"Таваллуд айёми" лойиҳасининг ибтидоси...
2020-01-27 17:04:02 149
"Таваллуд айёми" лойиҳасининг ибтидоси...
"Таваллуд айёми" лойиҳаси
"Таваллуд айёми" лойиҳаси - Сух туман Ёшлар Иттифоқи Кенгаши томонидан ташкил этилган бўлиб, унда асосий мақсад ота-оналаримизни эъзозлаш, ҳамда уларга бўлган эътиборни оширишдир. Лойиҳанинг амалга ошириш босқичларига тўхталсак, биринчидан, ҳар бир синфдаги ўқувчининг исми ва фамилияси, ота ёки онасининг(қайси бирларининг туғилган куни яқин бўлса, ўша инсон рўйхатга киритилади), туғилган куни яқин ота ёки онанинг таваллуд куни ёзилади ва энг охирида рўйхатга олинган инсоннинг телефон рақами ёзилади. Шу тариқа туғилган кунлар базаси бизда пайдо бўлади. Мана шу маълумотлар ила биз лойиҳани ташкиллаштирамиз.
Ибтидо
Бу лойиҳа Сух туманидаги 4-сонли УЎТМ - мактабда ўз ибтидосини бошлади. Лойиҳанинг дастлабки иштирокчиси мактабнинг 9 ва 11 - синфидаги Aзизбек ва Зарнигор Ҳамробоев(а)ларнинг падари бузургворлари бўлмиш, Aнваржон Жўраев бўлдилар.
Тааcсурот
Тўғрисини айтганда, муҳит жуда оддий эди, ўзимча, ўткинчи бир ҳолатда сезмасам ҳам керак деб ўйлаб тургандим. Лек, ҳаммаси аксинча бўлди, оддий сўзларни гапиряпман, эшитяпман, аммо, рўҳим ўзгача тусни тўшаб олди. Кейин устозимиз ҳам табрикладилар, сўнг қаҳрамонимизнинг ўғлларига табриклашга сўз берилганда, ўғиллари табрикларини тугатолмай шодликдан кўзлари жиққа ёшга тўла бўлди. Ва хайрлашдик.
Мана ҳозир шу лаҳзаларда ҳали нечун руҳий ўзгачаликни туйганлигимни англаб боряпман. У руҳий ўзгачалик - самимийлик эди!
Билдиришномани шарқ пандлари билан хотима ясаймиз :
“Aгар сўз қалбдан чиқиб келса, эшитувчининг қалбига дарров таъсир қилади, аммо, тилдан содир бўлса, қулоқдан нарига ўтмайди”...
Самандар Эркинжонов – 4-сон УЎТ мактаби 9-синф ўқувчиси
P.S. Бу лойиҳанинг биринчи қаҳрамони бўлганлимгимдан бахтлиман. Ҳалигача ўша лаҳзалардаги ҳис-ҳаяжон, тасвирлаб бўлмас ҳолатни унутолмаябман. Айниқса, ўғлим гўшакни олиб, табриклаганда... Ишонасизми... Шу сатрларни ёзиб туриб ҳам кўзларимдаги ёшни тўхтата олмаябман... Қмсқа қилмоқчиман: Илойим, орамиздаги меҳр-оқибат ҳаргиз йўқолмасин. Бир-биримзга меҳрибон бўлайлик, меҳр улашайлик, Азизлар..!
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати