинг, эй аҳбоблар» (Фурқат), «Бир қадаҳ» (Чустий), «Мубталоман» (С.Абдулла), «Минг қадам» (Ҳабибий), «Бир келсин», «Эй дилбари жононим». «Оҳким» каби катта ашулаларни чолғу жўрлигида ижро этиб янги услуб яратган. Султонов ижролари Ўзбекистон радиоси ва Санъатшунослик институти фоножамғармаларида сақланмоқда, бир неча граммпластинка, аудиокассета ва компакт дискларга ёзилган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000). 1997 йилдан Марғилонда Султонов ва М. Узоқовлар номидаги Республика хонандалар танлови ўтказилмоқда.

29 январь 1860 йил - Рус ёзувчиси Антон Павлович Чехов таваллуд топган кун

Антон Павлович Чехов 1860 йил 29 январда Таганрогда туғилган. Таганрогда угимназияда ўқирди ва отасига баққолик савдо дўконида ёрдамлашарди.  Гимназияни тугатганиан сўнг у Москва тиббиёт университетига ўқишга кирди. У яшаши учун “Антоша Чехонте” тахаллуси остида ўзининг юмористик асарларини ёзарди ва пулларди. Кейинчалик улар “Ранг-баранг ҳикоялар” ва “Айбсиз сўзлар” номли тўпламига киритилган. Университетни тугатганидан сўнг ёзувчи  катта адабиёт оламига  кириб келди. Уезд врачи бўлиб ишлаш билан бир қаторда у ўзининг ижодини газетада нашр қилдирарди.  1887 йилда босилган   Қош қорайган пайт” тўплами китобхонларда катта таассурот қолдирди. Шу йилнинг ўзида уинг “Иванов” номли пъесаси босмадан чиқарилди. 1890 йилга бориб Чехов ўқувчиларнинг обрў–эътиборини қозонди. Унинг асосий мавзуси туб аҳолининг муаммолари бўларди. Унинг яхши ижодларидан “Ғилофдаги одам”, “Палата №6”,  пъесаларидан ”Чайка”, “ВАня амаки”, “Уч опа-сингил”, “Олча боғи” ҳисобланади. Бугунги кунда унинг ижоди дунё театрларида кўплаб муваффақият қозонмоқда.1892 йилда Чехов Мелихово номини сотиб олди, ижодини давом эттирди ва врачлик фаолиятини тўхтатмаган ҳолди ўтроқ аҳолига ёрдам берди. Шу йилларда у мамлакат бўйлаб сафар қилди, 1898 йилда соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Ялтага кўчиб борди ва у ерда ўзига  уй қурди. Бу ерда ёзувчилардан Л. Н. Толстой, М. Горький, И. А. Бунин, А. И. Куприн, И.И. Левитан бўлган. Лекин сил касали Чеховни безовта қила бошлагач у Германияга кетди. Лекин бу унга ёрдам бермади ва у 1904 йили 15 июлда Германиянинг Баденвайлер шаҳрида оламдан ўтди.  Москвада у дафн қилинди. Буюк ёзувчи А. П. Чеховнинг 150 ёшли  юбилейи 2010 йилда нишонланди.

29 январь 1992 йил - Умидли ёш санъаткор Улуғбек Рахматуллаев таваллуд топган кун

Рахматуллаев Улуғбек Ибрагимович 1982 йил 29 январда Тошкентнинг эски шаҳарида   ўзбек оиласида таваллуд топган. Оилада 5 нафар фарзанд бўлиб: 3 ўғил ва 2 қиз. Оилада Улуғбек 3-фарзанд. Улуғбекнинг санъатга бўлган муҳаббати болалик даврлариданоқ уйғонган. Унинг айтишича, боғчага борган чоғларидан қизлардан ташкил топган “мусиқий гуруҳ”га “Рахбарлик” қилган.  1989 йилда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган 265-умумтаълим мактабда ўқишни бошлаган. У 3-синфда бошқа туманга кўчишганлиги сабабли Назарбек туманидаги 8-умумтаълим мактабда ўқишини давом эттиради. Мактаб йиллариданоқ мусиқага меҳри пайдо бўлган, мусиқа фанидан доим аъло баҳолар олган. 6-синфни 129-умумтаълим мактабда давом эттиради. 9-синфда Тошкет шаҳрининг Чилонзор туманидаги Алишер Навоий номли “Нафис санъат” лицейида ўқишни давом эттиради. 1998 йил яна Назарбек туманидаги 8-умумтаълим мактабга ўқишга қайтиб келади. 1999 йил Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг тарих факультетига ўқишга киради. Талабалик йилларида унинг кўпдан бери орзу қилган тилаги рўёбга чиқади.  У Фаррух Бадалбаев билан танишиб, ундан мусиқа сабоқларини ўргана бошлайди. “Бу алам” деб номланган илк қўшиғини 2000 йил  “Тарона Рекордс” студиясида ёзади. 2007 йил “Истиқлол” санъат саройида илк концерт дастурини муҳлислари  учун ҳавола этади. 2007 йилнинг август ойида “Ниҳол” давлат мукофоти билан тақдирланди. “Йилнинг энг яхши эркак қўшиқчиси” ва бошқа номинацияларни қўлга киритди. Йиллар давомида у бир нечта аудио альбомларни яратиб, муҳлисларига тақдим этди.

Манба: http://taqvim.uz/uzc